1-қисм. Тўртламчи давр геологиясини илмий асослари, ўрганиш усуллари ва фойдали қазилмалари
Турли геологик ходисалар орасидан асосан, глобал ахамиятга эга бўлган
Download 0.52 Mb.
|
Методичка Тойчиев Хусаинов ўзб
Турли геологик ходисалар орасидан асосан, глобал ахамиятга эга бўлган экстремал табиий халокатли жараёнларни ўрганиш мақсадга мувофиқ бўлади ва бу тўртламчи геологияни ташунишда анчагина фойда беради.
Биринчи навбатда уларга палеогидрогеологик, седиментацион халокатлар, кескин қисқа вақтли палеоландшафтга оид қурилмалар, палеоботаник ва палеозоологик мухим сатхлар ва ш.ў. киради. Бундай ёндашувлар, тўртламчи даврни ўрганишдаги хар хил йўналиш соҳаларида бизни эришган билимларимизнинг синезини талаб қилади. Континентал ётқизиқларнинг генетик турларини ўрганиш соҳасида ҳар хил турдаги гравитацион оқимларни тадқиқ этиш ҳозирда долзарб масала бўлиб турибди. Бу континентал оқимларнинг седементогенезиси назариясини ва яхлит олганда генетик турлар ҳақидаги таълимотни ишлаб чиқишда янги истиқболлар очиб беради, бу эса тўртламчи қалин қатламларда кўпгина турлардаги ётқизиқларнинг ва уларга тегишли бўлган фойдали қазилмаларнинг шаклланишлари, шунингдек уларни тарқалишларининг қонуният-ларини билишга ва очишга имкон беради. шунингдек тарқалиши ва инженер геологик хусусиятларини очиб беради. Тадқиқотларнинг устивор йўналишлари қаторига, геологик жараёнларни энг ишончли, глобал таққослашни қуришга ўтиш учун мухим қурол бўлган шельф ва океан тубига туташувчи қуруқликдаги воқеаларни коррелеяцияси киритилади. Тўртламчи давр ҳақидаги таълимотда энг мухим тадқиқот элементидан бири бўлиб, неотектоникани ўрганиш ҳисобланади. Охирги ўн йилликда бу йўналиш ороген курилмаларга негизланади. Нафақат геоморфологик белгиларга, стуктуравий тадқиқотларга, балки тўртламчи ётқизиқларининг геологиясига асосланадиган, платформага хос областларнинг неотектоникаси кам даражада ўрганилган бўлиб чиқди. Замоновий неотектониканинг глобал концепциясини яратиш мақсадидаги устивор йўналишлардан бўлиб, ороген ва платформага хос областларнинг геодинамик ўзаро таъсирлашуви қонуниятларини ва уларни океан чуқурликларидаги тектоник жараёнларга таъсирини билиш ҳисобланади. Мухим йўналишлардан бўлиб, бир қатор холларда ибтидоий одамнинг табиий яшаш мухитини қайта яратувчи, шунингдек, антропоген қавмларнинг тарихий-геологик марказларининг эрта этапларини вужудга келиши ва макондаги йиғилишларининг сабаблари қонуниятларини англаш, микрогеологияда ўзига хос бўлган –археологик геологиянинг алохида йўналишни яратиш ҳисобланади. Табиийки, тўртламчи даврнинг тадқиқотчилари, одатда ишлар вулканологлар билан бирга олиб борилувчи замонавий вулканизм областларида, маълум бир қизиқишларга эга бўладилар. Ўзбекистонда замонавий тадқиқотлар ҳам, асосан тўртламчи геологияни турли масалалари: стратиграфияси, магнитли стратиграфия, палеотупроқли горизонтлар, музликлар, тектоника, сейсмика, археология ва б.ни ҳал этишга, муфавссалаштиришга йўналтирилган. Ушбу тадқиқотлар Х.А. Тойчиев, У.К. Абдуназаров, Д.Б. Жамолов, М.Ш. Шерматов, Э.В. Кадиров, А.А. Ни, М.А. Петров, Н.И. Собитова, К.А. Крахмал, А.К. Нурходжаев, А.Г.Стельмахларнинг кўпгина мақолаларида ўз аксини топган. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling