1. Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]


Т/р Тадбирнинг номланиши


Download 82.14 Kb.
bet2/5
Sana03.12.2023
Hajmi82.14 Kb.
#1801503
1   2   3   4   5
Bog'liq
ПҚ-4760 27.06.2020 (1)

Т/р

Тадбирнинг номланиши

Амалга ошириш механизми

Муддати

Масъул ижрочилар

I. Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда ресурсларни тежайдиган замонавий қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникалари ва технологияларини синовдан ўтказиш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, услубий ҳужжатлар ва тартиботларни халқаро стандартлар талаблари асосида такомиллаштириш

1.

Қишлоқ хўжалиги техникаси конструкциясининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентга тегишли ўзгартиришлар киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2020 йил 15 сентябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), «Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров), Адлия вазирлиги
(Р. Давлетов)

2.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, услубий ҳужжатлар ва тартиботларни ишлаб чиқиш учун халқаро техник қўмитага аъзо бўлиш.

2020 — 2022 йилларга мўлжалланган ташкилий тадбирлар

2020 йил 15 декабрга қадар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), «Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров)

3.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларининг ягона давлат реестрини юритиш тартибини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2020 йил 1 декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

4.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларининг ягона давлат реестрига киритилмаган, белгиланган тартибда синовдан ўтмаган техникаларни етказиб берганлик ва фойдаланганлик учун, 2021 йилнинг 1 январига қадар ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган техникалар бундан мустасно, жавобгарликни кучайтириш.

Қонун ҳужжатларига ўзгартириш
ва қўшимчалар киритиш

2020 йил 30 декабрга қадар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (А. Вахабов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

5.

Ривожланган хорижий мамлакатларнинг соҳа тармоқлари билан алоқалар ўрнатиш, ҳамкорлик меморандумларини имзолаш ва ҳамкорлик ишларини ривожлантириш. Бунда:
халқаро марказлар, ташкилотлар ва молиявий жамғармалар кўмагида ривожланган хорижий давлатларда мутахассислар малакасини ошириш;
республикамизга мос бўлган хориж тажрибаларини қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини синашга жорий этиш ва синов ишларини замонавий талабларга мослаштириш, аккредитациядан ўтказиш.

2020 — 2022 йилларга мўлжалланган ташкилий тадбирлар

Доимий

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев)

6.

Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникалари, технологиялари бўйича хориж ва МДҲ давлатларида ўтказиладиган «дала кунлари», халқаро кўргазмалар ва семинарларда Ўзбекистон вакилларининг иштирокини таъминлаш.

2020 — 2022 йилларга мўлжалланган ташкилий тадбирлар

2020 йил 10 июль

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев)

7.

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникасининг даврий синовларини молиялаштириш тартибини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Икки ой муддатда

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов)


Download 82.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling