1-илова ўзбекистон республикаси мактабгача таълим


Кичик соҳа: Майда моторика


Download 1.01 Mb.
bet19/164
Sana15.06.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1486705
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   164
Bog'liq
06880a370b92ccdd8f12abb17fe08063 “Илм йўли” вариатив дастур 6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни мактаб таълимига тайёрлаш

Кичик соҳа: Майда моторика


Талаб: Бола қўли ва бармоқларини турли мақсадларда ишлатади Кутилаётган натижа:

  • тасаввурдаги предметларни қўллари билан (гул, қуш, капалак, қаср) кўрсатади;

  • арқонлардан турли тугунларни тугади;

  • ўйин фаолияти мобайнида майда ўйинчоқлар билан ўйнайди;

  • белгиланган чизиқлар бўйлаб қоғозни батартиб йирта олади;

  • майда қисмли мозаика ва пазлларни йиғади.

Кичик соҳа: Сенсомоторика


Талаб: Бола сезги органлари ёрдамида ўз ҳаракатларини бошқаришга қодир

Кутилаётган натижа:


  • пастдан, боши узра коптокни ирғитади;

  • коптокни ер бўйлаб илонизи қилиб ирғитади;

  • чанада, роликда, икки оёқли велосипедда учади;

  • копток билан нишонни уриб туширади (боулинг);

  • гардишни қўлида, оёғида, белида айлантиради;

  • ҳалқаларни ҳалқа устунига отиб туширади.

Кичик соҳа: : Соғлом турмуш тарзи ва хавфсизлик


Талаб: Бола соғлиқни сақлаш малакаларини намоён қилади. Бола хавфсиз соғлом таом ва ҳаёт хавфсизлиги қоидалари ҳақида тушунчага эга.

Кутилаётган натижа:


  • ўзининг ташқи кўринишига этибор беради;

  • жисмоний машқларни мустақил бажаради;

  • табиат бурчагидаги ўсимликлар ва жонзотларни парваришлайди;

  • саломатликка зарарли бўлган хулқ шаклларини англайди (чекиш, ичкиликбозлик, олов билан ўйнаш ва ҳоказо);

  • боғчада, кўчада, транспортда юриш қоидаларига риоя қилади;

  • пиёдалар ва велосипедчилар учун йўл қоидаларини билади;

  • ёнғин хавфсизлиги -101; миллий гвардия- 102; тез ёрдам -103; газ хизмати - 104 телефон рақамларини билади;

  • хавфли вазиятларда қандай йўл тутишни билади ва тушунтиради

  • супермаркетда, шаҳарда, қишлоқда, далада йўқолиб қолса, ўзини қандай тутиш кераклигини билади.




    1. Download 1.01 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling