1. Иқтисодиёт / Стандартлаштириш. Сертификатлаш


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ СТАНДАРТИ


Download 145.73 Kb.
bet2/2
Sana08.05.2023
Hajmi145.73 Kb.
#1443389
1   2
Bog'liq
05-1473 23.12.2022 (3)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ СТАНДАРТИ
O‘z DSt 3622:2022 Йўл белгилаш учун материаллар. Техникавий шартлар
Мазкур давлат стандарти асфальт, бетон ва битум-цементли автомобил йўл қопламаларида йўл белгисини тушириш учун материалларга қўйиладиган талабларни белгилайди.
1-боб. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳаволалар
1. Ушбу давлат стандартида қуйидаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳаволалар қўлланилган:
GOST 17537-72 — Лак-бўёқ материаллари. Учувчан ва учувчан бўлмаган, қаттиқ ва плёнка ҳосил қилувчи моддаларнинг масса улушини аниқлаш усуллари (расмий манба: ГОСТ 17537-72 — Материалы лакокрасочные. Методы определения массовой доли летучих и нелетучих, твердых и пленкообразующих веществ);
GOST 11506-73 — Нефт битумлари. Ҳалқа ва тўп бўйича юмшатиш ҳароратини аниқлаш усули (расмий манба: ГОСТ 11506-73 — Битумы нефтяные. Метод определения температуры размягчения по кольцу и шару);
GOST 19007-73 — Лак-бўёқ материаллари. Қуритиш вақти ва даражасини аниқлаш усули (расмий манба: ГОСТ 19007-73 — Материалы лакокрасочные. Метод определения времени и степени высыхания);
GOST 7827-74 — Лак-бўёқ материаллар учун Р-4, Р-4А, Р-5, Р-5А, Р-12 маркали эритувчилар. Техник шартлар (расмий манба: ГОСТ 7827-74 — Растворители марок Р-4, Р-4А, Р-5, Р-5А, Р-12 для лакокрасочных материалов. Технические условия);
GOST 8420-74 — Бўёқ учун материаллар. Шартли қовишқоқликни аниқлаш усуллари (расмий манба: ГОСТ 8420-74 — Материалы лакокрасочные. Методы определения условной вязкости);
GOST 8784-75 — Бўёқ учун материаллар. Бурканганлигини аниқлаш усуллари (расмий манба: ГОСТ 8784-75 — Материалы лакокрасочные. Методы определения укрывистости);
GOST 12.3.005-75 — Меҳнатни муҳофаза қилиш стандартлари тизими. Бўяш ишлари. Умумий хавфсизлик талаблари (расмий манба: ГОСТ 12.3.005-75 — Система стандартов безопасности труда. Работы окрасочные. Общие требования безопасности);
GOST 8832-76 — Лак-бўёқ материаллари. Синов учун лак-бўёқ қопламасини олиш усуллари (расмий манба: ГОСТ 8832-76 — Материалы лакокрасочные. Методы получения лакокрасочного покрытия для испытания);
GOST 9.083-78 — Коррозия ва эскиришдан ҳимоя қилишнинг ягона тизими. Лак-бўёқ қопламалари. Суюқ агрессив муҳитда чидамлиликни тезлаштирилган синовдан ўтказиш усуллари (расмий манба: ГОСТ 9.083-78 Единая система защиты от коррозии и старения. Покрытия лакокрасочные. Методы ускоренных испытаний на долговечность в жидких агрессивных средах);
GOST 15140-78 — Лак-бўёқ материаллари. Адгезияни аниқлаш усуллари (расмий манба: ГОСТ 15140-78 — Материалы лакокрасочные. Методы определения адгезии);
GOST 9.403-80 — Коррозия ва қаришдан ҳимоя қилишнинг ягона тизими. Лак-бўёқ қопламалари. Суюқликларнинг статик таъсирга чидамлиликни синаш усуллари (расмий манба: ГОСТ 9.403-80 — Единая система защиты от коррозии и старения. Покрытия лакокрасочные. Методы испытаний на стойкость к статическому воздействию жидкостей);
GOST 12.4.103-83 — Меҳнатни муҳофаза қилиш стандартлари тизими. Махсус ҳимоя кийимлари, оёқ ва қўллар учун шахсий ҳимоя воситалари. Таснифлаш (расмий манба: ГОСТ 12.4.103-83 — Система стандартов безопасности труда. Одежда специальная защитная, средства индивидуальной защиты ног и рук. Классификация);
GOST 24297-87 Сотиб олинган маҳсулотларни верификация қилиш. Назоратни ташкил этиш ва уни ўтказиш усуллари (расмий манба: ГОСТ 24297-87 — Верификация закупленной продукции. Организация проведения и методы контроля);
GOST 21140-88 Тара. Ўлчов тизими (расмий манба: ГОСТ 21140-88 — Тара. Система размеров);
GOST 12.1.005-88 — Меҳнатни муҳофаза қилиш стандартлари тизими. Иш жойининг ҳавосига умумий санитария-гигиена талаблари (расмий манба: ГОСТ 12.1.005-88 — Система стандартов безопасности труда. Общие санитарно-гигиенические требования к воздуху рабочей зоны);
GOST 12.4.011-89 — Меҳнатни муҳофаза қилиш стандартлари тизими. Ишчиларни ҳимоя қилиш воситалари. Умумий талаблар ва таснифи (расмий манба: ГОСТ 12.4.011-89 Система стандартов безопасности труда. Средства защиты работающих. Общие требования и классификация);
GOST 12.1.004-91 — Меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими. Ёнғин хавфсизлиги. Умумий талаблар (расмий манба: ГОСТ 12.1.004-91 — Система стандартов безопасности труда. Пожарная безопасность. Общие требования);
GOST 13950-91 — Пайвандланган ва корпусида гофралар билан ёйилган пўлат бочкалар. Техник шартлар (расмий манба: ГОСТ 13950-91 — Бочки стальные сварные и закатные с гофрами на корпусе. Технические условия);
GOST 13841-95 — Кимёвий маҳсулотлар учун гофрокартон қутилар. Техник шартлар (расмий манба: ГОСТ 13841-95 — Ящики из гофрированного картона для химической продукции. Технические условия);
GOST 9980.4-2002 — Бўёқ ва лак материаллари. Тамғалаш (расмий манба: ГОСТ 9980.4-2002 — Материалы лакокрасочные. Маркировка);
GOST 9980.5-2009 — Бўёқ учун материаллар. Ташиш ва сақлаш (расмий манба: ГОСТ 9980.5-2009 — Материалы лакокрасочные. Транспортирование и хранение);
GOST 19433.1-2010 — Хавфли юклар. Таснифлаш (расмий манба: ГОСТ 19433.1-2010 — Грузы опасные. Классификация);
GOST 19433.3-2010 — Хавфли юклар. Тамғалаш (расмий манба: ГОСТ 19433.3-2010 — Грузы опасные. Маркировка);
GOST 31340-2013 — Кимёвий маҳсулотларнинг огоҳлантирувчи белгилари. Умумий талаблар (расмий манба: ГОСТ 31340-2013 — Предупредительная маркировка химической продукции. Общие требования);
GOST 32300-2013 — Лак-бўёқ материаллари. Қопламаларнинг нам ишқаланишга бардошлилигини ва уларни тозалаш мумкинлигини аниқлаш усули (расмий манба: ГОСТ 32300-2013 — Материалы лакокрасочные. Метод определения стойкости покрытий к влажному истиранию и их способности к очистке);
GOST 32829-2014 — Умумий фойдаланиладиган автомобил йўллари. Йўл белгилари учун материаллар. Синов усуллари (расмий манба: ГОСТ 32829-2014 — Дороги автомобильные общего пользования. Материалы для дорожной разметки. Методы испытаний);
GOST 32848-2014 — Умумий фойдаланиладиган автомобил йўллари. Йўл белгилари учун маҳсулотлар. Техник талаблар (расмий манба: ГОСТ 32848-2014 — Дороги автомобильные общего пользования. Изделия для дорожной разметки. Технические требования);
GOST 9980.2-2014 — Бўёқ учун материаллар. Синов учун намуна олиш (расмий манба: ГОСТ 9980.2-2014 — Материалы лакокрасочные. Отбор проб для испытаний);
GOST 9980.3-2014 — Бўёқ ва лаклар ҳамда ёрдамчи материаллар, бўёқ ва лаклар учун хом ашё. Қадоқлаш (расмий манба: ГОСТ 9980.3-2014 — Материалы лакокрасочные и вспомогательные, сырье для лакокрасочных материалов. Упаковка);
GOST 17.2.3.02-2014 — Саноат корхоналари томонидан зарарли моддаларнинг рухсат этилган чиқиндиларини белгилаш қоидалари (расмий манба: ГОСТ 17.2.3.02-2014 — Правила установления допустимых выбросов вредных веществ промышленными предприятиями);
GOST 33291-2015 — Лак-бўёқ материаллари. Иссиқлик таъсирини аниқлаш усули (расмий манба: ГОСТ 33291-2015 — Материалы лакокрасочные. Метод определения теплового воздействия);
GOST 12.1.044-2018 — Меҳнатни муҳофаза қилиш стандартлари тизими. Моддалар ва материалларнинг ёнғин ва портлаш хавфи. Кўрсаткичлар номенклатураси ва уларни аниқлаш усуллари (расмий манба: ГОСТ 12.1.044-2018 — Система стандартов безопасности труда. Пожаровзрывоопасность веществ и материалов. Номенклатура показателей и методы их определения);
GOST 18188-2020 — Лак-бўёқ материаллари учун 645, 646, 647, 648 маркали эритувчилар. Техник шартлар (расмий манба: ГОСТ 18188-2020 — Растворители марок 645, 646, 647, 648 для лакокрасочных материалов. Технические условия);
ISO 1514:2016 — Бўёқлар ва лаклар — Синовлар учун стандарт панеллар (расмий манба: ISO 1514:2016 — Краски и лаки — Стандартные панели для испытаний);
ISO 2811-1:2016 — Лак-бўёқ материаллари. Зичликни аниқлаш. 1-қисм. Пикнометрик усул (расмий манба: ISO 2811-1:2016 — Материалы лакокрасочные. Определение плотности. Часть 1. Пикнометрический метод);
ISO 3668:2017 — Лак-бўёқ материаллари. Бўёқлар рангини визуал таққослаш (расмий манба: ISO 3668:2017 — Материалы лакокрасочные. Визуальное сравнение цвета красок);
ISO 1524:2020 — Лак-бўёқ материаллари. Ишқаланиб ейилиш даражасини аниқлаш усули (расмий манба: ISO 1524:2020 — Материалы лакокрасочные. Метод определения степени перетира).
2-боб. Атамалар ва таърифлар
2. Ушбу давлат стандартида қуйидаги атамалар ва уларнинг таърифлари қўлланилган:
йўл белгилаш учун материаллар — асфальт, бетон ва битум-цементли автомобил йўл қопламаларида йўл белгисини тушириш учун мўлжалланган бўёқ (эмал), термопластик ва совуқ пластиклар;
автомобил йўлларининг йўл белгиси учун бўёқ (эмал) (бундан буён матнда бўёқ (эмал) деб юритилади) — асфальт, бетон ва битум-цементли автомобил йўл қопламаларига суртилганида шаффоф бўлмаган қопламани ҳосил қиладиган, шунингдек синтетик полимерларнинг сувли дисперциясига ёки боғловчи моддаларнинг бошқа турларига эга бўлган, пигмент қўшилган суюқ материал;
автомобил йўлларининг йўл белгиси учун термопластик (бундан буён матнда термопластик деб юритилади) — асфальт, бетон ва битум-цементли автомобил йўл қопламаларига суртилганида шаффоф бўлмаган қоплама ҳосил қиладиган кукунсимон шаклдаги материал;
автомобил йўлларининг йўл белгиси учун совуқ пластик (бундан буён матнда совуқ пластик деб юритилади) — асфальт, бетон ва битум-цементли автомобил йўл қопламаларига суртилганида шаффоф бўлмаган қоплама ҳосил қиладиган, пигментлар ва тўлдиргичларни ўз ичига олган, кимёвий реакция натижасида қотадиган реакцион-хусусиятли полимерлар асосидаги материал.
3. Мазкур давлат стандартида йўл белгиси учун материаллар синфлари қуйидаги қисқартма ва белгилар билан ифодаланади:
V — бўёқ (эмал) қуритилган плёнкасининг, термопластик ва совуқ пластик қотган эритмасининг ёрқинлик коэффициенти бўйича;
VV — бўёқнинг (эмалнинг) қуриш ҳамда термопластик ва совуқ пластикнинг қотиш вақти бўйича;
NV — бўёқдаги (эмалдаги) учувчан бўлмаган моддаларнинг масса улуши бўйича;
SP — бўёқнинг (эмалнинг) ишқаланиш даражаси бўйича;
AS — бўёқ (эмал) қуриган плёнкасининг шишага нисбатан адгезияси бўйича;
TR — термопластикнинг юмшаш ҳарорати бўйича;
UV — бўёқнинг (эмалнинг) шартли қовушқоқлиги бўйича;
x, y — рангдорлик координатлари.
3-боб. Автомобил йўлларининг йўл белгиси учун материалларнинг таснифи
4. Автомобил йўлларининг йўл белгиси учун материаллар қуйидаги турларда таснифланади:
бўёқлар (эмаллар);
термопластиклар
совуқ пластиклар.
5. Термопластиклар ва совуқ пластиклар туширилиш усули бўйича қуйидагича таснифланади:
қалин қаватли (туширилиш қалинлиги 1,5 mm ва ундан ортиқ);
спрей-пластикли.
Автомобил йўлларининг йўл белгиси учун материални ёзиш мисоли қуйидагича белгиланади: «Йўл белгилаш учун материаллар — O‘z DSt 3622:2022».
4-боб. Автомобил йўлларининг йўл белгиси учун материалларга қўйиладиган техник талаблар
1-§. Автомобил йўлларининг йўл белгиси учун материалларнинг асосий кўрсаткичлари
6. Автомобил йўлларининг йўл белгиси учун материал ушбу давлат стандарти ҳамда ишлаб чиқарувчи томонидан тасдиқланган технологик ҳужжатлар талабларига мувофиқ ишлаб чиқарилиши керак.
7. Бўёқлар (эмаллар) қуритилган плёнкасининг, қотган термопластикларнинг ва совуқ пластикларнинг рангдорлик координатлари 1-жадвалда кўрсатилган қийматларга мувофиқ бўлиши керак.

1-жадвал

Ранги

Рангдорлик координатларининг белгиланиши

Ранг соҳалари бурчак нуқталарининг координатлари

1

2

3

4

Оқ

x

0,355

0,305

0,285

0,335

y

0,355

0,305

0,325

0,375

Сариқ

x

0,443

0,545

0,465

0,389

y

0,399

0,455

0,535

0,431

Тўқ сариқ

x

0,506

0,570

0,610

0,585

y

0,404

0,429

0,390

0,375

Қора

x

0,260

0,345

0,385

0,300

y

0,310

0,395

0,355

0,270

Кўк

x

0,070

0,208

0,225

0,115

y

0,200

0,272

0,228

0,083

Қизил

x

0,735

0,674

0,569

0,655

y

0,265

0,236

0,341

0,345

8. Бўёқлар (эмаллар) қуритилган плёнкасининг, қотган термопластикларнинг ва совуқ пластикларнинг ёрқинлик коэффициенти, мазкур давлат стандартининг 4-бандида назарда тутилган материаллар синфларини инобатга олган ҳолда, 2-жадвалда белгиланган қийматларга мос келиши керак.

2-жадвал

Ранги

Йўл белгилаш учун материалнинг синфи

Ёрқинлик коэффициенти βV, %, кам эмас

Оқ

V7

80

V6

70

Сариқ

V4

50

V3

40

Тўқ сариқ

V3

40

V2

30

Қора

V0

Меъёрланмайди

Кўк

V0

Меъёрланмайди

Қизил

V0

Меъёрланмайди

9. Йўл белгилаш учун материалларнинг зичлиги 3-жадвалда белгиланган қийматларга мос келиши керак.

3-жадвал

Материал

Зичлиги, g/cm3, кам эмас

Бўёқ (эмал)

1,5

Термопластик

1,85

Совуқ пластик

1,65

10. Бўёқларнинг (эмалларнинг) шартли қовушқоқлиги, мазкур давлат стандартининг 4-бандида назарда тутилган материаллар синфларини инобатга олган ҳолда, 4-жадвалда белгиланган қийматларга мувофиқ бўлиши керак.

4-жадвал

Йўл белгилаш учун материалнинг синфи

Шартли қовушқоқлиги, KU 20+5’ C

UV2

85 дан 95 гача

UV1

80 дан 90 гача

11. Бўёқларнинг (эмалларнинг) ишқаланиш даражаси, мазкур давлат стандартининг 4-бандида назарда тутилган материаллар синфларини инобатга олган ҳолда, 5-жадвалда белгиланган қийматларга мувофиқ бўлиши керак.

5-жадвал

Йўл белгилаш учун материалнинг синфи

Ишқаланиш даражаси, mkm

SP2

50 дан камроқ

SP1

50 дан 70 гача

SP0

Меъёрланмайди

12. Бўёқларнинг (эмалларнинг) учувчан бўлмаган моддаларини масса улуши, мазкур давлат стандартининг 4-бандида назарда тутилган материаллар синфларини инобатга олган ҳолда, 6-жадвалда кўрсатилган қийматларга мувофиқ бўлиши керак. Совуқ пластикларнинг учувчан бўлмаган моддаларини масса улиши камида 92 % ни ташкил этиши керак.

6-жадвал

Йўл белгилаш учун материалнинг синфи

Учувчан бўлмаган моддаларнинг масса улуши, %

NV2

Камида 75

NV1

70 дан 74 гача

13. Йўл белгилаш учун материалларнинг 3-даражасигача қуриш ҳамда термопластик ва совуқ пластикнинг қотиш вақти, мазкур давлат стандартининг 4-бандида назарда тутилган материаллар синфларини инобатга олган ҳолда, 7-жадвалда белгиланган қийматларга мувофиқ бўлиши керак.

7-жадвал

Йўл белгилаш учун материалнинг синфи

(22±2) С ҳароратда 3-даражагача қуриш вақти, min, кўп эмас

VV3

5

VV2

15

VV1

30

14. Бўёқларнинг (эмалларнинг) қуриган плёнкаси ҳамда қотган термопластиклар ва совуқ пластиклар (камида 48 h — бўёқлар (эмаллар) учун, камида 72 h — термопластиклар ва совуқ пластиклар учун):
(20±2) °С ҳароратда натрий хлориднинг 3 % ли сувли эритмасининг;
(20±2) °С ҳароратда натрий гидрооксиди ишқорининг 10 % ли сувли эритмасининг статик таъсирига чидамли бўлиши керак.
Бунда, натрий гидрооксиди ишқори 10 % ли сувли эритмасининг статик таъсирга чидамлилиги, цемент-бетон қопламали автомобил йўлларини белгилаш учун мўлжалланган йўл белгилаш материалларига нисбатан аниқланади.
15. Бўёқлар (эмаллар) қуриган плёнкасининг шишага нисбатан адгезияси, мазкур давлат стандартининг 4-бандида назарда тутилган материаллар синфларини инобатга олган ҳолда, 8-жадвалда белгиланган қийматларга мувофиқ бўлиши керак.

8-жадвал

Йўл белгилаш учун материалнинг синфи

Адгезия, балл

AS2

1

AS1

2

16. Термопластикларнинг юмшаш ҳарорати, мазкур давлат стандартининг 4-бандида назарда тутилган материаллар синфларини инобатга олган ҳолда, 9-жадвалда белгиланган қийматларга мувофиқ бўлиши керак.

9-жадвал

Йўл белгилаш учун материалнинг синфи

Юмшаш ҳарорати, °С

TR3

110 дан ортиқ

TR2

95 дан 110 гача

TR1

80 дан 94 гача

17. Бўёқлар (эмаллар) қуритилган плёнкасининг, қотган термопластикларнинг ва совуқ пластикларнинг ейилишга чидамлилиги, мазкур давлат стандартининг 4-бандида назарда тутилган материаллар синфларини инобатга олган ҳолда, 10-жадвалда белгиланган қийматларга мувофиқ бўлиши керак.

10-жадвал

Қопламанинг синфи

Плёнка қалинлигининг йўқотилиши, mkm

Цикллар сони

1

5 гача

200

2

5 дан 20 гача

200

3

20 дан 70 гача

200

4

70 гача

40

5

70 дан бошлаб

40

18. Бўёқларнинг (эмалларнинг) қўшимча сифат кўрсаткичлари 11-жадвалда белгиланган қийматларга мувофиқ бўлиши керак.

11-жадвал

Кўрсаткичнинг номи

Меъёрланадиган қиймат

1. Бўёқ (эмал) қопламасининг ташқи кўриниши

Қуриганидан кейин бўёқ (эмал) майда доғлар, бурушиқлар, оққан излар, шишишлар, пуфаклар ва бегона қўшимчаларсиз текис бир турдаги жилосиз плёнка ҳосил қилиши керак.

2. Бўёқ (эмал) қопламасининг ранги

Оқ, сариқ

3. Бўёқ (эмал) контрастлик коэффициенти бўйича қуриган плёнкасининг бурканганлиги, %, кам эмас

0,90

4. Бўёқнинг (эмалнинг) асфальт-бетонда (лаборатория шароитларида шишада) сув ва тузга чидамлилиги

Натрий хлориднинг 3 % ли эритмаси ёки қайнаб турган сувнинг 30 минут давомида сезиларли ўзгаришлар бўлмаслиги керак.

5. Бўёқни (эмални) суртишнинг энг мақбул ҳарорати, °С

Плюс (5÷35)

6. Бўёқни (эмални) суртишнинг максимал намлиги, %, кўп эмас

75

7. Йўл белгисининг хизмат қилиш муддати (ой):

асфальт-бетон қопламалари учун;

12

цемент-бетон қопламалари учун.

10

19. Суртилишидан олдин бўёқ (эмал) «RRT-006» эритгичи ёки амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга асосан бошқа эритгичда ишчи қовушқоқлиги ҳосил бўлгунича суюлтирилади.
2-§. Бўёқлар (эмаллар), термопластиклар ва совуқ пластикларнинг хом ашё ва материалларига қўйиладиган талаблар
20. Бўёқлар (эмаллар), термопластиклар ва совуқ пластикларни ишлаб чиқариш учун амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга асосан акрил смолалар, поливинилхлорид смолалар (PVX, PVS), пигментлар, тўлдиргичлар, қўшимчалар, шунингдек GOST 7827-74 va GOST 18188-2020 га асосан эритгичлар қўлланилади.
21. Бўёқлар (эмаллар), термопластиклар ва совуқ пластикларнинг хом ашё ва материалларининг кириш назорати GOST 24297-87 га асосан амалга оширилади.
3-§. Бўёқлар (эмаллар), термопластиклар ва совуқ пластикларни етказиб бериш бутлиги
22. Бўёқлар (эмаллар) ретсептура эритгичи (суюлтиргич) билан, совуқ пластиклар қотишнинг инициатори билан бутланиши керак.
Бўёқлар (эмаллар), термопластиклар ва совуқ пластиклар GOST 32848-2014 га асосан ёруғлик қайтарувчи элементлар билан бутланиши зарур.
23. Бўёқлар (эмаллар), термопластиклар ва совуқ пластикларнинг ретсептура эритгичи, қотиргич ва/ёки ёруғлик қайтарувчи элементлар билан бутлашда, ушбу маҳсулотлар ҳақида ахборотлар тегишли илова ҳужжатларда акс эттирилади.
4-§. Бўёқлар (эмаллар), термопластиклар ва совуқ пластикларни тамғалаш ва қадоқлашга қўйилган талаблар
24. Бўёқлар (эмаллар), термопластиклар ва совуқ пластиклар қадоғини тамғалаш GOST 9980.4-2002 ва GOST 31340-2013 га асосан амалга оширилади.
25. Бўёқлар (эмаллар), термопластиклар ва совуқ пластикларни қадоғини тамғалашда унинг ён ёхуд орқа ёки устки қисмида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
маҳсулот номи ва маркаси;
ишлаб чиқарувчининг номи, товар белгиси (мавжуд бўлса), манзили (юридик, ишлаб чиқариш);
netto массаси (t);
тўп номери;
ушбу давлат стандартининг белгиланиши;
ишлаб чиқарилган санаси (ой, йил);
маҳсулотнинг вазифаси ва қўлланиш усули;
маҳсулотни кафолатланган сақлаш муддати;
маҳсулотни сақлаш шароитлари;
фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудуди учун «O‘zbekistonda ishlab chiqarilgan», экспорт учун «Made in Uzbekistan» ёзуви.
26. Бўёқлар (эмаллар), термопластиклар ва совуқ пластикларни ташишга мўлжалланган транспорт контейнерини тамғалашда GOST 19433.1-2010 ва GOST 19433.3-2010 га асосан «3-синф енгил алангаланадиган суюқлик» хавфлилик белгиси туширилган бўлиши керак.
27. Бўёқлар (эмаллар), термопластиклар ва совуқ пластикларни қадоқлаш GOST 21140-88 ва GOST 9980.3-2014 га асосан амалга оширилади.
5-боб. Хавфсизлик ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш талаблари
28. Бўёқлар (эмаллар), термопластиклар ва совуқ пластикларни тайёрлаш ва фойдаланишда иш жойи ҳавосидаги зарарли моддаларнинг миқдори GOST 12.1.005-88, GOST 12.3.005-75 га мувофиқ бўлиши керак.
29. Бўёқлар (эмаллар), термопластиклар ва совуқ пластикларнинг ёнғин хавфсизлиги GOST 12.1.004-91, GOST 12.1.044-2018 га мувофиқ таъминланиши керак.
30. Бўёқлар (эмаллар), термопластиклар ва совуқ пластикларни тайёрлаш ва фойдаланишда иштирок этувчи шахслар GOST 12.4.011-89 ва GOST 12.4.103-83 га асосан махсус кийим ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланган бўлиши керак.
31. Атроф-муҳит муҳофазаси бўйича талаблар GOST 17.2.3.02-2014 га мувофиқ бўлиши керак.
6-боб. Бўёқлар (эмаллар), термопластиклар ва совуқ пластикларни қабул қилиш қоидалари
32. Бўёқлар (эмаллар), термопластиклар ва совуқ пластикларни қабул қилиш техник назорат бўлими ёки ушбу давлат стандарти талабларига мувофиқлиги учун ишлаб чиқариш сифатига масъул бўлган шахс томонидан тўпларда амалга оширилади.
33. Бўёқлар (эмаллар), термопластиклар ва совуқ пластикларнинг физик-механик кўрсаткичлари унинг сифатига мувофиқ бўлган, шунингдек бир хил шароитларда ишлаб чиқарилган бўёқлар (эмаллар), термопластиклар ва совуқ пластикларнинг маълум миқдори тўп ҳисобланади.
Тўпнинг ўлчами кўпи билан қуйидагича белгиланади:
10 t — бўёқлар (эмаллар) учун;
20 t — термопластиклар ва совуқ ҳолда тушириладиган пластиклар учун.
34. Синовларни ўтказиш учун термопластиклар ва совуқ пластикларнинг намуналарини танлаш GOST 32829-2014 га асосан, бўёқларни (эмалларни) — GOST 9980.2-2014 га асосан амалга оширилади.
Синовларни ўтказиш учун термопластик намуналари тасодифан танланган ҳолда камида бешта қопдан олинади. Бунда, ушбу бешта қопдан камида 2 kg термопластик намуналари олиниши керак.
35. Бўёқ (эмал) учун — 10 t дан камида битта намуна, термопластик ва совуқ пластик учун — 20 t дан камида битта намуна олинади.
36. Бўёқлар (эмаллар), термопластиклар ва совуқ пластикларнинг ушбу давлат стандартининг талабларига мувофиқлигини текшириш учун қабул қилиш-топшириш, даврий, намунали ва сертификатлаштириш синовлари ўтказилади.
37. Қабул қилиш-топшириш синовлари ушбу стандарт 11-жадвалининг 1 ва 2-кўрсаткичлари ҳамда 4-бобнинг учинчи ва тўртинчи параграфларига асосан ҳар бир тўпда амалга оширилади.
38. Синовдан қониқарсиз натижалар олинганда айнан ўша тўпдан олинган намуналарнинг икки ҳисса миқдорида такрорий синов ўтказилади.
Такрорий синовнинг натижалари якуний ҳисобланади ва бутун тўпга тааллуқли бўлади.
39. Танлаб олинган намуналарда такрорий синов натижасига кўра мазкур давлат стандартининг талабларига номувофиқлик аниқланган тақдирда бутун тўпни текширишга йўл қўйилади.
40. Даврий синовлар камида бир йилда бир маротаба ушбу давлат стандартининг барча кўрсаткичларига асосан ўтказилади.
Бунда, мазкур кўрсаткичлардан биттасида қониқарсиз натижа олинганда ушбу қониқарсиз натижа олинган кўрсаткич бўйича айнан ўша тўпдан намуналарнинг икки ҳисса миқдорида такрорий синовлар ўтказилади.
Такрорий синовнинг натижалари якуний ҳисобланади ва бутун тўпга тааллуқли ҳисобланади.
41. Намунали синовлар маҳсулотни ишлаб чиқаришга қўйишда ҳамда маҳсулотнинг техник тавсифлари ва (ёки) уни ишлатилишига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган, ретсептура ёки ишлаб чиқариш технологиясига ўзгартиришлар киритилганидан кейин ушбу ўзгартиришларнинг мақсадга мувофиқлигини баҳолаш мақсадида ўтказилади.
Бунда, намунали синовлар ушбу давлат стандарти техник талабларининг барча кўрсаткичлари бўйича ўтказилади.
42. Сертификатлаштириш синовлари Ўзбекистон Республикаси миллий сертификатлаштириш тизими томонидан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва ушбу давлат стандартнинг барча талабларига мувофиқлиги бўйича амалга оширилади.
7-боб. Назорат усуллари
43. Бўёқлар (эмаллар), термопластиклар ва совуқ пластикларнинг синовлари GOST 17537-72, GOST 19007-73, GOST 11506-73, GOST 8420-74, GOST 8784-75, GOST 8832-76, GOST 15140-78, GOST 9.083-78, GOST 9.403-80, GOST 32300-2013, GOST 32300-2013, GOST 32829-2014, GOST 33291-2015, ISO 1514:2016, ISO 2811-1:2016, ISO 3668:2017 ва ISO 1524:2020 га асосан амалга оширилади.
44. Бўёқлар (эмаллар), термопластиклар ва совуқ пластикларнинг зичлигини аниқлаш ISO 2811-1:2016 га асосан амалга оширилади.
45. Бўёқларнинг (эмалларнинг) шартли қовушқоқлигини аниқлаш GOST 8420-74 га асосан амалга оширилади.
46. Бўёқларнинг (эмалларнинг) ишқаланиш даражасини аниқлаш ISO 1524:2020 га асосан амалга оширилади.
47. Бўёқларнинг (эмалларнинг) учувчан бўлмаган моддаларини масса улушини аниқлаш GOST 17537-72 га асосан амалга оширилади.
48. Бўёқлар (эмаллар), термопластиклар ва совуқ пластикларнинг 3-даражагача қуриш (қотиш) вақтини аниқлаш GOST 19007-73 га асосан амалга оширилади.
49. Бўёқларнинг (эмалларнинг) шишага нисбатан адгезиясини аниқлаш GOST 15140-78 га асосан амалга оширилади.
50. Термопластикларнинг юмшаш ҳароратини аниқлаш GOST 11506-73 га асосан амалга оширилади.
51. Бўёқлар (эмаллар) плёнкасининг ташқи кўриниши ва рангини аниқлаш табиий тарқоқ ёруғликда кўз билан кўриб амалга оширилади.
Бунда, мазкур синов учун тагликлар GOST 8832-76 ёки ISO 1514:2016 га асосан тайёрланади, шунингдек ушбу синовларни ISO 3668:2017 га асосан ўтказишга йўл қўйилади.
52. Тамғаланишнинг тўғрилиги ва қадоқланиш сифатини аниқлаш кўз билан кўриб амалга оширилади.
53. Бўёқнинг (эмалнинг) бурканганлигини аниқлаш GOST 8784-75 га асосан амалга оширилади.
54. Асфальт-бетонда (лаборатория шароитларида шишада) бўёқларнинг (эмалларнинг) сув ва тузга чидамлилигини аниқлаш GOST 32300-2013 ёки GOST 9.083-78 ва GOST 9.403-80 га асосан амалга оширилади.
55. Бўёқларни (эмалларни) суртишнинг энг мақбул ҳароратини аниқлаш GOST 33291-2015 га асосан амалга оширилади.
56. Бўёқларни (эмалларни) ейилишга чидамлилигини аниқлаш GOST 32300-2013 га асосан амалга оширилади.
8-боб. Бўёқлар (эмаллар), термопластиклар ва совуқ пластикларни транспортда ташиш ва сақлаш
57. Бўёқлар (эмаллар), термопластиклар ва совуқ пластикларни транспортда ташиш ва сақлаш GOST 9980.5 га асосан амалга оширилади.
58. Қадоқланган бўёқлар (эмаллар), термопластиклар ва совуқ пластиклар 0 дан 40 °С гача ҳароратда ёпиқ омборхоналарда GOST 9980.5 га асосан сақланиши керак.
Бунда, бўёқлар (эмаллар), термопластиклар ва совуқ пластиклар 3 метр баландликдаги штабелларда жойлаштирилади.
9-боб. Ишлаб чиқарувчи кафолатлари
59. GOST 9980.5 га асосан ташиш ва сақлаш қоидаларига риоя қилинганда ишлаб чиқарувчи бўёқлар (эмаллар), термопластиклар ва совуқ пластикларнинг ушбу давлат стандарти талабларига мувофиқлигини кафолатлайди.
60. Бўёқлар (эмаллар), совуқ пластикларнинг сақлаш муддати ишлаб чиқарилган кундан бошлаб камида 6 ойни ташкил этади.
61. Термопластикларнинг сақлаш муддати ишлаб чиқарилган кундан бошлаб камида 12 ойни ташкил этади.

Download 145.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling