1-қисм. Тўртламчи давр геологиясини илмий асослари, ўрганиш усуллари ва фойдали қазилмалари


Стратигарафияда палеомагнит маълумотлардан фойдаланиш-нинг даракчилари қуйидагилар


Download 0.52 Mb.
bet42/50
Sana25.02.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1230277
TuriМетодическое пособие
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   50
Bog'liq
Методичка Тойчиев Хусаинов ўзб

Стратигарафияда палеомагнит маълумотлардан фойдаланиш-нинг даракчилари қуйидагилар:

  1. Тоғ жинслари ўзларини шакланишларида геомагнит майдон йўналишларида, ўзларини ҳосил бўлиш вақтилари ва жойларида магнитланадилар (қайдланиш гипотезаси). Ўздаштирилган бирламчи магнитланганлик жинсда сақланиб қолади (хеч бўлмаса қисман) ва ажралиб чиқиши мумкин (сақланиш гипотезаси).

  1. Палеомагнит майдон (унинг кескин қайтақурилишларидан ташқари, 1 миллион йил вақт орлиғида ўрталаштирилган) Ернинг марказида жойлашган ва унинг айланиш ўқи бўйича йўналтирилган дипол майдони ҳисобланади (марказий ўққа хос дипол гипотезаси).

Геомагнит майдон, геомагнит ўқнинг ўша йўналишларида, 500 мингдан то 50 млн. йилгача аниқланган вақт оралиқларидан кейин йўналишларини тескарисига ўзгартиради, яъни геомагнит майдоннинг инверсияси бўлиб ўтади. Жанубий магнитли қутб, меъёрдаги қутбланиш эпохасида Шимолий географик қутбнинг яқинида бўлади, тескари қутбланиш эпохасида эса Жанубий географик қутбда бўлади. Қутбланиш белгисини алмашинишлари магнит майдонини инверсияси (ўрин алмашиниши) деб аталади.
Инверсия бўлиб ўтган пайтлар бутун ер шарининг геологик кесимларида сақланиб қолган ва йироқда жойлашган кесимларнинг корреляциясини ўтказишга имкон беради. Инверсия билан шартлашган жинсларнинг магнитланганлик йўналишларининг алмашиниши бўйича чўкинди ёки вулканик жинсларни қалин қатламлари бўғимлаштирилади ва уларни ёшларини ва геологик воқеаларнинг кетма кетликларини саналаштириш, ойдинлаштирилади
Магнитли эпохалар – бу, давом этишларида қутбларнинг магнитланиши белгиси доимий сақланиб қолган, вақтнинг узоқ муддали бўлагидир (юз минглаб йиллар). Уларнинг ичида магнитли эпизодлар - магнит майдони инверсиясининг қисқа муддатли этаплари ажратилади.
Магнитли экскурслар –бу, геомагнитли қутб етарлича катта масофаларга силжиган, кейин эса орқага қайтган вақт бўлаги.
Кайназойнинг магнитли эпохаларига ҳозирги замондан (Брюнес – биринчи) бошлаб, тартиб рақамлари берилган. Бинобарин, жуфт бўлмаган рақамлардан бошланган эпоҳалар тўғридан-тўғри (меъёрдаги), жуфт бўлган рақамлар эса тескари қутбларга эга бўлади. Аввалги, ўтган геомагнит эпохалар Матуяма (2-рақам), Гаусс (3-рақам), Гильберт (4-рақам) (Конойко-Гулевич, 2010) номланади.
Сўнгги узоқ давом этган инверсия (эпоха даражасидаги) 780 минг йил аввал атрофида бўлиб ўтган ва ушбу ўтиш «Матуяма – Брюнес чегараси» деб номланган.



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling