1. ФАКТЛАРГА АСОСЛАНГАН МАЪЛУМОТ
1.1. Парвоз тарихи
Қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган қисқача таъриф келтирилади:
ҳалокат санаси, ҳаво кемаси тури, давлат рўйхатидан ўтиш белгиси, ҳаво кемаси ва экипаж мансублиги (авиакомпания);
бажарилаётган топшириқ, рейс рақами, парвоз маршрути, бортдаги инсонлар сони, уларнинг фуқаролиги, тижорат юкланишининг характери, унинг миқдорий ва сифат хусусиятлари;
охирги учиб чиқиш аэропорти, учиб чиқиш вақти (маҳаллий ёки UTC), мўлжалланган қўниш пункти;
парвознинг ҳалокат содир бўлган вақтдаги босқичи, вақт (маҳаллий ёки UTC, кун, тун), метеошароитлар (оддий, мураккаб);
парвозга тайёргарлик, парвоз таърифи ва авиация ҳалокатининг шароитлари;
осон аниқланадиган жойга нисбатан ҳалокат жойининг географик ўрни (кенглик, узунлик), унинг денгиз сатҳидан баландлиги, ҳудуднинг қисқача тавсифи.
|
1.2. Тан жароҳатлари
|
Қуйидаги шакл тўлдирилади (рақамларда).
| | | | | | | | | | | | | | | |
Тан жароҳати
|
Экипаж
|
Йўловчилар
|
Бошқа шахслар
|
Ўлимга олиб келадиган натижа билан
| | | |
Жиддий
| | | |
Аҳамиятсиз / йўқ
| | | | | | | | | | | | |
Бортдаги одамларнинг ўлим сабаблари ҳақида маълумотлар берилади, ҳар бир сабаб бўйича ўлимлар сони кўрсатилади.
Ўлимга олиб келган тан жароҳатлари, авиация ҳалокати натижаси ўлимнинг бевосита сабаби деб белгиланган барча ўлим ҳолатларини, ўз ичига олади. Жиддий тан жароҳатлари ушбу Қоидаларнинг 3-бандида белгиланган. Ўлим сабаби бўлмаган ва жиддий таснифланмаган жароҳатлар аҳамиятсиз жароҳатлар ҳисобланади.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |