1-қисм. Тўртламчи давр геологиясини илмий асослари, ўрганиш усуллари ва фойдали қазилмалари


йилда Г.Ф. Тетюхин ва Ю.А. Скворцовлар Ўзбекистон тўртламчи ётқизиқларини стратиграфиясининг


Download 0.52 Mb.
bet7/50
Sana25.02.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1230277
TuriМетодическое пособие
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   50
Bog'liq
Методичка Тойчиев Хусаинов ўзб

1958 йилда Г.Ф. Тетюхин ва Ю.А. Скворцовлар Ўзбекистон тўртламчи ётқизиқларини стратиграфиясининг, айниқса, регионнинг стратиграфик бўлинмаларини бошқа регионларнинг стратиграфик бўлимлари билан солиштириш бўйича муаммоларни кўриб чиқишди. 1961 йилда тахлил этилган маълумотларга асосланган холда, Ўрта Осиё республикаларининг геологларини ижодий жамоаси билан биргаликда, Ўрта Осиё ва жанубий Қозоғистондаги тўртламчи ётқизиқларининг корреляциясини бир хиллаштирилган регионал схемаси ишлаб чиқдилар.
1962 йилда, Тошкент шахрида бўзлиб ўтган Ўрта Осиё геологларинг тўртламчи давр бўйича кенгашда ушбу схема муҳокама қилинди ва қабул қилишнинг схемасини кўриб чиқилди ҳамда тасдиқланди. Бу биринчи схема бўлиб, унда тўртламчи ётқизиқларнинг барча махаллий схемалари бир-билан боғлаштирилган. Ушбу схемага фаунистик мажмуалар, археологик маълумотлар ва мутлақ саналаштириш натижалари киритилган.
1964 йилда А.А.Юрьев Ўзбекистондаги неоген ва тўртламчи системалар орасидаги чегараларнинг тутган ўринлари кўриб кўриб чиқда ва ушбу чегарани нанай ётқизиқлари остидан эмас, балки сох ва исписар ётқизиқлари орасидан ўтказишни таклиф қилди.
1962 йилда Н.А.Когай Ўзбекистоннинг тоғли ва тоғолди районларидаги тўртламчи ётқизиқларини регионал стратиграфик корреляциялаш схемасини тузди. Бу схемада бир қанча ечилмаган муаоммолар мавжуд.
Ғ.О. Мавлонов 1966 йилда, А.И. Исломов, С.М. Қосимов, Ю.А. Скворцов ва Г.Ф. Тетюхинлар билан биргаликда Ўзбекистоннинг тўртламчи ётқизиқларини ўрганишди ва тўртламчи ётқизиқларни регионал бўғимлаштириш ва корреляциялаш схемасини ишлаб чиқдилар. Аввалги схемалардан фарқли равишда, ушбу схема янги фаунистик, археологик маълумотлар ва мутлақ саналаштириш натижалар билан тўлдирилган, бироқ мазмунига кўра олдинги регионни тўртламчи ётқизиқлари схемасидан фарқ қилмайди, чунки геоморфологик услубга асосланган.
Шунингдек ушбу этап учун, палеонтологик, палинологик археологик, палеотупроқшунослик ва палеомагнитли маълумотлар асосида Ўзбекистонни тўртламчи ётқизиқларини бўғимлаштириш ва корреляцияларнинг янги схемасини тузишда мойиликлар бегиланади.
1964-72 йилларда Р.Д. Ахмедова, Ўзбекистонни бир қатор районларида тўртламчи ётқизиқларнинг стратиграфик мажмуасини палеонтологик асослаш учун кемирувчиларнинг суяк қолдиқларини ўрганди. Бунда унга асос қилиб Н.П. Васильковский ва Ю.А. Скворцовларнинг схемаларини олди. Тадиқиқотлар натижалари бўйича кемирувчиларнинг суяк қолдиқлари ажратилди ва ушбу схемани асослашга уриниб кўрилди. Кемирувчиларнинг тўпланган коллекцияси Шарқий Европанинг кемирувчи қолдиқларининг этолон коллекцияси асосида тизимлаштирилди, асос қилиб эса И.Н. Громов томонидан таклиф қилинган тўртламчи ётқизиқлар стратигрфиясини уч бўғимли схемаси қабул қилинди.
Ўрта Осиёдаги лёссли жинсларининг стратиграфиясини палеон-тологик асослаш ва антропоген фауналарнинг (сутэмизувчиларни фауналари) шаклланишларини ўрганиш билан билан деярли хеч ким шуғуланмаган. Фаунистик асослашлар билан лёссли жинсларни сратификацялашга биринчи маротаба 1969 йилда Р.К. Камбаритдинов уриниб кўрди. Унинг томонидан сутэмизувчиларнинг суяк қолдиқ-ларига асосланган холда, Павлодар Иртишолди, Ўрта Осиёнинг айрим районлари, Ғарбий Сибирдаги тўртламчи ётқизиқларнинг корреляцион схемасини тузилди ва сутэмизувчиларнинг турли ёшларга мансуб фауналари ажратилди. Тадқиқотлар натижаларига кўра тўртламчи ётқизиқларнинг уч бўғимли схемаси таклиф этилди.
Ўзбекистондаги тўртламчи ётқизиқларини стратиграфик схемасини асослаш мақсадидаги археологик тадқиқотлар О.И. Исломов, Р.К. Камбаритдинов, В.А. Ранов ва бошқалар томонидан ўтказилди.
Ўзбекистонни тўртламчи давр ётқизиқларини палеотупроқ схемасини ишлаб чиқишда, қадимий тупроқлар билан бир қаторда бошқа усуллардан хам фойдаланилди Қисман И.Н. Степанов, У.К. Абдуназаровлар палеомагнитли ва геохронологик маълумотларни, А.А. Лазаренко ва А.Е. Додоновлар эса - археологик ва палинологик маълумотларни, Э.В. Қодиров геоморфологик усулларни қўллашган.
1976 йил Х.А. Тойчиев Ўзбекистоннинг тўртламчи ётқизиқларини палеомагнити тадқиқотларига асосланиб, континентал тўртламчи давр ётқизиқларини магнитостратиграфик схемасини таклиф қилди. У тўртламчи ётқизиқларни, 2.4 млн йил қуйи чегаралари билан, учбўғимли бўлиниш системасиини таклиф қилди.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling