1-қисм. Тўртламчи давр геологиясини илмий асослари, ўрганиш усуллари ва фойдали қазилмалари


Download 0.52 Mb.
bet40/50
Sana25.02.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1230277
TuriМетодическое пособие
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   50
Bog'liq
Методичка Тойчиев Хусаинов ўзб

Биоиндикацион усуллар

Биоиндикацион усуллар асосан голоцен ётқизиқларининг ёшларини аниқлаш учун ишлатилади, у ўз ичига лихенометрик, дендрохронологик, варвохронологик ва бошқа тахлилларни киритади.


Лихенометрик тадқиқотлар. Ушбу тадқиқотлар юмолоқ катта тошларда ўсувчи лишайникларни ўрганишга асосланган. Бу усул, ўсиш тезлигини доимийлигига, тошнинг яланғочланиши ва унда лишайникларни пайдо бўлишини бир вақтдалигига йўл қўйилишига таяанади. Тадқиқотларга асосан, ёши 9000 йилдан кўп бўлмаган замонавий (голоценли) гляциал ҳосилалар жалб этилади.
Дендрохронологик тадқиқотлар. Бу тадқиқотлар қадимий ёғочнинг қирқимларини ўрганишга асосланган: бунда йиллик халқалар хисобга олинади ва уларнинг расмлари тахлил қилинади. Тахллиларга хвояли ва камдан кам холларда баргли дарахтлар жалб қилинади. Шу нарса исботланганки, хар бир халқаларда ўша йиллардаги иқлимий шароитларга боғлиқ бўлган, уларнинг расмларини ноёб хусусиятлари бўлади. Бинобарин, дарахтларнинг гуруҳларида ҳам бир йил ичида ўхшаш халқалари вужудга келади. Барча анча катта дарахтларнинг (шу жумладан кўмилганларни ҳам) кетма-кетликда қирқимларини солиштириш билан, чизиқли ёшларга хос график олинади. Бу усул жуда аниқлиги билан ажралиб туради ва 10000 гача бўлган ёшни аниқлашга имкон беради.


Варвохронологик тадқиқоларт. Ушбу тадқиқотлар тез эрувчан бўлган ёз пайтларда анча йирик (қумли) материаллар, қишда бўлса анча майда (гилли) бўлакчалар чўкадиган музлик олди кўлларнинг тасмали гилиналардаги йиллик қатламларни хисоблаш бўйича ишлаб чиқилган, Бундай қатламларни (тасмалар) миқдори бўйича қалин қатламларнинг тўпланиш вақтлари йилларда аниқлайди. Қатламларнинг қалинликлари бир неча мм.дан бир неча см.гача тебраниб туради ва иқлимий тебранишлар билан боғлиқ.
Турлича, бироқ яқин ёшлардаги кўл ётқизиқларида қатламлар қалинликларининг ўзгариш кетма-кетлигини солиштириш билан, вақтлар шкаласини кучайтириш мумкин ва тўртламчи даврнинг мавсумий-қатламли чўкиндиларнинг нисбатлари бўйича ягона бўлган хронологик схемани олиш мумкин.



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling