Талаб: Бола ўзини ўзига хос хусусиятлари билан, ижобий шахс сифатида қабул қилади, мустақил ва ўз хатти-ҳаракатига жавоб беради. Кутилаётган натижа:
мустақилликка интилади;
ўзининг оилавий, гендер мансублигига ижобий ҳис туйғуларни англайди ва фарқлай олади;
ўзининг миллати, тили ва ўз маданиятининг муҳим элементларини билади;
ўзига юклатиган мажбуриятлар асосида фаолиятни ташкил қилади;
шахсий қарорларини қабул қилишга қодир;
бошқаларга намуна бўлишга ҳаракат қилади.
Кичик соҳа: «Мен» концепцияси
Талаб: Ҳиссиётлар ва уларни бошқариш. Кутилаётган натижа:
ўз ҳиссиётлари назорат қилади;
турли ижтимоий вазиятларга эмоционал муносабат билдиради;
ўз ҳиссий ҳолатини изоҳлаб бериши мумкин;
бошқа инсонлар ёки бадиий асарлар қаҳрамонлари ҳиссиёти ҳақида гапиради;
ўзини ёмон ҳис этаётганларга ҳамдардлик билдиради ва юпатади.
Кичик соҳа: Ижтимоийлашув, катталар ва тенгдошлар билан мулоқот. Талаб: Бола тенгдошлари ва катталар билан мулоқот малакаларини ривожлантиришга қодир.
Кутилаётган натижа:
катталар ва тенгдошлар билан осон мулоқотда бўлади;
қийин вазиятларда амалий ечим қидиради;
бошқалар хатти-ҳаракатига ўз таассуротларини билдиради;
ўзгалар ютуғига қувонганлигини намоён этади;
низоларни ҳал этишда бир неча методлардан фойдаланади (тинчлантиради, ўз ўйинчоғини беради, мулойим сўзлар айтади);
ўйинлар ўйлаб топади, сюжетли ролли ўйинлар, турли эртакларни саҳналаштиришда иштирок этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |