1-қисм. Тўртламчи давр геологиясини илмий асослари, ўрганиш усуллари ва фойдали қазилмалари


Ўзбекистонни тўртламчи давр ётқизиқларининг фойдали қазилмалари


Download 0.52 Mb.
bet46/50
Sana25.02.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1230277
TuriМетодическое пособие
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   50
Bog'liq
Методичка Тойчиев Хусаинов ўзб

5.3. Ўзбекистонни тўртламчи давр ётқизиқларининг фойдали қазилмалари


5.3.1. Номаъдан минерал хомашё

Ўзбекистоннинг номаъдан минерал хомашёси (лёсслар, қум, шағал, ганч ва бошқалар турли-туман қурилиш материаллари ишлаб чиқариш учун яроқли) фақат тўртламчи ётқизиқларнинг ҳозирги замон турдошлари билан тақдим этилган. Анча қадимийлари цементлашган, бу эса уларни қазиб олиш ва саралашларда тўсқинлик қилади. Самарқанд районидаги ўрта тўртламчи ёшдаги аркозали қумлар бундан мустасно қилинади. Номаъдан минерал хомашёларни майдонлар бўйича тарқалишларида қонуниятлар кузатилади: йирик бўлакли жинслар ороген областларга, айниқса – Фарғона, Тошкент ва Сурхандарё тоғлар оралиғи эгикликларига жамланади.


Майда ва юқа донадор материаллар, шу жумладан барханли қумлар Ўзбекистоннинг ғарбий платформа областларида тараққий этган. Ҳар хил турдаги ётқизиқларнинг жойлашишларида аниқ вертикал зоналликлар ҳам тавсифлидир. Қоидага кўра, юқорида лёссли жинслар, уларни остида-сувга тўйинган йирик бўлакли материаллар ётади. Бу эса номаъдан хомашё конларини мажмуавий қазиб олиш учун жуда қулай шароитлар яратади.
5.3.2. Ер ости сувлари.

Ўзбекистоннинг тўртламчи ётқизиқларидаги ер ости сувлари халқ хўжалигида сув билан таъминлаш ва суғориш мақсадларида кенг фойдаланиладиган асосий эксплуатацион сув таркибли горизонтлар ва мажмауалар ҳосил қиладилар. Намоён этилган чучук ва кучсиз шўрланга ер ости сувларининг 98%и айнан тўртламчи ётқизиқларга мансуб. Улар жуда нотекис тарқалишларга эга ва республика худудларининг геологик-структуравий тузилишлари бўйича тоғ олди-, тоғли ва текислик –пастлик гидрогеологик бўлинишларига мувофиқ келади. Майдонлари бўйича кичик бўлган биринчисида, ер ости сувларининг - 92%га яқини, иккинчисида– 8% жамланган.


Чучук ер ости сувлари конларининг 4 та: дарё водийларининг аллювиал ётқизиқларидаги, доимий ҳаракатланувчи дарёларнинг чиқариш конусларидаги аллювиал- пролювиал ётқизиқлардаги, тоғ олди шлейфларини пролювийси субаэрал ва денгиз олди дельталарининг аллювийларидаги тулдари ажратилади.
Халқ хўжалигида энг оқилона фойдаланишга истиқболли бўлиб -биринчи икки турдаги конлар ҳисобланади. Улар тоғ олди- тоғли гидрогеологик областга кирувчи тоҳ оралиқлари ва тоғ олди текисликларига мансуб бўлиб, улар учун суғориш тўридан ва дарё ўзанларидан фильтрацион йўқотишлар ҳисобига шаклланган чучук ер ости сувларининг йирик оқимлари мавжуд бўлган йирик бўлакли аллювиал ва аллювиал- пролювиал ётқизиқларнинг мухим даражадаги қалинликари ва кенг тарқалишлари тавсифли. Бир қатор ҳолларда, ён –атрофдаги тоғ массивларига тегишли бўлган ер ости оқимлари ҳам мухим аҳамяит касб этади (аллювий бўйича ва тахминан тектоник ёриқлар бўйича).
Пролювиал ётқизиқларидаги ер ости сувларининг конлари чучук сувли таркибга эга, бироқ уларнинг ресурслари чегараланган.
Текислик областидаги дарё дельталарини аллювиал ётқизиқ-ларида устивор даражада юқори минераллашган сувлар тарқалган, чучук сувлар конлари эса – ўзан ва каналлар бўйлаб линзалар кўринишида ажратилади. Охирги пайтларда ягона озиқланиш манбаи бўлган ер ости сувларининг ифлосланишлари туфайли, улардан сув таъминотида фойдаланиш мураккаблашиб бормоқда.
Чучук ер ости сувлари мавжуд бўлган асосий сув таркибли горизонтлар – 100 ва ундан ортиқ метр бўлган аҳамиятга молик қалинликларга эга. Максимал қалинликлари Фарғона водийсида, шунингдек Охангарон, Чирчиқ, Зарафшан дарёлари водийларида, Китб- Шахрисабз эгикликларида, Тўполанг ва Сангардак дарёларининг чиқариш конусларида ўрнатилган. Шу ерларнинг ўзида, Ўзбекистонни шарқий ва жанубий вилоятларининг асосий аҳолисини ичимлик суви билан таъминловчи, сув тўплагичлар жойлашган.



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling