1. Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим] Ўзбекистон Республикасининг Қонуни Таълим тўғрисида


-модда. Таълим олувчиларнинг мажбуриятлари


Download 324 Kb.
bet23/33
Sana11.05.2023
Hajmi324 Kb.
#1455006
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   33
Bog'liq
ЎРҚ-637 23.09.2020 (1)

48-модда. Таълим олувчиларнинг мажбуриятлари
Таълим олувчилар:
ўқув дастурлари асосида билим, малака ва кўникмаларни ўзлаштириши, машғулотларга қатнашиши, уларга мустақил тайёргарлик кўриши, педагог ходимларнинг топшириқларини бажариши;
таълим-тарбия жараёнининг бошқа иштирокчиларига нисбатан жисмоний ва (ёки) руҳий зўравонлик ишлатмаслиги ва уларнинг ўз мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилмаслиги;
устав (таъсис ҳужжати) талабларига, ички тартиб-қоидаларига, вақтинча яшаш жойлари қоидаларига ва таълим фаолиятини ташкил этиш ҳамда амалга оширишга оид бошқа ички ҳужжатлар талабларига риоя этиши;
ахлоқий, маънавий ва жисмоний камол топишга ҳамда ўз дунёқарашини кенгайтиришга интилиши;
таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳурмат қилиши;
таълим ташкилотининг мол-мулкини, моддий ва маданий бойликларини асраши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Таълим олувчиларнинг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(48-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
49-модда. Таълим олувчиларнинг кийим-бошига нисбатан қўйиладиган талаблар
Таълим ташкилотларида таълим олувчиларнинг кийим-бошига доир талаблар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мактабдан ташқари таълим, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш турлари бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи нодавлат таълим ташкилотлари таълим олувчиларнинг кийим-бошига доир талабларни мустақил белгилашга ҳақли.
(49-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
Таълим олувчиларнинг айрим тоифалари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан кийим-бош билан таъминланади.

Download 324 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling