1-қисм. Тўртламчи давр геологиясини илмий асослари, ўрганиш усуллари ва фойдали қазилмалари


Download 0.52 Mb.
bet15/50
Sana25.02.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1230277
TuriМетодическое пособие
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   50
Bog'liq
Методичка Тойчиев Хусаинов ўзб

Назорат саволлар:





  1. Тўртламчи геологиянинг ривожланишини қайси асосий этаплари ажратилади?

  2. Тўртламчи геологиянинг тадқиқот объектлари, мақсади ва вазифалари қандай?

  3. Тўртламчи давр қандай ўзига хос бўлган хусусиятларга эга?

  4. Тўртламчи давр қатламлари бошқа даврнинг ҳосилаларидан нимаси билан фарқ қилади?



2-боб. ТЎРТЛАМЧИ ДАВР ЁТҚИЗИҚЛАРНИ ТАДҚИҚ ЭТИШНИНГ ГЕОЛОГИК-ГЕОМОРФОЛОГИК ВА ГЕОФИЗИК УСУЛЛАРИ


2.1.Геологик усули
Унга асос қилиб, Ернинг тузилишини, келиб чиқишини ва тараққий этишини ўрганишдаги учта асосий йўналишлар олинган:

  • тавсифлаш геологияси: кўзланган мақсад геологик таналардаги (тоғ жинслари қатламлари, гранит массивлари ва б) минералларни, тоғ жинслари ва уларнинг турларини тавсифлаш, таркибини, шаклларини, ўлчамларини, ўзаро муносабатларини, ётиш кетма-кетлигини ва бошқа замонавий жойлашишлари ҳамда махсулий таркибларини ўрганиш;

  • динамик геология, Ер юзасида (тоғ жинсларнинг емрилиши, уларни шамол, музликлар, ер усти ва ер ости сувлари ёрдамида кўчирилиши ва қайта ётқизилишлари; океан, денгиз ва кўлларда, дарё хавзаларида чўкиндиларни тўпланишлари ва б.) ҳамда унинг қаъридаги (ер пўстидаги ҳаракатланишлар, зилзилалар, вулқонларни отилиб чиқиши ва у билан бирга кечувчи ходислар; қатламларнинг ётишидаги турли бузилишлар - уларни букилмалари ёки пликатив дилокацияси, ёриқлар ва ёки дизъюнктивли дислокациялар ва б.) бўлиб ўтадиган геология жараёнлар ҳақидаги маълумотларни ўрганади, бир қанча илмий йўналишлар - тектоника, неотектоника, экспрементал тектоника, вулконология, сейсмология, геокриология, геоморфологияларнинг материалларини бирлаштиради;

  • тарихий геология, Ернинг пайдо бўлиш ва уни ривожланиши вақтидаги: геологик таналарнинг, жараёнларнинг ва ҳодисаларнинг (тектогенез, метаморфизм, хосилалар ва фойдали қазилма уюмларини бузилишлари, сув хавзаларининг трансгрессия ва регрессияси, музлик даврини музликлараро эпохалар билан алмашинувлари, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг эволюцияси ва б.) юзага келиши кетма- кетлиги ва тарқалишлари бўйича тарихи масалаларини кўриб чиқади

Геологик, шу жумладан тўртламчи даврнинг ёшларини тадқиқотларида маконга хос ((Ернинг таркиби ва тузилишларини ўрганиш билан асосан умумий геология шуғулланади) ва регионал (ер пўстини алохида участкалари ёки регионларларнинг таркиби ва тузилишларини ўрганиш билан регионал геология шуғулланади) омиллар мухим бўлиб ҳисобланади.



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling