13. Инсоннинг онгли фаолияти, инсон тафаккури, ижтимоий гуруҳларнинг фаолияти, ўзаро муносабатлари, жамият миқёсидаги ижтимоий фикрлар ҳаракатнинг қандай турига киради?
+А. Ижтимоий ҳаракат
Б. Биологик ҳаракат
С. Ижтимоий ва биологик ҳаракат
Д. Физикавий ҳаракат
14. Антропосоциогенез нима?
+А. Инсон ва кишилик жамиятининг шаклланиши ҳақидаги таълимот
Б. Инсон ва хайвонларнинг ўрганувчи таълимот
С. Хайвон ва ўсимликлар билан шуғулланувчи таълимот
Д. Инсон моҳиятини ўрганадиган соҳа
15. Инъикос-…
+А. Нарса ва ҳодисаларнинг ўзаро таъсирлашуви асосида хосил бўладиган ҳодиса, ҳолат, жараён ва ўзгаришларни ифодалайди.
Б. Инсоннинг уни қуршаган бошқа одамлар томонидан қандай идрок этилиши, тавсифланиши ва баҳоланишини акс эттирувчи ижтимоий ходиса.
С. Инсон миясининг объектив борлиқни идеал образларда акс эттириш ва бу образлардан фикрлаш жараёнида фойдаланиш қобилияти
Д. Инсон миясининг иш жараёни ҳисобланади, унинг функцияси сифатида амал қилади ва ундан айри ҳолда намоён булмайди.
16. Инсон борлиғи бу – ?
+А. Инсоннинг нарсалар оламидаги борлиғи ва одамнинг ўзига хос бўлган инсоний борлиғи
Б. Индивидуаллашган ва объективлашган маънавий борлиқ
С. Айрим одамнинг тарихий жараёндаги борлиғи ва жамият борлиғи
Д. Инсонни жамиятда мавжудлиги
17.Ўзгариш – бу...?
+А. Нарсалар, ҳодисаларнинг бир ҳолатдан бошқа ҳолатга ўтиши.
Б. Барқарор холатда бўлиш
С. Сокинликка ўтиш
Д. Бирон бир нарса ходисалар ҳолати
18. Фақат мазкур объектга хос бўлган хоссаларни ифодаловчи категория қайси?
+А. Яккалик
Б. Умумийлик
С. Алоҳидалик
Д. Хусусийлик
19. Яккага нисбатан умумий, умумийга нисбатан якка ҳодиса қайси категорияни топинг?
+А. Хусусийлик
Б. Умумийлик
С. Яккалик
Д. Айримлик
20 Структура нима ?
+А. Нарсалар ва ҳодисаларнинг таркибий қисмлари ўртасидаги қонуний алоқа йўли
Б. Нарсанинг бошқа бўлинмайдиган қисми
С. Нарсанинг энг умумий хоссалари
Д. Нарсанинг, предметнинг яхлит белгилари
21. Билиш хақидаги таълимот бу - ...?
+А. Гноселогия
Б. Онтология
С. Идеология
Д. Эпистемология
Do'stlaringiz bilan baham: |