Режа Кириш Ўзбекистонда пенсия таъминоти тизими ўзига хос хусусиятлари ва ҳуқуқий асослари


Download 1.39 Mb.
bet1/7
Sana18.06.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1569413
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ulugbek




Ўзбекистон Республикасида пенсия таъминоти тизими тараққиёти истиқболлари
Режа
Кириш

  1. Ўзбекистонда пенсия таъминоти тизими ўзига хос хусусиятлари ва ҳуқуқий асослари

  2. Ўзбекистонда пенсия таъминоти тизими ислоҳотларнинг асосий йўналишлари

  3. Ўзбекистон Республикаси пенсия тизимини ислоҳ қилишда жаҳон амалиёти тажрибаларидан фойдаланиш имкониятлари

Хулоса
Иловалар
Фойдаланилган адабиётлар

Кириш

Ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган


бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга.”1

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг босқичма-босқичлиги, изчиллиги, бозор иқтисодиётининг ижтимоий йўналтирилганлиги, унинг сиёсатдан устуворлиги, кучли ижтимоий сиёсат, қонун устуворлиги ва давлатнинг бош ислоҳотчи сифатидаги ролининг мустаҳкамланиши тараққиётнинг “Ўзбек модели” асосий тамойиллари ҳисобланади. Мустақиллик йилларида шаклланган ижтимоий ҳимоя тизимининг асосий мақсади аҳоли фаровонлигини янада яхшилаш, даромадлари жиҳатидан кескин тафовутларга барҳам бериш, ҳар бир фуқарога муносиб ҳаёт даражасини таъминлашга ёрдам беришдан иборат. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “…нуронийларимизга эътибор ва ғамхўрликни янада кучайтириш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, жумладан, пенсияларини ошириш, тиббий хизмат ва ижтимоий-маиший таъминотни яхшилаш, ёлғиз қария ва ногиронларга давлат кўмагини кучайтириш бундан кейин ҳам доимий эътиборимиз марказида бўлади”2 , деб таъкидлаганлари мамлакатимизда ижтимоий сиёсатнинг нақадар кучли юритилаётганидан дарак беради.


Президентимиз томонидан 2017-йил феврал ойида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” Фармонига асосан 2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси тасдиқланди. Устувор йўналишлардан тўртинчиси “Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари”3 деб номланиб, ушбу йўналишда: бюджет муассасалари ходимларининг иш ҳақи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар ҳажмини инфляция суръатларидан юқори миқдорда босқичма-босқич ошириш; аҳолига мажбурий ижтимоий кафолатларни таъминлаш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини ижтимоий ҳимоялашни кучайтириш ҳамда кексалар ва имконияти чекланган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, ижтимоий хизмат кўрсатишни яхшилаш, пенсионерлар, ногирон, ёлғиз кексалар, аҳолининг бошқа эҳтиёжманд тоифаларининг тўлақонли ҳаёт фаолиятини таъминлаш учун уларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш каби долзарб масалалар белгиланган.
Ўзбекистон Республикасида аҳолининг юқори турмуш даражасини таъминлаш ва кучли ижтимоий сиёсат амалга оширишга асосланган демократик жаъмият қуриш сингари мақсадли вазифа қўйилар экан, бунда давлат мақсадли жамғармаларининг асосан бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг ҳозирги ва келажакдаги ривожланишининг ўзгачаликларини ҳисобга олмасликнинг иложи йўқ.
Республикамизда истиқлол йилларида пенсия таъминоти масалаларида ижобий ютуқларга эришилганлигига қарамасдан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси даромадларини шакллантириш механизмларини замонавий молиявий сиёсат концепсиялари асосида такомиллаштириб бориш, ҳам жамғарма маблағларидан оқилона фойдаланиш ва уни мақсадли сарфлашнинг ижтимой-иқтисодий ва ҳуқуқий асосларини илмий-амалий тадқиқ этишни тақозо этмоқда.
Шунингдек ўзини амалда тўла оқлаган тараққиёт моделига ҳамоҳанг равишда мамлакат пенсия таъминоти тизимининг барқарорлигини янада яхшилаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бирига айланиб бормоқда.
Ривожланган давлатлар тажрибасининг кўрсатишича пенсия тизими фаолиятини йўлга қўйиш ва ундан самарали фойдаланиш, ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш ва кишиларни пенсия ёшида камбағалликдан ҳимоялаш муҳим ўрин эгаллайди ва ушбу тизимни ривожлантириш бўйича илмий тадқиқот олиб боришни талаб этади.



Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling