1. Ижтимоий-маданий масалалар / Туризм]
Download 406.15 Kb.
|
ЎРҚ-549 18.07.2019
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-боб. Умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
- 3-модда. Асосий тушунчалар Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: гид (гид-таржимон)
[ОКОЗ: 1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.03.00.00 Туризм. Экскурсиялар. Меҳмонхона хўжалиги / 14.03.01.00 Туризм] [ТСЗ: 1.Ижтимоий-маданий масалалар / Туризм] Ўзбекистон Республикасининг Қонуни Туризм тўғрисида Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 16 апрелда қабул қилинган Сенат томонидан 2019 йил 21 июнда маъқулланган 1-боб. Умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади Ушбу Қонуннинг мақсади туризм соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. 2-модда. Туризм тўғрисидаги қонун ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг туризм тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир. Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг туризм тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади. 3-модда. Асосий тушунчалар Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: гид (гид-таржимон) — ахборотга оид ва ташкилий хизматлар кўрсатиш, туристлар ва экскурсантларни вақтинча бўлиш мамлакатидаги (жойидаги) туристик ресурслар билан таништириш учун касбий жиҳатдан тайёргарлик кўрган, Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахс; йўриқчи-йўл бошловчи — туристик йўналишларда туристлар ва экскурсантларга ҳамроҳлик қилиш ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун касбий жиҳатдан тайёргарлик кўрган, Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахс; мустақил туризм — туристлар томонидан туроператорлар ва турагентлар иштирокисиз мустақил равишда ташкил этиладиган саёҳат; туризм соҳасининг субъектлари — туристик хизматлар мажмуини ёки уларнинг бир қисмини кўрсатиш, қўшимча туристик хизматларни (ишларни) бажариш ҳамда туристлар ва экскурсантларга товарларни реализация қилиш бўйича тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар; тур — туристик хизматларнинг камида иккита турини ўз ичига олган туристик хизматлар мажмуи билан таъминланган, белгиланган йўналиш бўйича аниқ муддатлардаги саёҳат; туризм — жисмоний шахснинг вақтинча бўлиш мамлакатидаги (жойидаги) манбалардан даромад олиш билан боғлиқ бўлган фаолият билан шуғулланмаган ҳолда доимий яшаш жойидан жўнаб кетиши (саёҳат қилиши); турист — вақтинча бўлиш мамлакатидаги (жойидаги) манбалардан даромад олиш билан боғлиқ бўлган фаолият билан шуғулланмаган ҳолда вақтинча бўлиш мамлакатига (жойига) йигирма тўрт соатдан кетма-кет ўн икки ойгача бўлган даврга борувчи ёки вақтинча бўлиш мамлакатида (жойида) камида бир кеча тунаб қолувчи жисмоний шахс; Download 406.15 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling