1-қисм. Тўртламчи давр геологиясини илмий асослари, ўрганиш усуллари ва фойдали қазилмалари


Download 0.52 Mb.
bet2/50
Sana25.02.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1230277
TuriМетодическое пособие
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50
Bog'liq
Методичка Тойчиев Хусаинов ўзб

Маъсул редактор:
…………..геология-минералогия фанлари номзоди, доцент, ЎзМУ геология факультетининг «…………» кафедра мудири


2014 йилнинг 21 октябрида Мирзо Улуғбек номидаги ЎзМУ Ўқув-услубий кенгашнинг йиғилишда тасдиқланган ва нашр этишга тавсия қилинган (2-сонли баённома).
Кириш

Тўртламчи давр ётқизиқларни (стратиграфияси, тузилиши, генезиси ва шаклланиш тарихини) ўрганиш – геология фанининг мустақил йўналишини ўзида мужассам этувчи тўртламчи давр геологиясининг афзалликларини чуқурроқ билишга интилишдир.


Тўртламчи давр (ёки антропоген, ёки бўлмаса квартер) – пайдо бўлиши бундан 2,58 млн. йил илгари бошланган Ер тарихининг замонавий этапи. Бу эоплейстоцен, плейстоцен ва голоценларга бўлинган энг қисқа геологик давр ҳисобланади.
Тўртламчи давр – бу, ҳозирги замонга хос бўлган физик-географик шароитларнинг хукмронлик қилишидир. Бу даврда ҳозир мавжуд бўлган рельеф, фауна, флора ва тупроқ ҳосил бўлади. Айнан шундан, тўртламчи давр геологиясининг геоморфология, биогеография, тупроқшунослик, ўрмон ва қишлоқ хўжаликлари билан туташувлари кўринади. Инсоннинг ва униг маданиятининг шаклланиш даври сифатида тўртламчи даврни тадқиқ этишнинг аҳамияти буюк, шунинг учун тўртламчи давр геологияси археология, антропология ва этнографиялар билан узвий равишда боғлиқликларга эга.
Тўртламчи давр – бу ўтган геологик давр, ҳозирги замон ва келажак ўртасида ўзига хос кўприқдир. Шунинг учун тўртламчи даврдаги ўзига хос табиий офатлар хусусиятли бўлган геологик жараёнларни муфассал билиш ва уларни ҳисобга олиш, халқ хўжалиги фаолияти ва бошқалар учун мухим бўлиши мумкин бўлган табиий мухитнинг тараққийсида ўзига хос башоратни ишлаб чиқиш учун ўта долзарб бўлади.
Ушбу услубий қўлланмадан кўзланган мақсад - олий ўқув юртларининг геология йўналишдаги талабаларини ҳозирги замон тасаввурлари шуъласида тўртламчи давр геологиянинг асослари билан таништиришдан иборат.
Таклиф этилаётган услубий қўлланманинг хусусияти шунда жамланганки, у бир нечта қисмдан ташкил топган. Ҳар бир қисм мустақил равишда ва тўртламчи даврнинг тадқиқотларини маълум йўналишларни очиб беради.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling