1. Ижтимоий-маданий масалалар / Туризм]


-модда. Бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси


Download 406.15 Kb.
bet7/19
Sana09.02.2023
Hajmi406.15 Kb.
#1180058
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   19
Bog'liq
ЎРҚ-549 18.07.2019

12-модда. Бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси
Туризм соҳасининг ривожланишини молиявий жиҳатдан қўшимча таъминлаш мақсадида ваколатли давлат органи ҳузурида бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилиши мумкин.
Ваколатли давлат органи ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси:
туристик йиғимлардан тушган тушумлар, халқаро молия институтларининг, хорижий донорларнинг грантлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг хайриялари, Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини депозитларга жойлаштиришдан олинадиган даромадлар бўйича тушумлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади;
маблағларни туризм соҳасининг ва туристик индустриянинг ривожлантирилишини қўллаб-қувватлашга, туристик бозорларда Ўзбекистон Республикасининг туристик маҳсулотларини ҳамда туризм соҳасидаги миллий танитиш белгисини тарғиб қилиш учун йўналтиради.
13-модда. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг туризм соҳаси тадбирларидаги иштироки
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўз ваколатлари доирасида:
туризм соҳасидаги давлат дастурларини, ҳудудий ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
маданий мерос объектларини тарғиб қилишда, туризм салоҳиятини сақлаш ва ривожлантиришда иштирок этади;
туризм тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади;
туризм тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир таклифлар киритади;
туризм соҳасидаги давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
3-боб. Туристик индустрия
14-модда. Туристик индустрия ва туристик индустриядаги хизматларнинг турлари
Жойлаштириш воситалари, транспорт, умумий овқатланиш объектлари ва кўнгилочар, маърифий, ишбилармонлик, даволаш-соғломлаштириш, жисмоний тарбия-спорт ҳамда бошқа мақсадга мўлжалланган объектлар, туристик фаолиятни амалга оширувчи ташкилотлар, экскурсия хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар мажмуи, шунингдек экскурсия етакчиларининг, гидлар (гид-таржимонлар) ҳамда йўриқчи-йўл бошловчиларнинг хизматлари мажмуи туристик индустриядир.
Туристик хизматлар кўрсатиш шартномасига мувофиқ туристик индустриядаги хизматларнинг турлари қуйидагилардан иборатдир:
турларни тақдим этиш бўйича хизматлар;
яшаш жойларини тақдим этиш бўйича хизматлар;
овқатлантириш бўйича хизматлар;
ахборотга оид, реклама хизматлари;
транспорт хизматлари;
барча турдаги транспорт учун чипталар ҳамда тадбирларга ва кўнгилочар объектларга бориш учун чипталар тақдим этиш (банд қилиб қўйиш, сотиш ва етказиб бериш) бўйича хизматлар.
Туристик хизматлар кўрсатиш шартномасида бошқа туристик хизматлар ҳам назарда тутилиши мумкин.

Download 406.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling