1-илова ўзбекистон республикаси мактабгача таълим


Download 1.01 Mb.
bet24/164
Sana15.06.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1486705
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   164
Bog'liq
06880a370b92ccdd8f12abb17fe08063 “Илм йўли” вариатив дастур 6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни мактаб таълимига тайёрлаш

Ҳужжатлаштириш - бола фаоллигини кузатиш натижалини қайд этиш жараёни.
Қайд этиш – кузатилаётган фаоллликни ҳужжатлаштириш жараёни. Аксарият педагоглар бу ишни табиий равишда амалга оширса ҳам, болаларни мунтазам кузатиш тўлиқ маълумот тўплаш имкониятини беради
    1. Кузатишни ўтказишдан мақсадлар


Ҳар боланинг қизиқишлари, эҳтиёжлари ва кўникмаларини аниқлаш учун. Кузатиш болаларни шахс сифатида билишни, уларда интилувчанлик рағбатлантириш ва билим олишга бўлган эҳтиёжларини тўлиқ қондиришга ёрдам беради.
Вақт ўтиши ва таълим натижаларига кўра боладаги ўзгариш ва ривожланиш динамикасини тушуниш учун. Кузатиш болаларнинг жисмоний, ижтимоий ва ҳиссий жиҳатдан, йил давомида нутқининг ривожланиши ва саводга тайёрлигини кўриш имкониятини яратади..
Ўқитиш муҳитига ўзгаришлари киритиш учун. Педагоглар болалар учун тайёрланган жой ва материаллардан улар қандай фойдаланаётганини кузатиб, мавжуд материаллар болаларнинг эҳтиёжига жавоб бериш- бермаслиги, қўшимча материалларга зарурат бор-йўқлиги масаласига жавоб топиши мумкин.
Эътибор талаб қиладиган ҳолатларни аниқлаш учун. Кузатиш катталарга болаларда қондирилиши зарур бўлган алоҳида эҳтиёжлар бор ёки йўқлигини кўриш имкониятини беради. Бу эшитиш, таянч-ҳаракат аппарати ва бола ривожланишидаги бошқа жисмоний ва руҳий муаммолар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бу каби муаммолар аниқланиши билан ўз вақтида тегишли мутахассисларга мурожаат этиш зарур.
Муаммовий вазиятларни мукаммал тарзда ҳал этиш усулларини аниқлаш учун. Кузатиш педагогга муайян вазиятда боладан қандай хатти- ҳаракат кутиш мумкинлигини аниқлаш ва шу орқали болалага ўз хатти- ҳаракатини бошқаришни ўрганишга ёрдам беради.
Режалаштиришга ўзгаришлар киритиш учун. Педагог кузатиш натижаларидан фойдаланиб, у ёки бу нарсани ўзгартиришга эҳтиёжни,
болаларнинг эҳтиёжларига мос равишда режага қандай ўзгартиришлар киритиш лозимлигини аниқлайди.

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling