1. Ижтимоий-маданий масалалар / Меҳнат. Аҳолининг бандлиги
Download 0.55 Mb.
|
2387 29.08.2012
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ташкилот номи Цех (бўлинма) номи Касби Хавфли ва зарарли омиллар
- Лаборатор ва функционал текширишлар
- Дастлабки тарзда ўтказиладиган тиббий кўрикка йўлланма Дастлабки тарзда ўтказиладиган тиббий кўрик натижалари
- Тиббий комиссиянинг хулосаси
Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА Дастлабки тиббий кўрикдан ўтиш учун ЙЎЛЛАНМА
Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА Хавфли, зарарли моддалар, ноқулай омиллар таъсири билан боғлиқ ишларга қўйиш учун қаршилик кўрсатувчи умумий тиббий монеликлар РЎЙХАТИ 1. Функционал фаолиятининг бузилиши билан кечувчи аъзоларнинг туғма нуқсонлари. 2. Функционал бузилишлар турғун ифодаланган марказий асаб тизимининг органик касалликлари. 3. Сурункали руҳий хасталиклар ва психо-неврологик диспансерларда албатта мажбурий динамик кузатувга муҳтож бўлган шу касалликларга тенг бўладиган ҳолатлар, пароксизмал ўзгаришлар билан кечувчи эпилепсия. Оралиқ руҳий касалликлар яққол ифодаланган ҳолатларда тегишли ишларга яроқлилик масаласи психо-неврологик диспансерининг комиссияси томонидан индивидуал равишда ҳал қилинади. 4. Яққол ифодаланган ўзгаришлар билан кечувчи эндокрин тизимининг касалликлари. 5. Хавфли ўсмалар (даволангандан кейин мутлақ монеликлар бўлмаган ҳолларда масала индивидуал ҳал қилиниши мумкин). 6. Қон тизимининг барча касалликлари (ҳамма босқичларида) (жумладан қон яратувчи тизимнинг касалликлари). 7. Гипертония касаллигининг III босқичи. 8. Қон айланиши етишмовчилиги билан асоратланган юрак касалликлари. 9. Яққол ифодаланган ўпка-юрак етишмовчилиги билан асоратланган ўпканинг сурункали касалликлари. 10. Нафас ва қон айланишининг яққол ифодаланган функционал бузилишлари билан кечувчи бронхиал астманинг оғир тури. 11. Туберкулёзнинг ҳар қандай жойлашган фаол турлари. 12. Сурункали тез-тез қайталанадиган ва асоратланишга мойил меъда ва 12 бармоқли ичакнинг яра касаллиги. 13. Жигар циррози ва фаол гепатитлар. 14. Буйрак етишмовчилиги билан асоратланган сурункали буйрак касалликлари. 15. Коллагенозлар. 16. Касби бўйича иш бажаришга халақит берувчи турғун бузилишлари бўлган бўғим касалликлари. 17. Ҳомиладорлик ва сут ажралиш даври. 18. Фарзанд кўриш истаги бўлган аёлларда анамнезида одатдаги ҳомила нуқсонлари ва ҳомиладорликнинг охирига етмаслиги. 19. Бачадондан қон кетиши билан кечувчи ҳайз кўриш функциясининг бузилишлари. 20. Глаукома декомпенсация даврида. Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling