1. Иқтисодиёт / Саноат]
газ хўжалиги тизимлари объектларининг эгалари
Download 192.98 Kb.
|
226 16.03.2019 (2)
газ хўжалиги тизимлари объектларининг эгалари — тасарруфида газ хўжалиги тизими объектлари бўлган ташкилотлар;
газнинг хавфли концентрацияси — газни энг пастки алангаланиш чегарасининг 20 фоизидан ошадиган ҳаво таркибидаги концентрацияси (газнинг ҳажмли улуши); газ таъминоти тизими — газ тақсимлаш станциясидан истеъмолчиларга етиб борадиган газ қувурлари, суюлтирилган углеводород гази қурилмалари, газ қувурларидаги иншоотлар ва электр кимёвий емирилишдан ҳимоялаш воситалари, саноат корхоналарининг газ жиҳозлари, ГТП ва ГТҚлар; инцидент — хавфли ишлаб чиқариш объектларида ишлатиладиган техник ускуналарнинг шикастланиши ёки тўхташи, технологик жараён режимидан четга чиқиши, қонунчилик ҳужжатларида бўлган, шунингдек, саноат хавфсизлиги соҳасидаги меъёрий техник ҳужжатлардаги талабларнинг бузилиши; ихтисослаштирилган ташкилотлар — асосий фаолият тури газ таъминоти тизимларини лойиҳалаш, қуриш (монтаж қилиш), таъмирлаш, қайта қуриш, ишга тушириш-созлаш, фойдаланиш ва путур етказмайдиган назорат қилиш билан боғлиқ бўлган ишларни амалга оширувчи ташкилотлар; коммунал-маиший соҳа ташкилотлари — овқат тайёрлаш, иситиш ёки иссиқ сув таъминоти мақсадида ёқилғи сифатида табиий газдан фойдаланувчи, 1 та газ ускунасининг йиллик газ сарфи 100000 куб метрдан юқори бўлган ташкилотлар ёхуд ҳажми 150 литрдан ортиқ бўлган суюлтирилган углеводород газидан фойдаланувчи ташкилотлар; маиший газ баллони — суюлтирилган углеводород газини сақлаш, ташиш ва ундан фойдаланиш учун мўлжалланган ёпқич мосламали пайвандланган пўлат баллон, ортиқча босими 1,6 мегапаскал (бир квадрат сантиметрда 16 килограмм)дан юқори бўлмаган сиғим; маиший газ асбоблари — газдан ёқилғи сифатида ва ижтимоий эҳтиёжлар учун фойдаланиладиган газ плиталари, сув иситиш қозонлари ва печлар; печ ва дудбуронларни қуриш ва кўрикдан ўтказиш хизмати (кейинги ўринларда Дудбуронлар хизмати деб аталади) — тегишли далолатнома тузган ҳолда печларни қуриш, монтаж қилиш ва таъмирлаш, шунингдек, дудбуронлар, шамоллатиш каналларини кўрикдан ўтказиш, тозалаш ва носозликларни бартараф этиш ишлари билан шуғулланувчи ихтисослашган ташкилот; Download 192.98 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling