1. Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]


ТЕКШИРИШ ДАВОМИДА АНИҚЛАНГАН КАМЧИЛИКЛАР


Download 0.87 Mb.
bet20/25
Sana08.11.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1756896
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
660 17.11.2022 (1)


4. ТЕКШИРИШ ДАВОМИДА АНИҚЛАНГАН КАМЧИЛИКЛАР


Экипаж ҳамда парвозларни таъминлаш ва бошқариш хизматлари ходимлари тайёргарлиги ва ҳаракатларида, авиация техникасини лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва техник эксплуатация қилишда йўл қўйилган барча камчилик ва қоидабузилишлар, текширув давомида бошқарув ҳужжатларида аниқланган, парвоз натижасига бе?осита таъсир кўрсатмаган, аммо умуман парвозлар хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатадиган камчиликлар қайд этилади.


5. ТАВСИЯЛАР


Бўлимда текшириш давомида аниқланган камчиликларни бартараф этишга қаратилган тавсиялар (ижрочилар ва муддатлар кўрсатилмаган ҳолда) келтирилади. Бўлим икки қисмдан иборат:
алоҳида вазиятнинг юзага келиши, ривожланиши ва парвоз натижасига таъсир этган камчиликларни бартараф этишга қаратилган тавсиялар;
алоҳида вазиятнинг юзага келиши, ривожланиши ва ушбу парвоз натижасига таъсир этмаган, лекин умуман парвозлар хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатадиган камчиликларни бартараф этишга қаратилган тавсиялар.

Комиссия раиси

______________________________
(Ф.И.О.)

______________
(имзо)

Комиссия аъзолари

______________________________
(Ф.И.О.)

______________
(имзо)

Ҳисоботнинг алоҳида бўлимларини расмийлаштиришга ҳожат бўлмаса, бўлимларда фақат уларни тўлдирмаслик сабаби кўрсатилади.


Текширувнинг Якуний ҳисоботига авиация ҳалокатини текшириш материаллари илова қилинади.
Авиация ҳалокати йиғмажилдида материаллар қуйидагича жойлаштирилади:
авиация ҳалокатини текшириш тўғрисида Якуний ҳисобот;
текшириш комиссиясини тайинлаш тўғрисидаги буйруқ;
комиссия йиғилишларининг баённомалари;
кичик комиссиялар ва уларнинг таркибидаги ишчи гуруҳларнинг ҳисоботлари, иловалари билан;
кичик комиссия таркибига кирмайдиган ишчи гуруҳларнинг ҳисоботлари, иловалари билан;
текшириш комиссиясининг тегишли топшириқлари илова қилинган ҳолда махсус тадқиқотларнинг натижалари ва эксперт хулосалари.

Фуқаро ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳодисаларини Ўзбекистон Республикасида текшириш қоидаларига
13-ИЛОВА
Тадқиқот учун объектларни танлаш ва қадоқлаш бўйича методик тавсиялар
1. Тадқиқот объекти қуйидагилардан иборат бўлади: конструкция детали, узели, элементи, агрегат ёки қурилма, шу жумладан маълумотларга ёки бузилишнинг асосий сабаблари белгиларига эга бўлган, функционал жиҳатдан улар билан боғлик бўлган элементлар.
Конструкциянинг ҳар бир детали, элементи, агрегат ёки буюм номи, мансублиги ва аниқланган жойини кўрсатувчи биркага эга бўлиши керак.
2. Тадқиқот учун юборилган объектларни қисмларга ажратиш, ювиш ва консервациялаш мумкин эмас. Уларда контровка ва муҳрлар сақланиб қолган бўлиши керак. Демонтаж вақтида етказилган барча шикастланишлар техник топшириққа илова қилинган маълумотномада кўрсатилган бўлиши лозим.
3. Объектга бириккан ёки у билан функционал жиҳатдан боғлиқ бўлган элементларни тадқиқот учун юбориш имконияти бўлмаган тақдирда, умумий ҳолат тўғрисида тўлиқ тасаввурга эга бўлиш ҳамда бузилиш юзага келиши ва ривожланиши хусусиятларининг таҳлилини амалга ошириш имкониятини яратувчи фотосуратлар, ўлчовлар, схемалар ва таърифлар техник топшириққа илова қилинади.
4. Синишлар, деформация ва бошқа шикастланишлар улар топилган ҳолатда сақланиб қолиши учун барча чораларни кўриш зарур. Шунингдек, объект бўшлиқларида ёки фильтрларда топилган деталларнинг эскириш маҳсулотлари, стружка ёки бегона буюмлар сақлаб қолиниши керак.
5. Техник топшириққа илова қилинадиган маълумотномада бузилишнинг ҳолати ва намоён бўлиши ёки нуқсон аниқлангани, хусусиятлар, ҳаво кемаси ва объект ҳақида маълумотлар, уларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш, такомиллаштириш ва махсус ишлар тўғрисида маълумотлар, бузилиш ёки нуқсоннинг тахминий сабаблари, шу жумладан, саноат ва таъмирлаш заводлари вакилларининг фикрлари кўрсатилади.
6. Тадқиқот учун жўнатишга тайёрланган объектлар ташиш вақтида қўшимча зарар кўрмаслиги, атроф-муҳит таъсирига ва бошқа ўзгаришларга учрамаслиги учун тарага жойланиши керак.
Тарада ва транспорт юкхатида объектлар юборилаётган манзил кўрсатилиши ва катта босма ҳарфларда «ТАДҚИҚОТ УЧУН» деб ёзилган бўлиши лозим.
Фуқаро ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳодисаларини Ўзбекистон Республикасида текшириш қоидаларига
14-ИЛОВА


Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling