1-илова Пуллик тиббий хизмат кўрсатиш бўйича
III. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
Download 27.01 Kb.
|
Договор (3)
- Bu sahifa navigatsiya:
- IV. ШАРТНОМАНИНГ БОШ ҚА ШАРТЛАРИ 4.1. «Бажарувчи»
- V. ФОРС-МАЖОР
- VI. НИЗОЛАРНИ ХАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ
III. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
3.1. Мазкур шартнома шартлари бажарилмаганлиги ёхуд зарур даражада бажарилмаганлиги учун томонлар бир-бирини олдида Ўзбекистон Республикасининг қонун хужжатларида назарда тутилган тартибда жавоб берадилар. IV. ШАРТНОМАНИНГ БОШҚА ШАРТЛАРИ 4.1. «Бажарувчи» томонидан лаборатория текширувларини ўтказиш жараёнида тасодифий ҳолатлар (тиббий авария, қон ва қон препаратини тўкилиб кетиши) сабабли таҳлил ўтказишнинг имкони бўлмаган тақдирда ОИВга қайта қон олиш ва текшириш бепул амалга оширилади. 4.2. «Бажарувчи» томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун нарх ўзгарган такдирда, мижоз билан якуний ҳисоб-китоб шартнома тузилган санада амалда бўлган нархлар асосида амалга оширилади. 4.3. Мазкур шартномада тартибга солинмаган масалаларни Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатларида белгиланган тартибда ҳал қиладилар. V. ФОРС-МАЖОР 5.1. Шартномада кўзда тутилган мажбуриятлар томонларга боғлиқ бўлмаган ва бартараф этиш мумкин бўлмаган енгиб бўлмаган кучларга (Форс-мажор) кўра бажариш имкони бўлмаган ҳолларда томонлар жавобгарликдан озод этилади. Форс-мажор ҳолати бошланганлиги ва тугаганлиги тўғрисида ваколатли орган томонидан берилган хужжатга асосан бир томон иккинчи томонни зудлик билан ёзма равишда огоҳлантиради. VI. НИЗОЛАРНИ ХАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ 6.1 Мазкур шартномани бажаришда пайдо бўлиши мумкин бўлган низолар ва келишмовчиликлар имкони борича томонлар ўртасидаги музокаралар йўли билан хал этилади. 6.2. Шартнома бўйича иш (хизмат) ларни ўз вақтида бажармаганлик учун Ижрочи Буюртмачига кечиктирилган хар бир кун учун бажарилмаган тўлов миқдорининг 0.5% миқдорида пеня тўлайди , аммо бунда пенянинг умумий суммаси тўланмаган тўлов миқдорининг 50% дан ошиб кетмаслиги лозим. 6.3. Бажарилган иш (хизмат) лар учун тўловни ўз вақтида амалга оширмаганлик учун Буюртмачи, Ижрочига кечиктирилган хар бир кун учун амалга оширилмаган тўлов миқдорининг 0.5% миқдорида пеня тўлайди, аммо бунда пенянинг умумий суммаси тўланмаган тўлов миқдорининг 50% дан ошиб кетмаслиги лозим. 6.4. Томонлар шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар. Пеняни тўлаш шартнома мажбуриятларини бузган томонни иш (хизмат) ни бажармаслик ёки тўловни амалга оширмаслик мажбуриятини озод этмайди. Download 27.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling