Режа Кириш Ўзбекистонда пенсия таъминоти тизими ўзига хос хусусиятлари ва ҳуқуқий асослари
Ўзбекистонда пенсия таъминоти тизими ўзига хос хусусиятлари ва ҳуқуқий асослари
Download 1.39 Mb.
|
ulugbek
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзбекистон пенсия таъминоти тизимининг асосий негизи 4
1.Ўзбекистонда пенсия таъминоти тизими ўзига хос хусусиятлари ва ҳуқуқий асослари
Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш даврида ижтимоий ҳимоя институтларидан бири ҳисобланмиш пенсия таъминоти тизимини янада ривожлантириш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан ишлаб чиқилган ва амалиётга татбиқ этилаётган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг 2017 йилги “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” ҳамда 2018 йилги “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурларида ҳам ушбу тизимни ривожлантиришга доир бир қанча вазифалар белгилаб қуйилган. Ушбу ислоҳотлар замирида инсонга муносиб турмуш шароитларини яхшилаш ётади. Ўзбекистонда авлодлар бирдамлиги тизими амал қилиб, пенсия таъминоти 1993 йилда қабул қилинган ва ҳозирга қадар бир қанча ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга оширилади. Лекин шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, фуқароларнинг тегишли меҳнат фаолиятидан кейин қариганда қўшимча маблағга эга бўлиши учун 2005 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Халқ банки ҳузурида жамғариб бориладиган пенсия ташкил этилди. Ҳозирги кунда республикамизда пенсия таъминотининг хусусий шакллари мавжуд эмас. Ўзбекистон пенсия таъминоти тизимининг асосий негизи4 Мамлакатимизда қонунга кўра давлат пенсияларининг 3 тури мавжуд бўлиб, булар: ёшга доир пенсия; ногиронлик пенсияси; боқувчисини йўқотганлик пенсияси. Қонун пенсия таъминоти учун икки асосий талабни белгилайди – пенсия таъминоти ҳуқуқини берувчи шартнинг мавжудлиги (пенсия ёшига етиш, ногирон бўлиб қолиш, боқувчисини йўқотиш), зарур иш стажининг мавжудлиги. Айтиб ўтилган талаблардан бирортасининг йўқлиги эса пенсия таъминоти ҳуқуқининг йўқотилишига олиб келади. Фуқаролар пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлганидан сўнг исталган пайтда пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этишлари мумкин, давлат пенсияларининг турли хилларини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга уларнинг ўзлари танлаган битта пенсия тайинланади. “Пенсия” (лотин тилидаги “pension” сўзидан олинган бўлиб, таржима қилинганда “тўлов” маъносини англатади) – белгиланган (пенсия) ёшига етганида, ногиронлик юз берганда, боқувчиси йўқотилганда, шунингдек белгили муддат хизмат қилгани учун ва давлат олдида алоҳида хизматлари учун фуқароларнинг давлат ёки собиқ ходимларнинг иш берувчилари томонидан мунтазам пул даромадлари билан таъминланишидир. Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига: эркаклар – 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда; аёллар – 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.5 Пенсия тайинлаш учун етарлича иш стажига эга бўлмаган шахсларга ёшга доир пенсиялар камида 7 йил иш стажи мавжуд бўлган тақдирда, бор стажга мутаносиб миқдорда тайинланади. Ўзбекистон мустақил ва ўзининг узоқ йиллик тарихига эга мамлакат. Унда ёшу-қари борки ҳамма бахтиёр яшайди. Айни дамда 33 млн.га яқин аҳолисига эга мамлакатимиз ҳар жабҳада изчиллик билан ривожланиб бормоқда. Биргина ижтимоий соҳани олиб қарайдиган бўлсак, ушбу соҳага қилинаётган харажатлар давлат бюджети харажатларининг 50-60 фоизга яқинини ташкил этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ4947-сонли “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони билан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ишлаб чиқилди. Ҳаракатлар стратегияси дастур доирасида белгиланган барча чора-тадбирларни амалга оширишга 37,7 трлн. сўм ва 8,3 млрд. АҚШ доллари ажратилган. Ушбу ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ стратегиянинг туртинчи йўналиши ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган бўлиб, унда бешта асосий йўналишлар бўйича бир қанча вазифалар келтириб ўтилган. Ўзбекистонда давлат пенсия таъминоти ва у билан боғлиқ муносабатларни Молия вазирлиги ҳамда унинг ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан тартибга солиб турилади. Айтиб ўтишимиз керакки, мамлакатимизда ҳам пенсия тизимининг икки тури амал қилади яъни ижтимоий суғуртага асосланган давлат пенсия таъминоти (тақсимланувчи) ва жамғариб борилувчи пенсия таъминоти (ихтиёрий ва мажбурий). Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси 08.12.1992 Давлат пенсия таъминотининг ҳуқуқий асослари Ўзбекистон Республикаси Кодекслари (солиқ 25.12.2007, меҳнат 21.12.1995 , бюджет 13.12.2013) “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 03. 09.1993 “Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни. 02.12.2004 “Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ҳузуридаги БТПЖнинг ташкилий тузилмасини шакллантиришчора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1252-sonli, 30.12.2009 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 252-сон Қарори. 08.09.2011 Download 1.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling