Кичик соҳа: Интеллектуал-англаш малакалари
Талаб: Бола қизиқувчан, интилувчан, фаол, билишга қизиқиш билдиради ва унга эҳтиёжи мавжуд
Кутилаётган натижа:
атроф-олам ҳақида мустақил маълумот излайди;
кузатувлар асосида хулоса қилади ва умумлаштиради;
йил фасллари ва воқеа-ҳодиса кетма-кетлигини айтади;
расмлар бўйича кетма-кетликни сақлаган ҳолда фикр юритади, мулоҳаза қилади;
ўз мамлакати ва унинг рамзлари ҳақида тушунчага эга;
ўз халқининг айрим миллий анъаналари ва одатларини билади;
болалар энциклопедиясидан фойдалана олади (керакли маълумотни топа олади) ;
ички ва ташқи белгиларга кўра предметларни гуруҳларга ажратади (ранги, шакли, ҳажми, вазни, ҳаракатланиш тезлиги, вазифасига қараб).
Кичик соҳа: Элементар математик малакалар Талаб: Бола элементар математик малакаларга эга. Кутилаётган натижа:
ҳаётда сон ва саноқнинг аҳамиятини тушунади;
геометрик шакллар ва фигураларни билади;
20гача бўлган айрим математик ҳаракатларни бажаради;
10 гача қўшиш ва айиришли содда математик вазифаларни ечади (сон ва белгиларни қўллаган холда +, -, =);
сон қатори ҳақида тушунчага эга
гуруҳларни тенг ёки тенг эмаслигини таҳлил қилади (қанчага кўп?, қанчага кам?);
ҳажми, баландлиги ва қалинлигига қараб предметларни кетма кет жойлаштиради;
шартли белги асосида суюқ, сочилувчан ва қаттиқ материални ўлчайди.
Ижодий ривожланиш
Талаб: Бола турли хил санъат воситаларидан фойдаланиб, дунёни ҳис этиш ва тушунишини намойиш этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |