1-қисм. Тўртламчи давр геологиясини илмий асослари, ўрганиш усуллари ва фойдали қазилмалари


Тўртламчи давр геологиясини объеки, мақсад ва вазифалари


Download 0.52 Mb.
bet12/50
Sana25.02.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1230277
TuriМетодическое пособие
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   50
Bog'liq
Методичка Тойчиев Хусаинов ўзб

1.2. Тўртламчи давр геологиясини объеки, мақсад ва вазифалари

Тўртламчи геологиянинг ўрганиш объектларига ер пўстининг энг юқори қатлами ётқизиқлари киради. Тўртламчи ҳосилалар орасида икки турдаги: континентал ва денгизга хос бўлган ётқизиқлар ажратса бўлади. Улардан контенентал турдаги ётқизиқлар кенг тарқалишларга эга.


Тўртламчи геологияни олдида турган асосий мақсадлар илмий-назарий ҳамда амалийларга бўлинади, улар бир бирлари билан ўзаро боғлиқларда бўлади.
Ер юзасини деярли бутунлай қоплаб олган барча тўртламчи ётқизиқлар, аввалом бор турли бино ва ишоотлар учун асос-пойдевор сифатида мухим рол ўйнайди.
Йирик, узоқ муддатли иншоотлар–каналлар, йўллар, тўғонлар, шахарлар, денгиз портлари ва сихатгохларни қурилиш ишларида асосан, унча узоқ бўмаган ўтмишнинг геологик тарихини, кўмилиб ётган водийларни, оқма-суюқ лойларни мавжудлигини, гидрографик тўрнинг тархи, қирғоқолди сохилларини шаклланишлари, тўртламчи давр неотектоникасининг харакатланиш йўналишини билиш керак.
Тўртламчи ётқизиқлар билан, ҳозирга замондаги халқ хўжалигида катта ахамиятга эга бўлган фойдали қазилмалар - жуда кўп ишлатиладиган қурилиш материаллари, - қумлар, қумтошли-шағали аралашмалар, тупроқларни вужудга келишлари боғлиқ. Ушбу ётқизиқлар билан сочма саналган– олтин, платина, қимматбахо тошлар, касситерит ва бошқа минералларнинг конлари хам боғлиқ. Баъзи бир районларда тўртламчи даврнинг ҳосилаларига, алохида олганда аллювиал ётқизиқларга мансуб бўлган мухим энергетик материалларнинг (торф, сапропел), турли тузларнинг (тош тузлар, мирабилит) уюмлари, ер ости сувлари ривож топган.
Тўртламчи ётқизиқларни валунли ва шлихли қидириш усулларида ўрганиш, асосан, излаш-қидириб чамалаш ишларини ўтказишда, кўмилиб ётган структураларни намоён этишда зарур бўлади. Ушбу барча холларда тўртламчи даврнинг тарихини, гидрографик тўрлар тарихини ва қадимий музликлар релъефларни тарихи ва бошқаларни ўрганиш жуда мухим ҳисобланади.
Ётқизиқларнинг таркиблари тупроқ қопламига катта таъсир кўрсатади, асосан унинг ҳосилдорлигини белгилайди. бу билан боғлиқ ҳолда, тўртламчи геологияни ўрганиш қишлоқ хужалигида ва ўрмон хўжалигида алохида амалий сифатида, мухим рол касб этади
Тўртламчи геологиянинг илмий-назарий аҳамиятлари жуда катта. Седиментогенез, стратиграфия, палеогеография, органик дунёнинг эволюцияси, тўртламчи даврнинг вулконик ва тектоник жараёнлари масалалари маълаум маънода, геология ва география фанларининг бутун бирликдаги ўзаро боғлиқликларда ечимини топади.
Тўртламчи давр билан инсонни шаклланиши, унинг маданияти узвий равишда боғлиқ, шунинг учун тўртламчи геология археология, антропология ва этнография учун хам жуда мухимдир.
Юқорида айтилганлардан келиб чиқиб, тўртламчи геологияни олдига қуйидаги вазифалар қўйилади:
1. Тўртламчи ётқизиқлар таркибининг хусусиятларини, ётишини ва тарқалишини ўрганиш, булар эса асосан, континентал ҳосилалар ва акваторий ётқизиқларининг генетик турларин ажратишда жамланади.
2. Тўртламчи даврни пастки ёшга хос қуйи чегараларини ўрнатиш ва асослаб бериш, тўртламчи қалин қатламни стратиграфик бўғимлаштириш ва корреляциялаш.
3.Тўртламчи даврни янги бўлган структуралариннг тектоник харакатлари ва вужудга келишлари қонуниятларини ўрганиш.
4.Тўртламчи даврни палеогеографик ўрганиш, яъни ўтмишдаги физик-географик шароитлар, ландшафт эволюциясининг умумий тавсифлари ва уларни тараққий этишининг йўналишлари тиклаш ва қайтадан қуриш.
5. Иқлимий жараёнларнинг динамикасини ва органик дунёнинг ривожланишини, шу жумладан, бирга қадимий одамзод ва уни моддий маданиятларини тадқиқ этиш.
6.Тўртламчи ётқизиқлар геологиясининг тадқиқ этиш усулларини такомиллаштириш ва янги усулларни ишлаб чиқиш.



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling