1-илова ўзбекистон республикаси мактабгача таълим


Download 1.01 Mb.
bet42/166
Sana21.04.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1368946
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   166
Bog'liq
06880a370b92ccdd8f12abb17fe08063 “Илм йўли” вариатив дастур 6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни мактаб таълимига тайёрлаш

8:00-12:00 (4 соат)
1 смена




1.

Қабул қилиш, кўрикдан ўтказиш, эрталабки бадантарбия

8:00-8:40

2.

Эрталабки учрашув

8:40-9:00

3.

Ўйинли-тарбиявий фаолият

9:00-10:30

4.

Ўйин, мустақил машқлар, лойиҳавий фаолият

10:30-11:00

5.

Енгил эрталабки нонушта (агар режада бўлса)

11:00-11:15

6.

Сайр, болаларнинг уйларига кетиши

11:15-12:00

7.

Педагоглар учун тушлик овқатга танаффус

12:00-12:30

8.

Педагогларнинг 2 сменага машғулотларга тайёрланиши

12:30-13:00

13:00-17:00 (4 соат)
2 смена

1.

Қабул қилиш, кўрикдан ўтказиш

13:00-13:40

2.

Болалар билан учрашув

13:40-14:00

3.

Ўйинли-тарбиявий фаолият

14:00-15:30

4.

Ўйин, мустақил машқлар, лойиҳавий фаолият

15:30-16:00

5.

Иккинчи тушлик овқат (режада бўлса)

16:00:16:15

6.

Сайрга тайёргарлик. Сайр, болаларнинг уйларига кетиши

16:15-17:00

Изоҳ: ҳар бир мактабгача таълим ташкилоти минтақавий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда кундалик иш тартибини мустақил равишда ишлаб чиқиши мумкин, инвариант - «Илм йўли» дастурининг мажбурий қисми 80%, ўзгарувчан қисм - таълим жараёни иштирокчилари томонидан шакллантирилган 20% ни ташкил этиши керак.
  1. илова. Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлаш бўйича гуруҳда ўтказиладиган машғулотларнинг намунавий миқдори







Фаолият турлари

Ўтказиш вақти

1.

Болаларнинг эркин мустақил фаолияти

Ҳар куни

2.

Ўйин шаклидаги фаолият

Ҳар куни

3.

Қуриш -ясаш

Ҳафтада 1 марта

4.

Тасвирий фаолият

Ҳафтада 1 марта

6.

Апликация/ясаш/конструкторлик/қўл
меҳнати

Ҳафтада 1 марта /
алмашган ҳолда

7.

Когнитив тадқиқот фаолияти (дунёни
билиш)

Ҳафтада 2 марта

8.

Ташқи дунё билан билан танишув/Табиат
билан танишиш

Ҳафтада 1 марта /
алмашган ҳолда

9.

Математика

Ҳафтада 2 марта

10.

Мусиқа

Ҳафтада 2 марта

11.

Жисмоний тарбия

Ҳафтада 2 марта/ очиқ
ҳавода бир машғулот

12.

Нутқни ривожлантириш

Ҳафтада 1 марта

14.

Иккинчи чет тилини ўрганиш

Ҳафтада 1 марта

15.

Саводхонлик

Ҳафтада 1 марта

Жами

15 соат

Ҳар бир кун эркин машғулот билан бошланади ва тугайди, бола ўз қизиқишларига кўра ўзига мос фаолиятни танлаши (ўйнаши, чизиши), конструктордан бирон нарса ясаши, ўз тенгдоши билан расмли китобни кўриб чиқиши ва ҳ.к.).


Педагог болаларнинг бўш вақтларидан бир нечта жуфтликлар, кичик гуруҳлар (ҳар бири 3-4 бола) бўлиб бирга ўйнашлари учун фойдаланади.
Педагогнинг ўзи ўйинни олдиндан белгиланган тарбияланувчилар билан биргаликда олиб боради (уларни ўйнашга таклиф қилади) ёки аллақачон ташкил этилган ўйинга қўшилади.
Шундай қилиб, ажратилган вақтда педагог бир-биридан иккинчисига ўтишда 2-3 жуфтликни ёки кичик гуруҳни (ҳар бирига 7-10 дақиқадан) қамраб олиши мумкин, қолган болалар эса ўзларининг қизиққан фаолиятлари билан шуғулланадилар.
Эркин машғулотлар гуруҳнинг барча болалари таклиф қилинадиган суҳбат билан алмашинади. Бу вақт аввалги куннинг ёрқин таассуротлари, табиатдаги ўзгаришлар, яқинлашиб келаётган унутилмас саналар ва ҳоказоларни тасодифий муҳокама қилишга бағишланган. Суҳбат давомида педагог ўзи учун мактабгача ёшдаги болаларнинг ҳозирги кун манфаатларини кашф этади, улардан кейинги кунларда таълимий фаолиятни тематик режалаштириш ташкил этиш учун фойдалнади. Болалар билан келажак учун қизиқарли нарсаларни режалаштиради. Агар гуруҳ ҳаётида низолар, жанжаллар бўлса, қандай ҳал қилишни ижтимоий мақбул йўллар билан муҳокама қилиши мумкин, болаларнинг одоб- ахлоқ қоидалари ҳақида тушунчаларини аниқлаштириш, биргаликда «гуруҳ» қоидаларини ишлаб чиқади.
Муҳокама учун педагог бадиий матнларни чизиши мумкин - қисқа ҳикоя, эртак, шунга ўхшаш ахлоқий хатти- ҳаракатларни ўз ичига олган шеърни ўқиши, ҳамда китобдаги ва уларнинг ҳақиқий ҳаётидаги воқеалар ўртасида параллел чизиш орқали муҳокама қилиши мумкин.
Агар керак бўлса, педагог кейинги тадқиқотлар учун мавзули фон бўлиб хизмат қиладиган (мавзуни, болалар учун муаммони аниқлаштириш учун) бадиий матнни ўқиш орқали гуруҳдаги муҳокамани ўз ниҳоясига етказади.
Гуруҳ мулоқотининг одатига биноан, катталар билан битта ёки иккита машғулотлар (когнитив тадқиқотлар, математик, тасвирий санъат ва бошқалар ҳафтанинг кунига биноан) гуруҳ хонасида ўтказилади ва бутун гуруҳ болалар билан ишлашга мўлжалланган (аниқ мавзу ва таркибга қараб, тарбиячилар) ҳар қандай вазифани биргаликда бажариш ёки алоҳида ишлаш учун жуфтларга, кичик гуруҳларга бўлиниши мумкин.
Гуруҳлар учун иш жойи бир нечта катта столлар бўлиб, улар атрофида барча иштирокчилар, шу жумладан педагог жойлашиши мумкин.
Педагоглар ҳамкор сифатида у ўзини болалардан ажратмайди. Столларини (парталарни) мактаб усулида жойлаштирмасликка ҳаракат қилиш керак, чунки бу эркин мулоқотга тўсқинлик қилади. Ўтириш жойлари қатнашчиларга маҳкам биркитилмаган, яъни сиз қулай тарзда ҳохлаган жойингизга ўтиришингиз мумкинлигини эслатади. Машғулот давомида болалар осонликча, катталар билан мулоқот қилишади, шунингдек қўшни тенгдошлари билан ҳам мулоқот қилишлари мумкин (шарҳлаш, хатти-ҳаракатларни баҳолаш, ўз вариантларини таклиф қилиш, қўшнининг тажрибасидан
фойдаланиш). Зарур бўлганда, болалар хонани айланиб ўтишади. Барчани жараёнга таклиф қилганда, педагог уларни ўз тенгдошларининг қизиқарли мазмунли фаолиятига жалб қилишига умид қилиб, болаларни унга мажбур қилмайди.
Баъзи болалар ишда фаол иштирок этмасликлари мумкин, лекин бошқаларни кузатиб туришади, гўё улар фаолиятдан четда тургандек. Бу бола машғулотдан ҳеч қандай фойда олмайди дегани эмас. Кейинги сафар у дадилроқ бўлади ва бу машғулотга қўшилишга ҳаракат қилади.
Кун тартибидаги охирги нарса - бу иш жойини ўзгартириш (мусиқа ёки жисмоний тарбия) билан боғлиқ машғулот.
Мусиқа ёки спорт залига ўтказиш - ва бошқа катталар билан мулоқотда бўлиш (мусиқа раҳбари, мураббий).
Ҳар куни гуруҳ хонасидан ташқарига чиқиш болалар ҳаётига хилма-хиллик бағишлайди ва уларнинг ижтимоий- маданий малакаларини шакллантиради. Педагог ушбу фаолиятнинг бир қисмини болалар билан ўтказиши мумкин, унинг бир қисми енгил нонушта тайёрлашга сарфланиши мумкин (агар у ота-оналарнинг илтимосига биноан ташкил этилган бўлса). Биргаликда овқатланиш (агар МТТда кўзда тутилган бўлса), болалар гуруҳининг бирлашишига ёрдам беради. Нонушта пайтида (агар МТМда назарда тутилган бўлса), эркин ва осойишта муҳитни яратиш, болаларга аввалги машғулотларда олган таассуротларини хотиржам равишда алмашиш имкониятини бериш керак. Навбатчига педагоглар нонуштадан кейин столларни тозалашга ёрдам беради.
Кун болаларнинг эркин фаолияти билан якунланади. Ушбу вақтда ҳафтасига икки марта педагог бир неча болаларни якка машғулотларга таклиф қилади (булар якка ишлайди). Ҳамма тарбияланувчилар уларга қўшилиши мумкин. Ҳафта бир кун педагог ўйин ўз вақтини болалар билан ўйнашга сарфлайди.
Катта ёшли болалар билан ўйнаш ва коммуникатив машғулотнинг ташкилий хусусиятларига эътибор қаратиш керак: катталар ушбу турдаги ишларни болаларнинг мустақил фаолияти билан бир қаторда бажарадилар. Бу ерда педагог кичик гуруҳларнинг таркиби билан шуғулланади, болаларни мақсадли ўйин ёки суҳбатга жалб қилиши ёки хоҳлаганларни таклиф қилиши мумкин.


Фаолият турлари

Бир сменада бир кунда

Ҳафтада

Бир йилда (9 ой)

Машғулотлар

1 соат 30 дақиқа

7 соат 30 дақиқа

270 соат

Ўйин, мустақил фаолият, лойиҳавий фаолият

30 дақиқа



2 соат 30 дақиқа



90 соат


Сайр

25 дақиқа

2 соат 5 дақиқа

72 соат

  1. Download 1.01 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   166




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling