1.8. Навигация, қўниш ва ҳаводаги ҳаракатни бошқариш воситалари
Жиҳозлаш табелига мувофиқ ускуналарнинг мавжудлиги, созлиги, улардан фойдаланиш. Навигация, қўниш ва ҳаводаги ҳаракатни бошқариш воситалари ишдан чиқиши ёки улардан нотўғри фойдаланиш ҳолатлари қайд этилади.
|
1.9. Алоқа воситалари
|
Авиация алоқаси воситалари ҳақида маълумот, уларнинг фаолиятини баҳолаш.
Авиация алоқаси воситалари ҳақида маълумот, уларнинг ишлаш қобилиятини баҳолаш.
|
1.10. Аэродром ҳақида маълумот (авиация ҳалокати унинг ҳудудида содир бўлган бўлса)
|
Учиш-қўниш йўлаги, охирги хавфсизлик йўлаги, ён хавфсизлик йўлагининг ҳолати, қопламасининг тури, қиялиги, узунлиги ва кенглиги (авиация ҳалокати ундан ташқарига чиқиб кетиш билан боғлиқ бўлса), аэродром ҳудудидаги тўсиқларнинг жойлашиши, ёритиш сигнал ускуналари ва бошқалар (ҳалокат аэродром ҳудудида тўсиқ билан тўқнашиш ёки муддатидан олдин пасайиш ҳолати билан боғлиқ бўлса).
|
1.11. Борт ёзув ускуналари
|
Ҳаво кемасида ўрнатилган ёзиш ускуналарининг турлари, топилгандан кейинги ҳолати ва улар ёрдамида олинган маълумотлар.
|
1.12. Ҳаво кемаси элементларининг ҳолати ва ҳалокат жойида уларнинг жойлашуви ҳақида маълумот
|
Ҳалокат жойи ва конструкция элементларининг сочилиши характери ҳақида умумий маълумотлар.
Бу бўлимга ҳалокат схемаси (кроки) ва унинг тавсифи киритилиши мумкин.
|
1.13. Тиббий маълумотлар ва патологоанатомик тадқиқотларнинг қисқача натижалари
|
Ўтказилган тадқиқотлар натижаларининг қисқача тавсифи ва бунда аниқланган тегишли маълумотлар.
|
|