Режа Кириш Ўзбекистонда пенсия таъминоти тизими ўзига хос хусусиятлари ва ҳуқуқий асослари
Download 1.39 Mb.
|
ulugbek
- Bu sahifa navigatsiya:
- Даромадлар 11946,4 13965,0 15545,0
- Кўрсаткич Йиллар
- Харажатлар 13013,7 16557,0 18113,3
Юкоридаги жадвал таҳлил қилинганда, пенсия жамғармаси даромадлари 2014-йилда 13013,7 млрд,сўм 2019-йилда 30106,6 млрд,сўмга ошди. Бу беш йил ичида пенсия жамғармаси даромадлари 2,31 баробар ошган. 2019-йилда даромадлар 29,5%ошган (2018-йилга нисбатан). 2019-йилда даромадлар таркибидан суғурта бадали бекор қилиниб, унинг ўрнига ягона солиқ тўловининг йиллик 46% манба сифатида даромадлар таркибига қўшилди ва бу даромадлар таркибининг 4 % ини яъни 1192,1 млдр.сўмни ташкил қилди. Бундан ташқари 2019-йилда даромадлар таркибига давлат томонидан берилган 4.7 триллион субсидия киритилди8. 2-жадвал Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси харажатлари9 Млрд,сўм
2019-йилда харажатлар 26970,1 млрд.сўмни ташкил қилди, бу утган 2018-йилга 16% ошган. 2019-йил охирида қолдиқ 3136,1 млрд.сумни ташкил қилди. Бугунги кунда Жаҳон банкининг берган прогнозларига кўра Ўзбекистон аҳолиси 2050 йилга бориб 39 млн. кишига етиши кутилмоқда. Мамлакатдаги ўртача умр давомийлиги кўрсаткичи 68 йилдан 72 йилга ошади ва 65 ёшдан катта бўлган иқтисодий фаол аҳоли улуши 4,4%дан 13,4%га етиши мумкин. 3-жадвал Дарҳақиқат, жадвал маълумотлари гарчи ишлаб чиқилган прогноз бўлсада бизни уйлашга, пенсия тизимида юзага келадиган муаммоларни олдиндан бартараф этиш учун, молиявий барқарорлигини оширишга қаратилган ислоҳотлар олиб боришга ундайди. Демак, юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб мамлакатимизда пенсия тизимида ва унинг молиявий барқарорлигини таъминлашда қуйидаги муаммолар мавжуд: Хуш, мамлакатимизда қандай пенсия тизими амал қилади? Аралаш пенсия тизимими? Ҳалича йўқ. Чунки бу тизим бизда ҳали тўлиқ ишлаётгани йўқ; Пенсия жамғармаси даромадларини шакллантиришда фақат иккита манбага таяниб қолган; ҳозирги кунда Пенсия жамғармаси маблағини шакллантиришда асосий юк иш берувчининг гарданига қолган; Пенсия жамғармаси даромадлари таркибида солиқсиз тушумлар улуши икки йилдан бери ўзгармаяпти; Пенсия жамғармасининг бошқа даромадлари салмоғи жудаям кам; мамлакатимизда анча йиллардан бери пенсия ёши ўзгармай келмоқда; пенсияга чиқиш жараёнида меҳнат дафтарчаси ва ундаги меҳнат стажи билан боғлиқ кўплаб муаммолар юзага келмоқда; пенсияга чиқиш бўйича имтиёзлар ҳаддан ортиқ кўп; Юқорида санаб ўтилган муаммолардан келиб чиқиб, уларни бартараф этиш учун қуйидаги вазифаларни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир: Аралаш пенсия тизимига тўлиқ ўтишимиз учун, қоплаш коэффициентини ошириш учун мажбурий ва ихтиёрий жамғариб бориладиган пенсиянинг улушини ошириш керак; Пенсия жамғармасининг бошқа даромадларини кўпайтириш учун инвестицион фаоллигини ошириш керак. Бунинг учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ; пенсияга чиқиш учун талаб қилинадиган меҳнат стажидан суғурта стажига ўтиш вақти келди; пенсияга чиқиш учун талаб қилинадиган энг кам меҳнат стажини 7 йилдан 10 йилга узайтириш масаласини кўриб чиқиш керак; ўртача умр кўриш ёшининг ўзаётганлигини инобатга олиб, тараққий этган мамлакатларнинг пенсияга чиқиш ёшини ошираётганлигини ҳисобга олиб бизда ҳам пенсия ёшини ошириш айни муддао; Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг “Имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларини қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида” 2011 йил 25 январдаги 2-Қ, 5-сонли Қарорининг тегишли иловаларида келтирилган пенсияга чиқиш бўйича имтиёзлар рўйхатини қайтадан кўриб чиқиш ва иложи борича қисқартириш мақсадга мувофиқ. 2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар тратегиясида давлат пенсия таъминоти тизимини ривожлантириш билан боғлиқ йўналишлари10 Пенсия таъминоти тизимида интерактив хизматлар ва замонавий технологиялар жорий этилмоқда. Пенсия жамғармаси тизимини техник модернизация қилиш,уни автоматлаштириш, фуқароларга пенсия таъминотини ташкил этишда инсон омилини чеклаш орқали маблағларни мақсадли сарфланишини таъминлаш, авваламбор фуқаролар учун қулай хизмат кўрсатиш устувор вазифа этиб белгиланган. Ушбу йўналишда бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди, хусусан: барча пенсия ва нафақа олувчиларнинг ягона электрон маълумотлар базаси (“Пенсия”) дастурий мажмуаси ишаб чиқилди ва вазирлик-идоралар билан ахборот алмашинувини йўлга қўйиш орқали функсиялар автоматлаштирилди. Бунда , тўлов ведемостларини тузиш ва тижорат банклари ҳамда Халқ банкига етказиш тизими тўлиқ электронлаштирилиб, қоғоз кўринишидаги чоп этишлардан воз кечилди. Фуқаролар мобил алоқа воситаларига бепул маълумот юбориш тизими - ”СМС - пенсия” интерактив хизмати жорий қилинди. Ушбу хизмат орқали ҳар бир фуқаро ўзининг мобил алоқа воситаси орқали қуйидаги маълумотларни билиши мумкин: Пенсия тури ва пенсия миқдори; Индекцатсия ёки қўшимча хужжатларга асосан пенсия миқдори ўзгариши; Тўлов шакли; Тўлов амалга оширилганлиги ёки тўланмаганлик сабаби. Бу орқали Пенсия жамғармасида бутун республика бўйича тўлов ҳолати онлайн тарзда ҳисоби ва мониторинги автоматлашган ҳолда юритилиши имконияти пайдо бўлди. Ишловчи пенсионерларга пенсия ва нафақа тўловлари учун тақдим этиладиган талабномалар тўлиқ электрон шаклга ўтказилди, корхона ва ташкилот рахбари ёки бухгалтерлари талабномалар интернет тармоғи орқали тақдим этиш имкони яратилди. Яна бир қулайлик сифатида тизимда қисқа рақамли “ишонч телеқони” фаолиятини қайд этиш мумкин. Пенсия таъминоти тизимининг истиқболдаги вазифалари. Пенсия жамғармаси томонидан жойларда ўтказилаётган сайёр қабуллар ҳамда фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларда кўрсатилган муаммолар, шикоятлар доимо таҳлил қилиб борилмоқда. Таҳлил натижалари бўйича Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш Концепсияси ишлаб чиқилди ва 2018-йилда кенг жамоатчиликка муҳокамага чиқарилди. Пенсия жамғармаси ўз олдига қўйган вазифалари жорий йилда қуйидаги интерактив хизмаьларни жорий қилишдир: Жорий йилда пенсионерларга ишга кирганликлари тўғрисида маълумотларни Пенсия жамғармаси сайти орқали электрон шаклда хабар юборишлари имкониятини яратиш ва бу орқали қоғоз шаклида тақдим этишдан буткул воз кечиш Пенсия ва нафақа олувчиларни электрон гувоҳномаси “ID-card” ни амалиётга татбиқ этиш Пенсия жамғармаси расмий веб-сайтида пенсия ва нафақа олувчилар учун “Shaxsiy kabinet” хизматини жорий этиш Фуқаролар тижорат банклари ва кредит ташкилотлари учун пенсия миқдори тўғрисидаги маълумотларни интернет орқали электрон (QR-kod) шаклида олиш имкониятини яратиш Бола туғулганда суюнчи ва дафн нафақаси тўловларини фуқароларга Давлат хизматлари марказида ФХДЁ маълумотномасини олиш билан бир вақтда тайинлаш ҳамда тўлаш амалиётини жорий қилиш “Elektron hukumat” суғурта бадали тўловчиларнинг шахсий ҳисобини юритиш электрон базаси, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги маълумотлар базаси билан ахборот алмашинувлари йўлга қўйиш орқали келгусида фақатгина масофавий тарзда пенсия ва нафақаларни тайинлаш имкониятини яратиш кўзда тутилган. Ушбу барча ишлар фуқароларнинг турмуш фаровонлигини ошириш ва уларга қўшимча қулайликлар яратишга қаратилган. Download 1.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling