1. Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш]
Download 174.81 Kb.
|
1 2
Bog'liq1. ПФ-3240 06.05.2003
- Bu sahifa navigatsiya:
- КАПИТАЛ ҚУРИЛИШДА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИ ЯНАДА ЧУҚУРЛАШТИРИШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ ТЎҒРИСИДА
[ОКОЗ: 1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.01.00 Умумий қоидалар] [ТСЗ: 1.Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш] Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони КАПИТАЛ ҚУРИЛИШДА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИ ЯНАДА ЧУҚУРЛАШТИРИШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ ТЎҒРИСИДА Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, тармоқда бозор иқтисодиёти тамойиллари ва талабларига мос келадиган хўжалик муносабатларини кенг жорий этиш, пудрат, лойиҳа ишлари ва қурилиш материалларининг ривожланган бозорларини шакллантириш, қурилишда нарх белгилаш механизмини такомиллаштириш, лойиҳаларни амалга оширишнинг пировард натижалари ва самарадорлиги учун инвестиция жараёни барча қатнашчиларининг масъулиятини ошириш мақсадида: 1. Қуйидагилар капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин: 2003-2004 йилларда лойиҳа ва пудрат қурилиш ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ҳамда хусусийлаштириш жараёнларини тўлиқ тугаллаш, уларнинг негизида асосан хусусий ва қўшма корхоналар ташкил этиш, лойиҳа ва қурилиш ишлари бозорида рақобат муҳитини яратиш; Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сонли қарори билан тасдиқланган 2003-2004 йилларда тўлиқ хусусийлаштириладиган лойиҳа-қидирув ташкилотларининг рўйхатига қаранг. капитал қурилишда бошқарув ва хўжалик муносабатлари тизимига бозор тамойиллари ҳамда механизмларини кенг жорий этиш, лойиҳа ва қурилиш ишларини бажаришга буюртмалар жойлаштиришда танлов савдолари (тендерлар)ни ташкил этиш даражасини ошириш; қурилишни ташкил қилишнинг асосий шакли сифатида иншоотларни тўлиқ қуриб битказишга ўтиш, ишларни юқори сифатли бажариш ҳамда иншоотларнинг тўлиқ қуриб битказилиб топширилишини таъминлайдиган инжиниринг компаниялари ва лойиҳа-қурилиш ташкилотларини тузиш; қурилиш материаллари бозорини кенгайтириш, уларнинг илғор турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, қурилиш индустрияси корхоналарида замонавий технологияларни тадбиқ этиш. [ОКОЗ: 1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.02 Қурилиш пудрати; 2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.03.00 Капитал қўйилмалар. Инвестициялар (қурилишни молиялаштириш). Нархлар шаклланиши] Олдинги таҳрирга қаранг. 2. Белгилансинки, марказлаштирилган манбалар ҳисобидан, шунингдек Ҳукумат кафолати билан жалб этиладиган инвестициялар ҳисобидан янги корхоналар қуриш, уларни кенгайтириш, реконструкция қилиш ва техник жиҳатдан қайта қуроллантириш фақат танлов (тендер) савдолари асосида контракт тузган ҳолда ишларни тўлиқ бажариш шарти билан амалга оширилади. Бунда танлов (тендер) савдоларини ўтказиш мажбурияти битта контракт бўйича қиймати 100 минг АҚШ долларидан ортиқ эквивалентда амалга ошириладиган товарлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилишга татбиқ этилади. (2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги ПФ-5228-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.11.2017 й., 06/17/5228/0210-сон) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги бир ой муддатда иншоотларни тўлиқ қуриб битказишни ташкил этиш тўғрисидаги янги Низомни ва Иншоотларни тўлиқ қуриб битказишнинг намунавий пудрат шартномасини Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун тақдим этсинлар. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сонли қарори билан тасдиқланган Объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришга доир Намунавий пудрат шартномасига қаранг. Мазкур ҳужжатларда қуйидагилар аниқ белгилаб қўйилсин: буюртмачи ишлар (хизматлар) бажарилишини лойиҳа қийматининг 30 фоизига қадар миқдорда аванс билан таъминлаши, келишилган жадвал бўйича авансни ҳисобга олган ҳолда 50 фоизга қадар миқдорда жорий молиялашни амалга ошириши ҳамда иншоот қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилгандан кейин узил-кесил ҳисоб-китоб қилиши шарт; пудратчи иншоотнинг буюртмачига тасдиқланган лойиҳа ва контрактда шарт қилиб қўйилган талабларга мувофиқ топширилишини таъминлайди ҳамда инвестиция жараёнининг барча босқичларида жами ишларни амалга ошириш бўйича контрактнинг бажарилиши учун, қурилиш сифати ва иншоотнинг ўз вақтида топширилиши учун буюртмачи олдида иқтисодий жиҳатдан жавобгар бўлади; пудратчи иншоотни тўлиқ қуриб битказиш бўйича шартнома мажбуриятларини бажариш учун тижорат банкларининг кредитларини жалб этиши мумкин; қурилишнинг пировард молиявий натижалари ва контрактда белгиланган шартномавий нархга риоя этилиши учун масъулият пудратчи зиммасига юкланади, унинг амалий қийматини пасайтириш натижасида тежаб қолинган маблағ эса унинг ихтиёрида қолади. 3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий банк, тижорат банклари билан бирга бир ой муддатда пудрат ташкилотларининг айланма маблағларини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги таклифларни ўрганиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Бунда қурилишни бошқариш тизимидаги бўғинларни қисқартириш кўзда тутсин ва ундан бўшайдиган активлар пудрат ташкилотларининг айланма маблағларини тўлдиришга йўналтирилсин. Тўлиқ маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сонли «Капитал қурилишда хўжалик муносабатлари механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга қаранг. [ОКОЗ: 1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.02 Қурилиш пудрати] 4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, бунда: Олдинги таҳрирга қаранг. пудрат ишларига битта контракт бўйича қиймати 100 минг АҚШ долларидан ортиқ эквивалентда буюртмаларни жойлаштириш фақат танлов савдоларини ўтказиш шартлари асосида амалга оширилади; Download 174.81 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling