1-қисм. Тўртламчи давр геологиясини илмий асослари, ўрганиш усуллари ва фойдали қазилмалари
Download 0.52 Mb.
|
Методичка Тойчиев Хусаинов ўзб
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-боб. ТЎРТЛАМЧИ ДАВР ГЕОЛОГИЯНИНГ ИЛМИЙ АСОСЛАРИ 1.1. Тўртламчи давр геологиянинг шаклланиш тарихи ва тараққий этиши 1.1.1.
Услубий қўлланмани тузишда тўртламчи давр геологияси, стратиграфия, геоморфология, палеогеография, тектоника ва бошқа соҳалардаги ватанимиз ва хорожий етакчи мутахассисларни нашр қилинган ишларидан фойдаланилди.
1-боб. ТЎРТЛАМЧИ ДАВР ГЕОЛОГИЯНИНГ ИЛМИЙ АСОСЛАРИ 1.1. Тўртламчи давр геологиянинг шаклланиш тарихи ва тараққий этиши 1.1.1. Тўртламчи давр ётқизиқлар ҳақидаги билимларни тўпланиш (этаплари) босқичлари Тўртламчи давр ётқизиқларни тадқиқ этиш тарихи, табиатни ва табиий ресурсларни ўрганиш тарихи билан чамбарчас боғланган. Тадқиқотларнинг бошланғич этапи узоқ муддатларга тақалади - Александр Македонский вақтидан бошлаб икки юз минг йилдан ортиқ, ва VII-XII асрларнинг буюк тизимлаштирувчиларига бўлган нихояларигача, шу жумладан Шарқнинг даҳолари – Ал-Хоразмий, Абу Райҳон Бируний, Фаробий, Фарғоний, Марвозий, Ибн Сино ва бошқаларни яшаб ўтган вақт оралиқларини қамраб олади. Узоқ вақтлар мобайнида ер юзасини асосий ташкил этувчи ғовакли тоғ жинслари амалда хеч қандай тадқиқотларга жалб қилинмаган - уларни “чўкинди” леб аташган (инглизча – drift). ХVIII асрда Дж. Ардуино биринчи марта учинчи ёиқизиқлардан кейинги ҳосилаларга “тўртламчи” атамасини киритди ва уларни мустақил гуруҳ сифатида ажратди, ҳамда “тоғларни тўртламчи бўлинмаси” деб номлади. * 1825 йилда Ж. Денуайе биринчи маротаба “тўртламчи“ атамасига стратиграфик қиймат беради. У учламчидан стратиграфик жихатдан юқорида ётувчи ўзига хос жинсларда тўртламчи системани ажратишни таклиф қилади (ҳозирда палеоген ва неоген системаларга бўлинган мажмаулар илгари учламчи система деб аталган). 1833 йилда Г. Ребуль тўртламчи ётқизиқлар учун палеонтологик мезонлар киритади ва замонавий флора ҳамда фауна намоёндаларининг қазилма қолдиқларини бўлган ётқизиқларни тўртламчи деб аташни таклиф этади. 1832 йилда Ч. Лайель палеонтологик нуқтаи назардан плиоцендан ёш бўлган ётқизиқлар учун – “плейстоцен” (грекчадан pleistos – энг катта; kainos – янги) атамасини киритади. Унда замонавий моллюскаларнинг хиссаси умумий бўлган топилмаларнинг миқдоридан 70% ошади. 1846 йилда Е. Форбс “плейстоцен” ва “музликга хос” тушунчаларнинг бир хил маънодалигини кўрсатди, ва музликдан кейинги ётқизиқларни ифодлаш учун замонавий яъни “голоцен” (грекчадан holos – оғирлик, тўла-тўкис; kainos – янги, замонавий) атамасини киритди. ХVIII асрнинг 70-нчи йилларида А. Вернер тоғ жинсларининг шаклланишларини назарда тутган ҳолда - энг олдин пайдо бўлган, иккиламчи, учламчи, тўртламчи ва вулканоген формациялар ҳақидаги тушунчани киритади. ХVIII асрдан бошлаб тўртламчи ётқизиқларнинг ҳосил бўлишларини учта: дилювиал, дрифтга хос ва музликга оид гипотезаси таклиф қилинди. Дилювиал гипотезаининг манбаалари (лотинчадан diluvium – тошқин) ХVII–ХVIII асрларда фанда хукмронлик қилган халокатли (катастрофизм) ғояларидан келиб чиққан. Юмалоқ тошли суглинкалар, майда шағал-тошчалар, қумлар ва бошқа юзага хос ётқизиқларни тўпланишлари бутун дунё тошқини билан тушунтирилади. XIX асрда дрифтга хос гипотеза пайдо бўлди, унга мувофиқ Ернинг тараққийсини охирги этапларида шимолий материкнинг бепоён текисликлари саёзсувли ва совуқ сувли ленгизлар билан бостирилган. Ивиган сувлардаги дрейфлашувчи айсберглар денгиз тубидаги кўтарлишларга тирмашиб, уларда эгатлар ҳайдаб чиқарадилар. Эриш жараёнини боришига кўра айсберглардан мавжуд бўлган, Европанинг ва Шимолий Американинг тепалик ва паст текисликларида очилиб чиққан ётқизиқларидан келиб тушган, таркиблари бўйича аралаш-қуралаш бўлган тўпламлардан бўлакчалар чўкади. Ушбу гипотезанинг асосчиси бўлиб, униформизм ғоясининг асосчиси, геолог Чарльз Лайель бўлиб ҳисобланади. Дрифтга хос гипотеза геологияда XIX асрнинг 70-нчи йилларигача хукмронлик қилди. XIX асрнинг охирларига келиб Д. Геттоннинг музликга оид гипотезасига алмашинди. Уни тасдиқлашига кўра контенентал музликлар гранит палахсаларнинг шаклланишларида асосий омил бўлиб ҳисобланади. Шу пайтдан бошлаб ўтмишда музликлар қоплами мавжуд бўлганлиги ҳақидаги қарашлар тараққий эта бошлади Бунда Д. Гейки (1874), П. Кропоткин (1876) ва бошқаларни хизматлари катта бўлди. XIX асрнинг иккинчи ярмига келиб тўртламчи жинсларни даладаги тадқиқотларида олинган, далилий материалларнинг катта ҳажмлари тўпланди. Тўпланган материалларни тахлиллари фанни ривожланишида сифатли сакрашга имкон берди: 70-нчи йилларда деярли бир вақтни ўзида–Швецияда Отто Мартини Тореллнинг, Буюк Британияда Арчибальд Гейкенинг, Россияда П.Н. Кропоткинларни умумлаштирувчи асарлари дунёга келди. 1875 йилда О. Торелл, Гренландия, Исландия ва Шпицберген музликлари бўйича далилий материалларнинг улкан ҳажмларига асосланган ҳолда яқиндаги Шимолий ва Марказий Европадаги ялпи музликлар ҳақида хулоса чиқарди. Ҳозирги пайтда музликларн назариясининг яратувчилари сифатида айнан П.Н. Кропоткин ва О. Тореллни эътироф этишади. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling