1. Иқтисодиёт / Метрология. Асиллик даражаси ишлари]


Download 475.5 Kb.
bet2/9
Sana30.01.2023
Hajmi475.5 Kb.
#1140930
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
528 29.08.2020

ариза берувчи — давлат синовларини ўтказишда манфаатдор бўлган жисмоний ёки юридик шахс;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ижрочи — Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарлигидаги аккредитациядан ўтган давлат метрология хизмати органи;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
ўлчаш воситасининг тури — битта принципнинг ўзида ишлашга асосланган, бир хил конструкцияга эга бўлган ҳамда битта техник ҳужжатнинг ўзи бўйича тайёрланган, битта мақсад учун белгиланган ўлчаш воситаларининг мажмуига бериладиган умумлаштирилган таъриф;
ўлчаш воситаларининг намунаси — маълум чеклашлар билан барча жиҳатдан шу турга мувофиқ бўлган ўлчаш воситасининг аниқ нусхаси;
ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш — ушбу турдаги ўлчаш воситаларининг бир ёки бир нечта намуналарида ўтказиладиган мувофиқликни баҳолаш ва кейинчалик ўлчаш воситаларининг турини тасдиқлаган ҳолда мувофиқликни баҳолаш тўғрисида ҳисобот бериш тартиб-таомили;
ўлчаш воситаларини синаш дастури — ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш ишларининг ҳажмини, турларини ва кетма-кетлигини белгиловчи ҳужжат.
4. Давлат метрологик текшируви ва назорати татбиқ этиладиган доирада Ўзбекистон Республикасининг ўлчаш воситалари давлат реестрига (кейинги ўринларда реестр деб аталади) киритилган тасдиқланган турдаги ўлчаш воситаларини қўллашга рухсат берилади.
5. Ишлаб чиқариладиган ва (ёки) сериялаб ишлаб чиқарилиши мўлжалланган ўлчаш воситалари ва Ўзбекитон Республикаси ҳудудида тўп ҳолида ишлаб чиқариладиган ва (ёки) олиб кириладиган ўлчаш воситалари ва зарур бўлганда, ягона нусхадаги ўлчаш воситаларига нисбатан (ариза берувчининг хоҳишига кўра) кейинчалик уларнинг тури тасдиқланган ва тасдиқланган ўлчаш воситалари тури реестрга киритилган ҳолда ўлчаш воситаларининг давлат синовлари ўтказилади.
6. Ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш ишлари учун ҳақ шартномага мувофиқ ариза берувчи томонидан тўланади.
7. Ўлчаш воситаларининг давлат синовлари ушбу Қоидаларга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
8. Ўлчаш воситалари давлат синовларининг ҳар бир кейинги босқичи аввалги босқич натижалари ижобий бўлганда бажарилади.
2-боб. Ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш
9. Ариза берувчи ушбу Қоидаларга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш учун ижрочига ариза юборади.
10. Ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш учун берилган аризада қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
ариза берувчининг номи, манзили ва реквизитлари;
ўлчаш воситаларини ишлаб чиқарувчининг номи ва манзили;
ўлчаш воситаларининг номи ва уларнинг вазифаси;
ўлчаш воситаларининг метрологик ва техник тавсифлари;
ўлчаш воситасининг турини тасдиқлаш бўйича талаблар кўрсатилган ҳужжат белгиланиши ва номи.
11. Аризага қуйидагилар илова қилинади:
тасдиқланадиган турдаги ўлчаш воситалари (камида уч нусхада);
ўлчаш воситаларининг эксплуатация ва техник ҳужжатлари;
Ўзбекистон Республикасида сериялаб ишлаб чиқарилиши мўлжалланган ўлчаш воситаларига талаблар белгиланган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат ёки норматив ҳужжат лойиҳаси.
Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар давлат тилида ёки рус тилида баён этилиши керак. Агар ҳужжатлар бошқа тилларда баён этилган бўлса, у ҳолда уларга асл нусхасига мос таржимаси илова қилинади, унинг ишончлилиги учун ариза берувчи жавоб беради.
Ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар бевосита, электрон шаклда ёки почта алоқаси орқали тақдим этилиши мумкин.
12. Ижрочи бир иш куни мобайнида аризани кўриб чиқади ва ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказишга ариза берувчи билан шартнома тузади, давлат синовларидан ўтказиш имконияти бўлмаган тақдирда эса — ариза берувчига давлат синовларини ўтказишни рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда хат юборади.
Ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш учун шартномалар электрон шаклда тузилиши ҳам мумкин.
13. Ариза берувчидан ушбу Қоидаларнинг 11-бандида назарда тутилмаган ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Ариза берувчи ўз ихтиёрига кўра қўшимча равишда бошқа ҳужжатларни ҳам тақдим этиши мумкин.
14. Ижрочи беш иш кунидан ошмайдиган муддатда тақдим этилган ҳужжатларни аризага асосан ижрочи ва ариза берувчи ўртасида тузилган шартнома асосида метрологик экспертизадан (кейинги ўринларда экспертиза деб аталади) ўтказади ҳамда экспертиза натижаларига асосан эксперт хулосасини расмийлаштиради.
15. Тақдим этилган ҳужжатларнинг экспертизаси метрологик талаблар, ўлчашлар бирлиги билан боғлиқ қоидалар ва нормалар қўлланишининг тўғрилиги ва тўлиқлигини аниқлаш мақсадида амалга оширилади.
Экспертиза ўтказиш вақтида аниқланган номувофиқликларни бартараф этиш муддати, ижрочи томонидан ариза берувчига эксперт хулосаси тақдим этилгандан сўнг ўттиз иш кунидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Ариза берувчи томонидан номувофиқликлар бартараф этилгандан кейин, ҳужжатларни қайта экспертиза қилиш зарур ҳужжатлар олинган кундан бошлаб уч иш кунидан ошмайдиган муддатда амалга оширилади. Ҳужжатларни қайта экспертиза қилиш учун тўлов ундирилмайди. Номувофиқликларни бартараф этиш бўйича белгиланган муддатдан кейин топширилган ҳужжатлар янгидан топширилган ҳисобланади.
Экспертиза натижалари ижобий бўлганда ижрочи беш иш кунидан ошмайдиган муддатда ўлчаш воситаларини синаш дастурини ва қиёслаш услубиётини ишлаб чиқади ва уни ариза берувчи билан келишади, ўлчаш воситаларининг турини синовдан ўтказиш жойини ва ариза берувчи билан келишган ҳолда синовлар ўтказиш жадвалини белгилайди.
16. Ўлчаш воситаларини синаш дастури ва қиёслаш услубиёти, ўлчаш воситалари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талаблар инобатга олинган ҳолда ишлаб чиқилади.
17. Серияли ишлаб чиқариш, шу жумладан, импорт бўйича олиб кириш учун мўлжалланган ўлчаш воситаларининг давлат синовлари ишлаб чиқарувчи заводнинг ишлаб чиқариш жойида ўтказилади. Ўлчаш воситаларини ишлаб чиқарувчининг ишлаб чиқариш жойида давлат синовидан ўтказиш ҳажми ва давомийлиги ариза берувчи билан келишган ҳолда ўлчаш воситаларини синаш дастурига мувофиқ белгиланади ва тузиладиган шартномада қайд этилади.
18. Ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш давомийлиги йигирма беш иш кунидан ошмаслиги керак, синовлар ўтказиш вақтининг нормаси техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқ кўрсатилган муддатдан ошадиган ўлчаш воситалари бундан мустасно.
19. Ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш жараёнида ўлчаш воситаларининг намуналари (нусхалари)ни синаш дастурига мувофиқ экспериментал тадқиқ қилинади ва уларнинг натижаларига ишлов берилади ва тасдиқланаётган турдаги ўлчаш воситасининг қиёслаш услубиётлари экспериментал тарзда синаб кўрилади.
20. Тўплар ёки ягона нусхада импорт бўйича олиб кириладиган ўлчаш воситаларининг иқлим ва механик кўрсаткичлари бўйича Лабораторияларни аккредитациядан ўтказиш бўйича халқаро ташкилот (ILAC) тизимида аккредитациядан ўтган лабораториялар томонидан берилган амалдаги синаш баённомалари тақдим этилган ҳолда ушбу кўрсаткичлар бўйича экспериментал тадқиқотлар ўтказилмайди.
Бундай ҳолда синов натижалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ҳақиқатда олиб кириладиган ўлчаш воситаларининг бутун тўпламига нисбатан татбиқ этилади.
21. Ўлчаш воситасини синаш дастури бандлари бўйича ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш натижалари синаш (ўлчаш, қиёслаш ва калибрлаш) баённомаси шаклида расмийлаштирилади.
22. Ўлчаш воситалари давлат синовларининг натижалари бўйича баённомаси ҳамда ушбу Қоидаларга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш мақсадида синаш далолатномаси тузилади. Баённома далолатномага мажбурий илова ҳисобланади.
23. Ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш натижалари салбий бўлганда ижрочи уч иш куни мобайнида номувофиқлик сабабларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда ариза берувчига бу ҳақда хабар беради. Номувофиқликларни бартараф этиш муддати камчиликларнинг хусусиятига боғлиқ ҳолда белгиланади, бироқ бу муддат ариза рўйхатга олинган кундан бошлаб уч ойдан ошмаслиги керак.
24. Ариза берувчи далолатномада баён этилган номувофиқликларни бартараф этиш чораларини кўради.
25. Далолатномада кўрсатилган номувофиқликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаган тақдирда, ижрочи уч иш куни мобайнида ўлчаш воситаларини синовдан ўтказиш учун аризани бекор қилади.
26. Ариза берувчи томонидан номувофиқликлар бартараф этилиши бўйича тегишли ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг ижрочи уч иш кунидан ошмайдиган муддатда тақдим этилган ҳужжатларни текширади ва зарур бўлганда ўлчаш воситасини такроран давлат синовларидан ўтказади.
27. Ўлчаш воситаларини такроран синовдан ўтказиш натижалари салбий бўлганда ижрочи бир иш куни мобайнида ариза берувчига ўлчаш воситасининг турини тасдиқлашда аниқланган номувофиқликларни кўрсатган ҳолда кейинчалик ўлчаш воситаларини синовдан ўтказишни рад этиш тўғрисида хулоса беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш натижалари ижобий бўлганда ижрочи икки иш куни мобайнида ўлчаш воситаларини синовдан ўтказиш натижаларига эга бўлган ҳужжатларни Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига юборади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бир иш куни мобайнида ўлчаш воситаларининг турини тасдиқлайди ва реестрда рўйхатга олади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
30. Ижрочи ўлчаш воситаларининг тури тасдиқлангандан сўнг икки иш кунидан ошмайдиган муддатда ушбу Қоидаларга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича реестр учун ўлчаш воситалари турнинг таърифини ва 5-иловага мувофиқ шакл бўйича ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш ҳақидаги сертификатни расмийлаштиради.
Ўлчаш воситаларини турини тасдиқлаш сертификатларининг бланкалари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўлчаш воситаларини турини тасдиқлаш сертификатларининг бланкалари ижрочига Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан берилади.
(30-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўлчаш воситаларини турини тасдиқлаш сертификатларининг бланкалари Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги буюртмаси бўйича шартнома асосида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрланади.
(30-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Ижрочи ўлчаш воситаларини турини тасдиқлаш сертификатларининг бланкалари ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун жавоб беради.
31. Ўлчаш воситаларининг турини тасдиқлаш сертификатининг амал қилиш муддати беш йилни ташкил этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Реестрга киритилган ва тури тасдиқланган ўлчаш воситалари рўйхати Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг расмий сайтида очиқ эълон қилинади, тури тасдиқланган сериялаб ишлаб чиқариладиган ўлчаш воситалари учун қўшимча равишда ўлчаш воситасининг турини тасдиқлаш сертификати ва турнинг таърифи жойлаштирилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
33. Ушбу турдаги ўлчаш воситаларининг турини тасдиқлаш сертификати амал қилиш муддати тамом бўлгандан сўнг ўлчаш воситасининг турини тасдиқлаш сертификати амал қилиш даври мобайнида ишлаб чиқарилган ўлчаш воситалари қиёслашдан ўтказилади. Ўлчаш воситасининг турини тасдиқлаш сертификати амал қилиш давригача ёки ундан кейин ишлаб чиқарилган ўлчаш воситалари реестрга киритилганидан сўнг қиёслашдан ўтказилади.
34. Импорт бўйича тўп қилиб олиб кириладиган ўлчаш воситаларининг турини тасдиқлаш сертификати ушбу турдаги ўлчаш воситалари тўпининг идентификация белгилари кўрсатилган аниқ тўпига берилади.
Олдин реестрга киритилган ўлчаш воситасининг янги тўпи олиб кирилганда, ўлчаш воситаларининг ушбу тўпига ўлчаш воситаларининг олдин реестрга киритилиш рақами берилади.
35. Тўп қилиб импорт бўйича олиб кирилаётган ўлчаш воситаларининг давлат синовлари ўлчаш воситалари намунавий дастурлари ёки олдин реестрга киритилган шу турдаги ўлчаш воситаларининг синаш дастурлари бўйича ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўлчаш воситалари синовлари намунавий дастурлари рўйхати Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг расмий сайтида очиқ эълон қилинади.
(35-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
36. Ўлчаш воситаларининг тури тасдиқланганидан сўнг ижрочи бир иш куни мобайнида ўлчаш воситаларини қиёслаш услубиётини, шунингдек, техник талабларни тартибга солувчи ҳужжат лойиҳасини (илгари тасдиқланган ҳужжат бўлмаган тақдирда) тасдиқлайди.
37. Ижрочи янги тури тасдиқланган ўлчаш воситаларининг ишлаб чиқарувчиси жойлашган жойда ушбу турдаги ўлчаш воситаларини ишлаб чиқаришнинг метрологик таъминоти ҳолатини таҳлил қилади.
Ишлаб чиқарувчида реестрга киритилган ўлчаш воситалари, Лабораторияларни аккредитатциядан ўтказиш бўйича халқаро ташкилот (ILAC) ёки Аккредитация бўйича халқаро форум (IAF) тизимидаги аккредитациядан ўтказилган ёки сертификатлаштириш органи томонидан тасдиқланган (сифат) менежменти тизими мавжуд бўлган тақдирда, бирламчи метрологик текширув натижалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эътироф этилади.
38. Ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификатининг амал қилиш муддатини узайтириш ариза берувчининг аризасига биноан ушбу Қоидаларнинг 9 — 37-бандларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади, 14-15-бандларида назарда тутилган ишлар бундан мустасно.
Ўлчаш воситалари давлат синовларининг натижаларидан қатъи назар, ижрочи давлат синовлари тугаганидан сўнг уч иш куни мобайнида ўлчаш воситаларининг намуналари (нусхалари)ни ариза берувчига қайтаради.
39. Ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификатининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза ижрочига унинг амал қилиш муддати тугашидан камида олти ой олдин топширилиши керак.
40. Ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш тартиб-таомилидан ўтган ўлчаш воситалари қиёслашдан ўтказилиши лозим.
3-боб. Ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш, бекор қилиш ва дубликатини бериш
41. Ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификатининг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин:
ўлчаш воситасининг сифати ёмонлашганлиги бўйича ўлчаш воситалари фойдаланувчиларининг асосли шикоятлари (техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда ўлчаш воситаларига белгиланган талабларга номувофиқлик) мавжуд бўлганда;
ўлчаш воситасининг даврий метрологик текшируви ва уни назоратдан ўтказиш жараёнида ўлчаш воситасининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда ўлчаш воситаларига белгиланган талаблар бўйича номувофиқликлар сони кўпайиши тўғрисида расмий маълумотлар (аккредитациядан ўтган лабораториялар томонидан тасдиқланган маълумотлар) мавжуд бўлганда;
ишлаб чиқарувчи томонидан ўлчаш воситасининг констукциясига ва ишлаб чиқариш технологиясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги тўғрисида ижрочига хабар берилмаганлиги аниқланганда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
42. Ижрочи ушбу Қоидаларнинг 41-бандда кўрсатилган ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатлар аниқланганда ўн иш куни мобайнида тегишли хулосани расмийлаштиради ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига тақдим этади.
Тақдим этилган ҳулоса асосида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги уч иш куни мобайнида ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилади. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан бошлаб ижрочи томонидан уч иш куни мобайнида у ариза берувчига етказилади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
43. Ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этиш муддати камчиликларнинг хусусиятига боғлиқ ҳолда белгиланади, бироқ бу муддат Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан бошлаб олти ойдан ошмаслиги керак.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
44. Ариза берувчи томонидан ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этганида, ёзма шаклдаги маълумотни ижрочига тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
45. Ижрочи ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисида ёзма шаклдаги маълумотни олган кундан эътиборан уч иш куни мобайнида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги хулосани тақдим этади.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
46. Ижрочи томонидан тақдим этилган хулоса асосида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги уч иш куни мобайнида сертификатнинг амал қилишини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилади ва бу тўғрисида ижрочи томонидан уч иш куни мобайнида ариза берувчига хабар беради.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
47. Ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификатининг амал қилиши қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш бўйича қарорда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан белгиланган муддатларда ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш ҳолатлари ишлаб чиқарувчи томонидан бартараф этмаганда;
(47-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
ишлаб чиқарувчи ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификатининг амал қилишини бекор қилиши тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда;
тури тасдиқланган ўлчаш воситаларини ишлаб чиқарувчи юридик шахс тугатилганда — тугатилган пайтдан эътиборан ёки унинг фаолияти қайта ташкил этиш натижасида тугатилганда — қайта ташкил этилган пайтдан эътиборан.
48. Ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификати ёки ўлчаш воситалари турининг таърифи йўқотилганда ёки унга зарар етказилганда ижрочи томонидан ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификатининг ёки ўлчаш воситалари тури таърифининг дубликати ариза берувчининг аризасига асосан ўн иш куни мобайнида расмийлаштириб берилади, бунда дубликатнинг юқори қисми ўнг томонига: «ДУБЛИКАТ 20__ йил «___» ____________да БЕРИЛГАН» сўзлари ёзилади.
49. Ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификати ёки ўлчаш воситалари турнинг таърифидаги имловий, грамматик хатоларни тузатиш ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификати ёки ўлчаш воситалари турининг таърифини бекор қилиш ҳамда янги ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификати ёки ўлчаш воситалари турнинг таърифи олдин берилган ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификати ёки ўлчаш воситалари турининг таърифидаги сана кўрсатилган ҳолда расмийлаштирилиши йўли билан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
50. Ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификат амал қилишини тўхтатиб туриш, тиклаш ва бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг расмий сайтида очиқ эълон қилинади.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
4-боб. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
51. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ўтказилган ўлчаш воситаларининг синов натижаларини Ўзбекистон Республикасида эътироф этиш Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 октябрдаги 292-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасидан ташқарида амалга оширилган мувофиқликни баҳолаш натижаларини Ўзбекистон Республикасида эътироф этиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан амалга оширилади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
52. Ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш жараёнида юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
53. Ушбу Қоидалар талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(53-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш қоидаларига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш тартиби
СХЕМАСИ


Download 475.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling