1-қисм. Тўртламчи давр геологиясини илмий асослари, ўрганиш усуллари ва фойдали қазилмалари


Download 0.52 Mb.
bet43/50
Sana25.02.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1230277
TuriМетодическое пособие
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   50
Bog'liq
Методичка Тойчиев Хусаинов ўзб

Назорат саволлари:



  1. Радиоизотопли усуллар нимани ўрганади?

  2. Радиоуглеродли усул нимага асосланади?

  3. Радикремнийли усул нимага асосланади?

  4. Фторли усул нимага асосланади?

  5. Радибериллийли усул нимага асосланади?

  6. Радихлорли усул нимага асосланади?

  7. Тритийли усул нимага асосланади?

  8. Радий-ионийли усул нимага асосланади?

  9. Ионий-торийли усул нимага асосланади?

  10. Протактин-ионийли усул нимага асосланади?

  11. Мувозанатланмаган-уранли усул нимага асосланади?

  12. Калий аргонли усул нимага асосланади?

  13. Лихенометрик тадқиқот нимага асосланади?

  14. Дендрохронологик тадқиқот нимага асосланади?

  15. Варвохронологик тадқиқот нимага асосланади?

  16. Термолюминесцентли тадқиқот нимага асосланади?

  17. Термолюминесцентли тадқиқотлар қандай ёшга хос дапозонга эга?

  18. Палеомагнитология нимани ўрганади?

  19. Тоғ жинсларининг магнитланганлиги нимага боғлиқ?

  20. Стратиграфияда палеомагнитланиш маълумотларидан фойдала-нишда қайси асосий даракчилр ётади?

  21. Меъёрдаги ва тескари бўлган геомагнитли қутблашишда Жанубий магнитли қутб қаерида жойлашади?

  22. Магнитли давэпохалар, эпизодлар ва экскурслар нимаси билан тавсифланадилар?

  23. Охирги геомагнитли инверсия қачон содир бўлган?



5-боб. ТЎРТЛАМЧИ ДАВР ЁТҚИЗИҚЛАРНИ ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАРИ
5.1.Келиб чиқишлари контенентал бўлган фойдали қазилмалар


Қурилиш материаллари. Қурилиш материаллари конлари (қумлар, глиналар, шағаллар), асосан тўртламчи ётқизиқлар билан боғлиқ. Уларнинг устиворлиги шундаки, улар Ер юзасига яқин жойлашган. Қурилиш материаллари одатда, цементлашмаган ва шунинг учун осон қазиб одинади, кўпчилиги сувланган (дарё ўзанларида, кўлларда). Бундай конлар гидромеханизациялашган услубда қазиб олиниши мумкин (земснарядлар қўллаш билан). Бир қатор ҳолларда тўртламчи ётқизиқларнинг қурилиш қумлари таркибида қимматли минераллар аралашмалари иштирок этади.
Қумлар– денгизга, дарёга, кўлга хос, флювиогляциал бўлган турлича генезисларга эга. Улар шиша тайёрлаш учун хомашё ҳисобланадилар. Бунда бир текис донадор бўлган қумлар талаб этилади. Оптик шишадан қум таркибида SiО2=99,8 % бўлганда, рангсиз биллур, идишлар ва кўз ойнак шишалари эса қум таркибида SiО2=98,5 % бўлганда, чинни ва ганч (фаянс)ларни - 97 % бўлганда фойдаланиш мумкин. Силикатли ғишт учун қумлар кварцли, қирра-бурчакли, ҳамда 0,2-0,5 мм фракция устивор бўлиши лозим. Қумлар сувоқ ишларида, қолиб ишлаб чиқаришда, локомативларни томоз қурилмаси учун фильтрловчи, балласт сифатида ва бошқаларда ҳам қўлланилиши мумкин.
Цемент қумлар (бетон эритмалар учун) турли донадор, бурчакали, йирик донадор (5-0,15 мм) бўлиши керак. Глиниали заррачалар аралашмаси (0,15 мм фракцияядан кичик) минимал йўл қўйилаи, чунки майда заррачалар катта солиштирма юзага эга ва бу цементни ортиқча сарфланишига олиб келади.
Балласт қумлар йўллар (шоссе, темир йўллар). қуриш учун қўлланилади. Қумлар турлидонадор бўлиши ва бардошли жинслар ва минераллардан тузилган бўлиши лозим.
Қолиплаш қумлари бир текис донадорлиги билан ажралиб туради.
Юмалоқ,катта тошлар тўртламчи ётқизиқларда, морена ва денгиз ётқизиқлари орасида, элювий, коллювий ва аллювийда ривож топган.
Қайроқ тошалар ва шағаллар денгиз, дарё ва флювиогляциал ётқизиқлар учун тавсифли.
Глиналар дарё, элювиал, делювиал ётқизқилари билан боғлиқ ҳолда шаклланган. Улкан миқдорлардаги глиналар қизил қурилиш ғиштларини, том ёпиш учун сопол қопламлар (черепица) ва керамзит (енгил гравий) ишлаб чиқариш учун қўлланилади.
Ёнувчи қазилмалар. Ёқилғи сифатида фойдаланиладган фойдали қазилмалар (торф, сапропел) тўртламчи ётқизиқлар орасида етарлича кенг тарқалган. Сапропел чиригант ил, планктон ва ўсимликлар қолдиқларига бой бўлган, қўлтиқ ва ботқоқ ётқизиқларидир. Сапрпелдан тайёрланадиган кўпгина махсулотлар (ёғлар, бўёқлар, газлар) маълум. Сапропелни даволовчи балчиқ сифатида ҳам ишлатилади. Қадимий қазилма ҳолатида сапропел кўмирга айланиб кетади

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling