1-қисм. Тўртламчи давр геологиясини илмий асослари, ўрганиш усуллари ва фойдали қазилмалари
Download 0.52 Mb.
|
Методичка Тойчиев Хусаинов ўзб
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.3.1. Термолюминесцент ли тадқиқотлар
- 4.3.2. Палеомагнитли тадқиқот
4.3.Физик-химиявий ва физик усуллар
Сўнгги пайтларда, тўртламчи ётқизиқларини бўғимлаштириш ва корреляциялашга имкон берувчи физик-кимёвий ва физик усуллар муваффақиятли қўлланила бошланди. Ушбу усуллар орасида тўртламчи геология учун энг мухими термолюминесцентли ва палеомагнитли усуллар ҳисобланади. 4.3.1. Термолюминесцентли тадқиқотлар Саналаштиришнинг термолюминесцентли усули (ТЛ-саналаштириш) баъзи бир минералларнинг ёруғлик энергияси билан ортиқча тўйиниши (захира тўплаш) ва кейин лабораторияда қиздирилганда уни – S ёруғлик жамланмаси кўринишида ажралиши хоссаларига асосланган Бу хоссаларга асосан, кварц, дала шпатлари, карбонтлар эгадирлар. Ёруғлик жамланмасининг катталиги кристалл панжарасини тутқичларидаги электронлар сонига пропорционал бўлади. Чўкиндиларни тўпланишлари пайтида, кварцли қумда қуёшнинг ультрабинафша нурлари таъсири остида олдинги прогенетик хотирани ўчирилиши бўлиб ўтади. Ушбу нул-лахза деб аталувчида, бир ой давомида аввалги ёруғлик жамланмасини ўчирилиши ва чўкинди кўмилгандан кейин секин аста-чириб борувчи бошланғичининг тўпланиши бўлиб ўтади. Вақтни (t) аниқлаш учун лабораторияда қум намунасини катталиклари тугаб қолган ёруғлик жамланмаси эквивалент бўлган, ўзига хос нурланиш дозаси D билан калибровкалаш (аниқ бир ўлчамга келтириш) ўтказилади. Табиатдаги қумни радиоактивлигини E ни билган холда t = D/E вақти олинади. Аслида бу усул анча мураккаб ва бир нечта модификацияларни ўз ичига олади. Усулнинг ёшга хос диапозони - 1 миллион йилгача. Аниқлиги - ±25 %. ТЛ-саналаштириш варианти сифатида оптик стимуллашган люминесценция (ОСЛ) ва электрон чалқанча резонанс (ЭЧР) усули хам муваффақиятли ишлатилади. Термолюминесцентли тадқиқот ёрдамида 25-30 минг йилдан то 1 млн. йилгача оралиқларда ҳосил бўлган лёссларни, қадимий тупроқларни мореналарни етарлича эҳтимолий бўлган саналаштириш олинди. 4.3.2. Палеомагнитли тадқиқот Палеомагнитология палеомагнитизм ҳодисасини, яъни, майдонда ўзига хос –тоғ жинсларининг табиий қолдиқ магнитланганлик векторлари изларида муҳрланган Ернинг геологик ўтмишдаги магнит майдонини ўрганади. Бу усулда геологик ўтмишда геомагнит майдонларнинг макондаги тарқалишлари ва вақтлар бўйича ўзгаришлари, ушбу майдонни тоғ жинсларида мустахкамланиш қонуниятлари ва унинг изларнинг кейинги тарихи тадқиқ этилади. Тоғ жинсларининг табий қолдиқ магнитланганлиги умумий ҳолларда, жинсларнинг кечмишидаги турли лаҳзаларда вужудга келган ва ҳозирга келиб турли даражада бузилган бир қатор ташкил этувчиларни ўз ичига олади. Тоғ жинсларининг магнитланиши нафақат унинг хоссаларига ва қўйилган магнит майдонинг қийматига, балки вақт, ҳарорат, механик кучланиши, кимёвий ўзгаришлари каби бир қатор омилларга ҳам боғлиқ. Палеомагнитли тадқиқотларга асосан, эффузив, денгиз, кўл ва аллювиал ва лёссли ҳосилалар жалб қилинади (Храмов, Шолпо, 1967; ва б.). Турли геологик вазифаларни хал қилишда усулнинг истиқболлари, энг аввало геомагнит майдон тарихига асосланган палеомагнит (стратиграфик ва хронологик) шкалани ишлаб чиқиш билан боғлиқ. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling