1. Ижтимоий-маданий масалалар / Меҳнат


Download 99.37 Kb.
bet2/3
Sana06.02.2023
Hajmi99.37 Kb.
#1172149
1   2   3
Bog'liq
91 01.04.2009

ТАРИФ СЕТКАСИ

Т/р

Лавозимлар номи

Тариф коэффициенти

Бошқарув ва муҳандис-техник ходимлар

1.

Бошқарма бошлиғи

3,217

2.

Бошқарма бошлиғи ўринбосари

3,026

3.

Бош муҳандис

3,026

4.

Бош бухгалтер, режа иқтисодиёт бўлими бошлиғи

2,855

5.

Бош иқтисодчи, бош аграном, бош механик, ландшафт бўйича бош дизайнер, бош энергетик

2,755

6.

Бўлим, хизмат, отряд ва участка бошлиқлари (кадрлар бўлими ва режа-иқтисод бўлимидан ташқари)

2,685

7.

Кадрлар бўлими бошлиғи

2,354

8.

Етакчи мутахассислар: муҳандислар ва техниклар (барча мутахассисликлар бўйича), агроном, иқтисодчи, бухгалтер, механик, ландшафт бўйича муҳандис, дендролог, ишлаб чиқувчи дизайнер, лойиҳа олди ҳужжатларни тайёрловчи, механик, автоколонналар бошлиқлари

2,354

9.

Мутахассислар: муҳандислар ва техниклар (барча мутахассисликлар бўйича), агроном, иқтисодчи, бухгалтер, безатувчи рассом, механик, архитектор, юридик маслаҳатчи, флородизайнер, кадрлар бўлими инспекторлари

2,037

Асосий ишлаб чиқариш ходимлари

10.

6-разрядли ишчилар: участка мастери, бригадир, катта диспетчер

1,881

11.

5-разрядли ишчилар: электрик, электр газ пайвандловчи, токарь, насос қурилмалари машинисти, барча турдаги чилангарлар (жумладан, автотранспорт чилангарлари), юк ва махсус автомобиллар 1-класс ҳайдовчилари, электр ускуналарини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш электромонтёри, газ пайвандловчи, созловчи механик, тракторчи, бульдозерчи, авария бригадаси ишчиси, ишчи-безатувчи, автокран машинистлари, экскаваторва компрессор машинисти, шиналарни ҳисобга олиш техниги, ЁММ оператори, автотранспорт назоратчиси, кўкаламзорлаштирувчи (кўкаламзорлаштириш хўжалиги ишчиси), майса ўрувчи (кичик механизация ишчиси), ирригатор, автотранспорт диспетчери, йўл ишчиси

1,73

12.

4-разрядли ишчилар: электрик, электр газ пайвандловчи, токарь, насос қурилмалари машинисти, тракторчи, кўкаламзорлаштирувчи (кўкаламзорлаштириш хўжалиги ишчиси), ирригатор. электр ускуналарини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш электромонтёри, барча турдаги чилангарлар (жумладан, автотранспорт чилангарлари), ўзиюрар механизациялашган қурилма ва транспорт йиғиштириш машиналари машинисти (ҳайдовчиси), газ пайвандловчи, стропалчи, созловчи механик, бульдозерчи, дурадгор, юк ва махсус автомобиллар 2-класс ҳайдовчилари, қабристон назоратчиси, авария бригадаси ишчиси, ободонлаштириш ишчиси, майса ўрувчи (кичик механизация ишчиси),шлангчи-пурковчи, диспетчер, йўл ишчиси

1,586

13.

3-разрядли ишчилар: электрик, электр ускуналарини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш электромонтёри, электр газ пайвандловчи, барча турдаги чилангарлар (жумладан, автотранспорт чилангарлари), насос қурилмаси машинисти, токарь, тракторчи, кўкаламзорлаштирувчи (кўкаламзорлаштириш хўжалиги ишчиси), ирригатор (ариқ ва дренаж тизимини қуриш ва таъмирлаш ишчиси), дайди ҳайвонларни тутувчи ишчилар. газ пайвандловчи, мироб (ариқ-дренаж тизимига сув беришни тартибга солувчи ишчи), юк ва махсус автомобиллар 3-класс ҳайдовчилари, ҳудудларни қўлда йиғиштирувчи фаррош, ўзиюрар механизациялашган қурилма ва транспорт йиғиштириш машиналари машинисти (ҳайдовчиси), стропалчи, электромоторлар моторчиси, бульдозерчи, дурадгор, боғбон, ташқи безак ишчиси, парклар ва боғлардаги ҳожатхоналар фарроши, авария бригадаси ишчиси, ЁММни қуювчи, майса ўрувчи (кичик механизация ишчиси), агротехник, йўл ишчиси

1,447

14.

2-разрядли ишчилар: электрик, электр ускуналарини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш электромонтёри, электр газ пайвандловчи, насос қурилмаси машинисти, токарь, тракторчи, кўкаламзорлаштирувчи (кўкаламзорлаштириш хўжалиги ишчиси), барча турдаги чилангарлар (жумладан, автотранспорт чилангарлари), ирригатор (ариқ ва дренаж тизимини қуриш ва таъмирлаш ишчиси), мироб (ариқ-дренаж тизимига сув беришни тартибга солувчи ишчи), газ пайвандловчи, ўзиюрар механизациялашган қурилма ва транспорт йиғиштириш машиналари машинисти (ҳайдовчиси), стропалчи, бульдозерчи, дурадгор, боғбон, ташқи безак ишчиси, ҳудудларни қўлда йиғиштирувчи фаррош, парклар ва боғлардаги хожатхоналар фарроши, дайди ҳайвонларни тутувчи ишчилар, авария бригадаси ишчиси, ҳар хил ишларни бажарувчи ишчи, йўл ишчиси

1,316

15.

1-разрядли ишчилар: ирригатор (ариқ ва дренаж тизимини қуриш ва таъмирлаш ишчиси), ҳудудларни қўлда йиғиштирувчи фаррош, авточилангар, электр газ пайвандловчи, газ пайвандловчи, кўкаламзорлаштирувчи (кўкаламзорлаштириш хўжалиги ишчиси), қабристон қоровули, дайди ҳайвонларни тутувчи ишчилар, таъмирловчи-чилангар, насос қурилмаси машинисти, хар хил ишларни бажарувчи ишчи.

1,196

Техник ходимлар:

16.

Омбор мудири, кассир, тиббий ҳамшира.

1,881

17.

Раҳбар котибаси, иш юритувчи, диспетчер.

1,447

Хизмат кўрсатувчи ходимлар:

18.

Енгил автомобиль ҳайдовчиси.

1,316

19.

Қоровул, бинолар фарроши.

1,0

Изоҳ:
1. Лавозимлар ва касблар (мутахассисликлар) рўйхати, шунингдек, ишчиларнинг талаб қилинадиган малака разрядлари Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармалари билан келишган ҳолда бошқарма фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари ҳамда ходимларнинг узлуксиз иш стажидан келиб чиқиб штат жадвалида белгиланади;
2. Тариф ставкаси миқдорини (лавозим маошини) белгилаш учун тариф коэффициенти меҳнатга ҳақ тўлашнинг қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдорига кўпайтирилади.
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 мартдаги 125-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2020 й., 09/20/125/0260-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 1 апрелдаги 91-сон қарорига
2-ИЛОВА
[ОКОЗ:

1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.03.00 Тариф сеткалари. Мансаб окладлари;

2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар]

Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида
Низом
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларини ободонлаштиришни яхшилаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 22 январдаги ПҚ-1045-сон қарорига мувофиқ шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари (кейинги ўринларда бошқармалар деб аталади), Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси ҳамда Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти, шунингдек ихтисослаштирилган бошқармалар ва Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 ноябрдаги 308-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 45-сон, 549-модда)
2. Бошқармалар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизими:
бошқармалар ходимларининг лавозим маошларини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
лавозим маошларига қонунчиликка мувофиқ белгиланган қўшимча тўловлар ва устамаларни;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
бошқармалар ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаларидан тўланадиган мукофотларни ўз ичига олади.
3. Бошқармалар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бошқарма раҳбари томонидан тасдиқланган ва молия органларида рўйхатдан ўтказилган штатлар жадвалига мувофиқ белгиланган тариф ставкалари (лавозим маошлари) бўйича амалга оширилади.
II. Бошқармалар ходимларининг тариф ставкалари (лавозим маошлари)
4. Бошқармалар ходимларининг тариф ставкалари (лавозим маошлари) Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тармоқ тариф сеткаси (кейинги ўринларда тармоқ тариф сеткаси деб аталади) асосида белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Тармоқ тариф сеткасининг тариф коэффициентлари меҳнатга ҳақ тўлаш гуруҳларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Биринчи гуруҳга Нукус шаҳар ва вилоятлар марказлари — шаҳарлар бошқармалари киради.
Иккинчи гуруҳга Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларнинг бошқа шаҳар ва туманлари бошқармалари киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси ҳамда Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти, шунингдек ихтисослаштирилган бошқармалар, Тошкент шаҳар Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари учун тармоқ тариф сеткасининг тариф коэффициентлари қонунчиликка мувофиқ белгиланади.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
6. Тармоқ тариф сеткасининг тариф коэффициентлари ходимнинг лавозими ва малакасига қараб табақаланган.
Штат жадвалини шакллантиришда ишчи касблари (мутахассисликлар) бўйича малака разрядлари ва тариф коэффициентлари ишларни сифатли бажариш учун талаб қилинадиган малакадан (касблар бўйича ишларнинг ўртача разрядидан) келиб чиқиб белгиланади.
Ишнинг талаб қилинадиган малакасини белгилашда хизмат кўрсатиладиган доиранинг хусусиятлари ва ободонлаштириш объектининг аҳамияти ҳисобга олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Ходимнинг тариф ставкаси (лавозим маоши) ходимнинг тегишли лавозими, касби ва малакаси учун белгиланган тариф коэффициентини, шунингдек ушбу бошқарма тегишли бўлган гуруҳни Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига кўпайтириш йўли билан аниқланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 сентябрдаги 775-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.09.2019 й., 09/19/775/3755-сон)
8. Ходимларнинг тариф ставкаларини (лавозим маошларини) ўзгартириш:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорларига мувофиқ бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи оширилганда;
ходим ушбу бошқармада бошқа лавозимга ўтганда ёки ишчига юқорироқ малака разряди берилганда амалга оширилади.
III. Қўшимча тўловлар ва устамалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ бошқармаларнинг ходимларига тариф ставкасига:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
иш вақтидан ташқари ишлаганлик ҳамда дам олиш ва байрам кунлари ишлаганлик учун – соатбай тариф ставкасидан келиб чиқиб икки баравар миқдорида;
тунги вақтларда ишлаганлик учун – соатбай тариф ставкасидан келиб чиқиб 1,5 баравар миқдорида;
бир неча касбда (лавозимда) ишлаганлик, хизмат кўрсатиш доирасини кенгайтирганлик ва ўзининг асосий иши билан биргаликда вақтинча бўлмаган ходимнинг вазифаларини бажарганлик учун – асосий касб (лавозим) бўйича ходим учун белгиланган меҳнат нормасидан ортиқча амалда бажарилган иш учун соатбай тариф ставкаси миқдорида қўшимча тўловлар тўланади.
Соатбай тариф ставкаси миқдори ходимнинг тариф ставкасини иш вақти нормал давом этган тақдирда иш соатларининг ўртача ойлик сонига бўлиш йўли билан аниқланади.
Ходимларнинг дам олиш кунлари ички тартиб қоидалари билан белгиланади.
Соат 22.00 дан соат 6.00 гача ишланган вақт тунги вақт ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси ҳамда Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти, шунингдек, ихтисослаштирилган бошқармалар (Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармасидан ташқари) ҳамда «Qaynarsoy issiqlik manbai», «Qaynarsoy suvoqova» ва «Qaynarsoynur» давлат муассасалари ходимларига ойлик тариф ставкасининг (лавозим маошининг) 30 фоизи миқдорида устама белгиланади.
(9-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 мартдаги 128-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 мартдаги 125-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2020 й., 09/20/125/0260-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 мартдаги 125-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2020 й., 09/20/125/0260-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси, Тошкент шаҳри туманларининг ободонлаштириш бошқармалари, Нукус шаҳри ва шаҳарлар — вилоят марказлари ободонлаштириш бошқармалари, вилоят (Қорақалпоғистон Республикасида — республика) бўйсунувидаги шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари ҳамда Махсус эксплуатация-монтаж бўлимлари (бўлинмалари) ходимларига — ойлик тариф ставкасининг (лавозим маошининг) 15 фоизи миқдорида устама белгиланади; ободонлаштириш бошқармалари ҳамда Махсус эксплуатация-монтаж бўлимлари (бўлинмалари) ходимларига овқатланиш учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг қонунчиликда белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида компенсация тўланади;
ободонлаштириш бошқармалари ҳамда Махсус эксплуатация-монтаж бўлимлари (бўлинмалари) Qaynarsoy issiqlik manbai», «Qaynarsoy suvoqova» ва «Qaynarsoynur» давлат муассасалари ходимларига овқатланиш учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг қонунчиликда белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида компенсация тўланади;
(9-банднинг тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
фаолияти ҳайвонларнинг жасадларини зарарсизлантириш ва утилизация қилиш билан бевосита боғлиқ бўлган ободонлаштириш бошқармаларининг назоратсиз ҳайвонларни тутиш бўлимлари ходимларига меҳнатнинг зарарли шароитлари учун — лавозим маошига 20 фоиз миқдорида устамалар белгиланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 мартдаги 125-сонли қарорига асосан тўққизинчи — ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2020 й., 09/20/125/0260-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси ҳамда Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти, шунингдек ихтисослаштирилган бошқармалар (Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармасидан ташқари) Qaynarsoy issiqlik manbai», «Qaynarsoy suvoqova» ва «Qaynarsoynur» давлат муассасалари ходимларига ободонлаштириш соҳасидаги узлуксиз умумий иш стажи (узоқ муддатли хизмати) учун қуйидаги миқдорларда ҳар чораклик мукофот тўланади:


Download 99.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling