1-илова ўзбекистон республикаси мактабгача таълим


Download 1.01 Mb.
bet13/164
Sana15.06.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1486705
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   164
Bog'liq
06880a370b92ccdd8f12abb17fe08063 “Илм йўли” вариатив дастур 6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни мактаб таълимига тайёрлаш

Берилган ёш гуруҳидаги болаларнинг ривожланиши ва ўқиши ҳақида нималар маълум бўлса уларни эътиборга олиш. Педагогларни болаларни ёш хусусиятларини билиши, болаларнинг ёш хусусиятларига мос ҳолда таълим жараёнини ташкил этиш имконини беради, ишларни режалаштириш, қандай материаллар ва машғулотлар хавфсиз,қизиқарли, етарлича мураккаб бўлиши болаларнинг яхши ривожланиши ҳамда ўқитилишига ёрдам беради. Бу омил ёшига мослик деб аталади.
  • Ҳар бир боланинг индивидуал хусусиятларини эътиборга олиш.


    у ҳаётга яқин ривожланиш ҳудудида ётадиган бошқа кўплаб функцияларни уйғотадати ва келтириб чиқаради. “Педагогика бола ривожланишининг кечаги эмас, балки эртанги кунига йўналтирилиши лозимдир” .


    Ҳар бир индивидуал боланинг кучли ва кучсиз томонлари, қизиқишлари ва эҳтиёжлари ҳақидаги маълумотларни тўплаш педагогларга ўқитишда мослаштирилган ва индивидуал вариатив ёндашувларни амалга ошириш ҳамда самарали индивидуаллаштириш имконини беради.

    1. Болалар яшайдиган ижтимоий ва маданий қадриятлар ҳақида нима маълум бўлса, уларни эътиборга олиш. Боланинг уйидаги ва ўз ҳамжамиятидаги турмушини шакллантирадиган қадриятлар, кутишлар, хулқ- атвор ва тилга доир ўзига хосликларни ўрганиш педагогларга болалар учун маънога эга бўлган ривожлантирувчи муҳитини ва машғулотларни ташкил этишга имкон беради, уларнинг маданияти билан таққосланади ва болаларга ҳамда уларнинг оилаларига ҳурмат намойиш этилади.



      1. Ривожлантирувчи ёндашув


    Ривожлантирувчи ёндашув боланинг табиий равишда улғайишининг муҳимлигини баҳолаш ва таҳлил этиш имкониятини яратадиган ривожлантиришга йўналтирилган ёндашув.
    Бу ёндашувга мувофиқ болалар:
    ўйин жараёнида атроф муҳит ҳақидаги маълумотларни ўзлаштириб, фаол таълим олади;
    ривожланишнинг қонуний босқичларини босиб ўтади;
    ҳиссий ва когнитив(ақлий) ривожланиши учун ижтимоий ўзаро муносабатларга эҳтиёж сезади.
    Ҳар бири ўзига хос суръатда, бетакрор шахс сифатида ривожланади.

    Download 1.01 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   164




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling