Нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш малакалари Кичик соҳа: Нутқ ва тил
Талаб: Бола нутқни тинглайди ва англайди, сўзлашади ва мулоқот қилади.
Кутилаётган натижа:
ўз она тилида эркин сўзлашади; сўз туркумларини ёшига монанд мустақил, грамматик тўғри қўллайди;
гапдан синоним ва антонимларни топа олади ва берилган сўзларга уларни мослайди;
кўп маъноли сўзларни турли маъноларини фарқлайди;
турли гапларни тузади;
шахсий тажрибасига таяниб, расм юзасидан тасвирий ҳикояни мустақил тузади;
турли жанрдаги бадиий асарларни ифодали ҳикоялайди;
гуруҳ муокамасида мулоқотга киришиб ва тинглаб иштирок этади;
қофиялар тузади, топишмоқлар топади;
нутқида хорижий сўзларни қўллайди;
кичик шеърларни, қофияларни сўзлаб бериши мумкин;
йил фасллари номини билади (баҳор, ёз, куз, қиш).
Кичик соҳа: Ўқиш малакалари
Талаб: Бола китоб ва ўқишга қизиқиш билдиради. Кутилаётган натижа:
бошқа болаларга эслаб қолган китоб мазмунини сўзлаб беради;
содда ва мураккаб гапларни нутқида қўллайди;
сўзларни бўғинларга бўлади;
бўғинли карточкалар ёрдамида бўғинлардан сўзлар тузади;
сўз, товуш, бўғин, гап ҳақида тушунчага эга;
пешлавҳа, китоб номлари, расм тагидаги ёзувлар ва ҳоказоларни ўқийди;
болалар адабиёти жанри номини билади (эртак, шеър, ҳикоя) ;
машҳур ёзувчи ва шоирлар номини билади.
Кичик соҳа: Қўл бармоқлари майда моторикаси Талаб: Болада ёзув малакаси шаклланади.
Кутилаётган натижа:
қоғозда тўғри чизиқлар, сўзлар ва қисқа гапларни ёзади;
дафтардаги ёзув қаторларини аниқлай олади;
расмларни тўғри жойлаштиради;
қўлни узмасдан нуқта-чизиқчаларни бирлаштириб расм чизади;
матодаги расмни тўқийди;
«ўзига» ва «ўзидан» ҳаракатлари йўналишини тушунади;
турли материаллардан мураккаб намуналарни қирқади.
Do'stlaringiz bilan baham: |