1-қисм. Тўртламчи давр геологиясини илмий асослари, ўрганиш усуллари ва фойдали қазилмалари


Download 0.52 Mb.
bet32/50
Sana25.02.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1230277
TuriМетодическое пособие
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   50
Bog'liq
Методичка Тойчиев Хусаинов ўзб

Палеокарпологик. Ушбу усул торфликлар таркибида бўладиган мевалар, сўталар, ўсимлик уруғлари қолдиқларини ўрганади. Шунингдек, ёғоч қолдиқлари ҳам аниқланувчидир. Ушбу усулнинг афзаллиги шундаки ўсимлликларни микроқолдиқлари қоидага кўра автохон, яъни, чанглар кўпинча қайта ётқизилган ёки шамол билан элитилган бўлганда, споралар бирламчи ётқизилишларда бўлади.
Палеокарпология ўтмишдаги физик-географик шароитларни, асосан иқлимий шароитларни тиклашга, жинсларни геологик ёшини ва генезисини аниқлашга ёрдам беради.
Диатомик. Ушбу усул денгизга хос, шўрланган- ва чучук сувли, асосан, кўл ётқизиқларининг стратиграфиясини муфассаллаштиришда қўлланилади ва микроскопик сув ўтларининг (баъзида «нанопланктон» тушунчасига бирлаштирлувчи, устивор даражада диатомли, олтинли ва қил оёқли) турга оид таркибларини ўзгаришларига негизланади. Қисман, диатомли сув ўтларининг кремнийли тавақалари жуда яхши сақланади ва кенг тарқалишларга эга. Диатомлар таркибларини ўзгаришлари нафақат иқлимий ўзгаришлар, балки кўпинча ҳавзаларнинг шўрланганлигини ўзгаришдлари билан боғлиқ бўлади.
Органографик. Аслини олганда ўсимликлар қолдиқлари ёки уни белгилари, шунингдек уларни қолдиқ излари (баргларнинг ўлчамлари ва шакли, юқори ўсимликларнинг куртаклари) сув ўтларининг фитолейм ёки кутикуласи, замбуруғлар, мохлар кўринишида учрайди (баъзида органик қолдиқни сақлаган ҳолда). Ўсимликлар қолдиқлари гохида ҳайвон қолдиқлари (балиқлар, иоллюскалар) билан бирга учрайди, бу эса тўртламчи даврнинг денгиз ва контенентал ётқизиқларини ёшлари ва корреляциясини ўрнатишга имкон беради.
Палеоксилологик. Қадимий ёғоч (дарахт қолдиғи) қазилмаси палеоксилологик усулни ўрганиш объекти бўлиб ҳизмат қилади. Қолдиқ ёғочни анатомик ўрганишда унинг макроскопик тузилишларида мухим белгилари бўлиб, ўтказувчи хужайраларнинг шакли ва тузилишлари, кавакчалари мавжудлиги ва бошқалар саналади. Ёғоч қолдиқларини яхши сақланишлари асосан, минерал эритмалар уларни тош қотганга айланирган ётқизиқларда таъминланади. Бироқ, тўртламчи давр учун тош қотган ёғоч катта камёб ҳисобланади. Микроскоп остида ёғочни аниқлаш мақсадида ботаник устара ёки алоҳида микротон билан бир нечта бўйлама ва кўндаланг қирқимлар тайёрланади. Қирқимнинг силлиқланган юзаси бўйича ёғоч қолдиғини у ёки бу турга мансублиги аниқланади.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling