1-қисм. Тўртламчи давр геологиясини илмий асослари, ўрганиш усуллари ва фойдали қазилмалари
Download 0.52 Mb.
|
Методичка Тойчиев Хусаинов ўзб
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жинсларининг рангларни тадқиқотлари
Структуравий усул неотектоник дислокация билан келтириб чиқарилаган тўртламчи ётқизиқларга мансуб структураларни ўрганишда қўлланилади. Структураларнинг мураккаб бўлган хусусиятларида – бурмалар, кўринча тўнкарилган, музлик массаларининг босимида келтириб чиқарилган гляциомуз-лашишларда вужудга келган тангачасимон сурилмалар ва силжишлар. Бурмаловчи ва ёрувчи бузилишлар ҳам кўчки ва карст қулашларида шаклланган.
Тоғ жинсларнинг ранги ва бўлаклар формасини ўрганиш уларни ташувчи ва кўчириб-элитишни йироқлигини агентлари ҳақида маълумотларни олишга имкон беради. Шаклларни аниқлаш фақат йирик бўлакли тоғ жинслари ва қумлар учун олиб борилади. Юмолоқланиш даражаси агентнинг динамик тавсифларига, ташилиш масофаларига, бўлакларнинг бошланғич шакли ва миграцион қобилиятларига боғлиқ. Тоғ жинси бўлакларини тез оқувчи сувлар кучлироқ юмалоқлайди, бунда вужудга келган тошларнинг шакли нафақат сувнинг харакатланиш кучи билан, балки унинг ўзини тавсифи билан аниқланади. Ўзан оқимини бостирб келишида қайтоқ тошчалар уч ўқли эллипсоид шаклига эга бўлади. Музликлар олиб келган бўлакчларда дазмолсимон чизгиларни олида, шамол коррозиясга дучор бўлган тошлар эса- учта қиррали пирамдалар кўринишида бўлади. Жинсларининг рангларни тадқиқотлари уларни махсулий таркибини ва ҳосил бўлиш шароитларини аниқлашга ёрдам беради. Вужудга келиш пайти ва сабабларига боғлиқ ҳолда уч турдаги ранг ажратилади: бирламчи, сингенетик ва иккиламчи. Бирламчи (мерос ўтган) ранглар жинсларни ҳосил қилувчи бўлакларнинг ранглари билан белгиланади. Жинслар асосан, ёки физик нураш хукмронлик қилиши натижасида ёки чўкиндиларни тезда тўпланишлари ва кўмилишлари пайтида рангларга эга бўладилар. Қумларнинг оқ ранглари уларда кварцлар устворлик қилишидан, сариқсимон ранглилари эса ортоклазни иштирок этишидан, яшил ранглилари-глауконит борлигидан дарак беради. Сингенетик ранг ҳар доим барча қатламни қоплайди ва учта омилларга: жинс ҳосил қилувчи бўлаклар рангига, уларни ўлчамларига ва цементловчи махсулнинг ранги боғлиқ. Тоғ жинсларини иссиқ намли ва ўзгарувчан иқлимда ётқизилишларида қизил- сарғиш ва қизил ранглар вужудга келади, зангланган- қўнғирдан то қорагача бўлган ранглар -иссиқ сахро шароитларига, сариқ тусланиш эса – турғун бўлган сувли вакумуляцияга мансуб бўлади. Иккиламчи ранг турли гиперген жараёнларнинг таъсирида чўкмаларининг шаклланишлардан кейин вужудга келади ва ётқизиқланинг қатламланишига хеч қандай мослашмасдан, турли чуқурликларгача тарқалиши мумкин. Қорамтир-кул ранг ва қора ранглар жинсларни битум билан ёки олингугуртли темир ёки марганец тузлари бўлган эритмалар билан шартлашган. Тўртламчи ётқизиқларнинг текстурсини тадқиқотлари чўкмаларнинг тўпланиш шароитларини тиклашга имкон беради. Текстура деганда чўкинди жинсларни йўналишлари, нисбий жойлашишлари ва таркибларини тарқалишлари билан шартлашган тоғ жинсларининг тузилиши белгиларини жамланмаси тушунилади. Шаклланишини вақти ва сабабларига боғлиқ холда учта турга бўлинади : бирламчи текстуралар чўкинди тўпланиш жараёнида юзага келади ва геологик агентни аккумуляцияловчи динамикасининг хусусиятларини акс эттиради - масалан оқмас (турғун) сувларда гоизонтал қатламлашишларни ҳосил бўлиши; иккиламчи текстуралар чўкинди тўпланишишларга сингенетик (бир вақтдаги) ҳисобланади, бироқ седиментациянинг асосий агентининг фаолияти билан боғлиқ эмас –делювий тўпланишилари билан бир вақтда муз томирликлари вужудга келиши мисол бўлади; эпигенетик текстуралар чўкиндиларнинг седиментациядан кейинги қайтадан хосил бўлиш жараёнларини билан боғлиқ - тақирликларнинг устки қисмида қуришга хос ёриқлар хосил бўлади. Иккиламчи ва эпигенетик текстуралар орасида асосан, музлашлар ва гравитацион жараёнилари билан боғлиқ бўлганлари жуда кенг тарқалишга эга. Ётқизиқларнинг қаватланишини ўрганишга катта ахамият қаратиш лозим. Қаватлар бир-биридан таркиби, ранги ва бошқалар билан фарқланадилар. Хар бир қатлам аккумуляциянинг географик шароитларини ўзгаришларида вужудга келади (масалан, дарё ўзани қуриб қолган ўзанга ўтишда, аллювий ўзан қатлами кўл қатлами билан қайта ёпилади). Қатламларнинг қалинлигига боғлиқ равишда қатдамланишлар массив (>50 см), йирик қатламли (50–10 см), ўрта қатламли (10–2 см), юқа қатламли (2–0,2 см), микро қатламлиларга (мм дан кичик) ажратилади. Тўртламчи даврдаги морена, қулаш-тўкилиш ҳосилалари ва лессимон жинслари орасида қатламланиш бўлмаслиги мумкин. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling