1. Иқтисодиёт / Саноат]
Download 192.98 Kb.
|
226 16.03.2019 (2)
[ОКОЗ: 1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.03.00 Саноат хавфсизлиги (шунингдек, 16.04.06.00га қаранг)] [ТСЗ: 1.Иқтисодиёт / Саноат] Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори Газ хўжалигида хавфсизлик қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўз кучини йўқотаётган умуммажбурий идоравий ҳужжатларнинг ўрнига янги норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 16 июлдаги 538-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: 1. Газ хўжалигида хавфсизлик қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин. 3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгандан кейин кучга киради. 4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Б.В. Гулямов зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари котибиятига юклансин. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ Тошкент ш., 2019 йил 16 март, 226-сон Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 мартдаги 226-сон қарорига ИЛОВА Газ хўжалигида хавфсизлик қоидалари 1-боб. Умумий қоидалар 1. Ушбу қоидалар аҳоли пунктларида жойлашган газ таъминоти тизимида, саноат корхоналарининг, қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ва коммунал-маиший соҳа ташкилотларининг (кейинги ўринларда ташкилотлар деб аталади) газ қувурларига қўйиладиган хавфсизлик талабларини белгилайди. 2. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади: авария — иншоотлар ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техник қурилмаларнинг бузилиши, назорат қилиб бўлмайдиган портлаш ва (ёки) хавфли моддаларнинг чиқиши; Download 192.98 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling