1-илова ўзбекистон республикаси мактабгача таълим


Download 1.01 Mb.
bet18/164
Sana15.06.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1486705
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   164
Bog'liq
06880a370b92ccdd8f12abb17fe08063 “Илм йўли” вариатив дастур 6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни мактаб таълимига тайёрлаш

Тарбиячининг ишчи журнали10 ўз ичига қуйидаги бўлимларни олади:

    • титул варағи;

    • ҳаво илиқ ва совуқ вақтларда гуруҳнинг кун тартиби;

    • эрталабки гимнастика мажмуаси;

    • сентябрдан август ойигача гуруҳдаги таълим жараёнини режалаштиириш (ўз ичига эрталабки линейка, сайрлар, ота-оналар билан суҳбатларни олади);

    • ҳафталик ишлар таҳлили;

    • иловалар.

Машғулотларнинг конспектлари фаолият мақсадлари, унинг қисқача баёни, зарурий жиҳозлар рўйхатидан иборат бўлади. Мазкур конспектлар тавсиянома хусусиятига эга бўлиб, тарбиячининг кўрсатмасига биноан ижодий тарзда ўзгартирилиши ҳам мумкин.
10 “Илм йўли” Вариатив дастурига 11-илова, «Педагогнинг иш журнали намунавий шакли».
  1. боб. Машғулотлардаги ўқитиш


Таълим-тарбия фаолиятининг мақсади бўлиб болада умумий асосий компетенцияларнинг ва ривожланиш соҳалари компетенцияларининг шакллантирилиши учун шарт-шароитларни яратиш ҳисобланади.
Болаларни мактабга тайёрлаш гуруҳларида болаларнинг барча фаолияти, машғулотларни ҳам ўз ичига олган ҳолда ўйинли тарзда ўтказилади.
Илк ва мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланишига қўйиладиган Давлат талабларига мос ҳолда кўзда тутиладики, бола мактабгача тайёрлов гуруҳидан чиқишда маълум бир натижаларга эриша олади.


    1. Жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш

      1. Жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзининг шаклланиши


Кичик соҳа: Йирик моторика

Талаб: Бола ўз тана аъзоларини бошқаради, мақсадли тўғри ҳаракатланади


Кутилаётган натижа:

  • бир, икки, тўртта бўлиб сафланади, доира бўлиб, қатор бўлиб юради;

  • юришда турли топшириқларни бажаради;

  • енгил югуради (шиддат билан, тўсиқларни енгиб ўтиб, йўналиш ва мувозанатни сақлаган ҳолда);

  • бир жойда айланиб сакрайди, оёқларини ўнгга ва чапга алмаштириб сакрайди;

  • арқонда турли усулларда сакрайди;

  • арқонли нарвон, йўғон арқонда юқорига кўтарилади;

  • икки оёқли велосипедда учади.

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling