1. Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим] Ўзбекистон Республикасининг Қонуни Таълим тўғрисида


-модда. Педагог ходимларнинг мажбуриятлари


Download 324 Kb.
bet22/33
Sana11.05.2023
Hajmi324 Kb.
#1455006
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   33
Bog'liq
ЎРҚ-637 23.09.2020 (1)

46-модда. Педагог ходимларнинг мажбуриятлари
Педагог ходимлар:
таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳурмат қилиши;
ўқув машғулотларини сифатли ўтказиши;
ахборот-коммуникация технологияларидан, ўқитиш ва тарбиянинг илғор ҳамда инновацион шакллари ва усулларидан фойдаланиши;
таълим олувчиларнинг психологик ва ўзига хос хусусиятларини, жисмоний ва руҳий саломатлигини, физиологик ривожланишини ҳисобга олиши, жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган шахсларни ўқитиш учун шарт-шароитлар яратилишига эътибор қаратиши;
вояга етмаган таълим олувчилар билан таълим-тарбия ишларини уларнинг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллари билан ҳамкорликда олиб бориши;
таълим ташкилотининг уставига ва (ёки) бошқа таъсис ҳужжатларига, ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя этиши;
ўз малакасини мунтазам равишда ошириб бориши, эгаллаб турган лавозимига мувофиқлик жиҳатидан даврий аттестациядан ўтиши;
тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Педагог ходимларнинг зиммасида қонунчиликка, шунингдек таълим олувчи ва таълим ташкилоти ўртасида тузиладиган шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(46-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Педагог ходимларга педагогик фаолиятни амалга оширишда ахлоқ ва этика нормаларига зид ҳаракатлар содир этиш тақиқланади.
Педагог ходимларнинг кийим-бошига доир талаблар таълим ташкилотлари томонидан белгиланади.
6-боб. Таълим олувчиларнинг, улар ота-онасининг ҳамда бошқа қонуний вакилларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
47-модда. Таълим олувчиларнинг ҳуқуқлари
Таълим олувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
бепул асосда умумий ўрта, ўрта махсус таълим ва бошланғич профессионал таълим олиш;
яшаш жойидаги (микроҳудуддаги) давлат умумий ўрта таълим муассасасига қабул қилиниш;
таълим олиш шаклларини эркин танлаш;
давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари ва ўқув дастурларига мувофиқ сифатли таълим олиш;
таълим олиш учун ўзининг руҳий хусусиятлари ва физиологик ривожланиши инобатга олинган ҳолда зарур шарт-шароитларга эга бўлиш, шунингдек бепул психологик-тиббий хизматлардан фойдаланиш;
давлат таълим муассасаси томонидан белгиланган тартибга мувофиқ, профессионал таълим ва олий таълимнинг давлат таълим стандартлари талабларига биноан ишлаб чиқилган, ўзи оладиган таълимнинг мазмунини шакллантиришда иштирок этиш;
педагог ходимлар ва таълим-тарбия жараёнининг бошқа иштирокчилари томонидан ҳаёти ва соғлиғига қилинадиган ҳар қандай жисмоний ҳамда руҳий зўравонликдан, шахси ҳақоратланишидан ҳимояланиш;
таълим олиш даврида дам олиш ва бошқа ижтимоий эҳтиёжлар учун таътиллар олиш;
академик таътиллар ва стипендиялар олиш, ўқишни тиклаш ва ўқишини бошқа таълим ташкилотларига, бир таълим шаклидан, касбдан, таълим йўналишидан, мутахассислигидан бошқасига кўчириш;
таълим ташкилотини бошқаришга доир масалаларни муҳокама қилишда иштирок этиш;
таълим олиш жараёнида таълим ташкилотининг ўқув, услубий, илмий-ишлаб чиқариш, маданий, спорт ва маиший объектлари хизматларидан бепул фойдаланиш;
таълим ташкилотининг илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик, илмий-техникавий, экспериментал ва инновацион фаолиятида иштирок этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Таълим олувчилар қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(47-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Таълим ташкилотларида таълим олувчиларни таълим олиш билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш тақиқланади.

Download 324 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling