1. Ижтимоий-маданий масалалар / Туризм]


Download 406.15 Kb.
bet2/19
Sana09.02.2023
Hajmi406.15 Kb.
#1180058
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
ЎРҚ-549 18.07.2019

туристик ваучер — туристнинг тур таркибига кирувчи хизматларга бўлган ҳуқуқини белгиловчи ва уларнинг ҳақи тўланганлиги фактини тасдиқловчи ҳужжат;
туристик йўналиш — саёҳат вақтида турист, экскурсант ташриф буюрадиган асосий жойларнинг рўйхати бўйича туристнинг, экскурсантнинг режалаштирилган ҳаракатланиш йўли;
туристик хизматлар — жойлаштириш, овқатлантириш, транспорт, экскурсия ва маслаҳат хизмати кўрсатиш бўйича хизматлар, шунингдек турист ва экскурсантнинг эҳтиёжларини қаноатлантиришга қаратилган хизматлар;
экскурсант — вақтинча бўлиш мамлакатида (жойида) тунаб қолмасдан йигирма тўрт соатдан ошмайдиган даврда саёҳат қилувчи жисмоний шахс;
экскурсия етакчиси — туристлар ва экскурсантларни муайян туристик ресурс билан таништириш учун касбий жиҳатдан тайёргарлик кўрган, Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахс.
4-модда. Ушбу Қонуннинг асосий принциплари
Ушбу Қонуннинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
туристларнинг, экскурсантларнинг ва туризм соҳаси субъектларининг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳамда хавфсизлигини ҳимоя қилиш устуворлиги;
туризмни барқарор ривожлантириш ва бунинг учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
туризм соҳасида тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва рақобатни ривожлантириш;
туризм соҳасида ошкоралик ва очиқлик.
5-модда. Туризмнинг шакллари ва турлари
Халқаро ва ички туризм туризмнинг шаклларидир.
Халқаро туризм қуйидагиларни ўз ичига олади:
кириш туризми — Ўзбекистон Республикасида доимий яшамайдиган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги саёҳати;
чиқиш туризми — Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи шахсларнинг бошқа мамлакатга саёҳати.
Ички туризм Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги саёҳатини ўз ичига олади.
Туризм ташкил этилаётган турнинг ўзига хослиги, мавзуси, давомийлиги, ҳаракатланиш усуллари ва турнинг бошқа хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда маданий-тарихий, зиёрат, экологик, маърифий, этнографик, гастрономик, ишбилармонлик, ижтимоий, спорт, тиббий, ёшлар туризми, агротуризм ҳамда туризмнинг бошқа турларига бўлиниши мумкин.

Download 406.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling