1. Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Download 456.18 Kb.
|
1 2
Bog'liq408 31.05.2018
[ОКОЗ: 1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.11.00 Транспорт воситаларини Давлат рўйхатидан ўтказиш; 2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.18.00 Транспорт хизматлари кўрсатиш соҳасини лицензиялаш. Ҳайдовчилик гувоҳномаси. Ҳайдовчиларга малака талаблари, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш] [ТСЗ: 1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги] Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори Олдинги таҳрирга қаранг. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида (қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон) Вазирлар Маҳкамасининг «Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 2 мартдаги 116-сон ҳамда «Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 23 февралдаги 139-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: Олдинги таҳрирга қаранг. 1. Қуйидагилар: Олдинги таҳрирга қаранг. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ; (1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон) Давлат таълим муассасалари ҳамда автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи бошқа юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, шунингдек, имтиҳонларни ўтказиш ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ; Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 21-иловага мувофиқ; Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ; (1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (1-банднинг олтинчи-еттинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарорига асосан 2021 йил 2 сентябрдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон) 2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин. 3. 2018 йил 1 августдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. 4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин. 5. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар. 6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Н. Ташкенбаев ва ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ Тошкент ш., 2018 йил 31 май, 408-сон Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорига 1-ИЛОВА Олдинги таҳрирга қаранг. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ (илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон) 1-боб. Умумий қоидалар Олдинги таҳрирга қаранг. 1. Мазкур Низом автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди. (1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 2. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш учун юридик шахсларга лицензия бериш, лицензия амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек, уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади. (2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 3. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чекланмаган муддатга берилади. (3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон) 2-боб. Лицензия талаблари ва шартлари Олдинги таҳрирга қаранг. 4. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларга қўйиладиган умумий лицензия талаблари ва шартларига қуйидагилар киради: (4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон) Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги қонун ва қонунчилик ҳужжатларига мажбурий риоя қилиш; таълимнинг мажбурий равишда дунёвий характерда бўлиши, таълим жараёнида урушни, зўравонликни тарғиб қилишдан фойдаланишга, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинлиги камситилишига, мамлакатдаги хавфсизлик ва ижтимоий-сиёсий барқарорликка, жамиятнинг ҳуқуқий ва маънавий асосларига, фуқаролар осойишталигига, миллатлараро ва динлараро тотувликка рахна солинишига, Ўзбекистон Республикаси тўғрисида ишончсиз маълумотлар тарқатилишига ва халқнинг тарихий, маданий ва маънавий қадриятлари бузиб кўрсатилишига йўл қўймаслик; илғор халқаро тажрибаларни инобатга олган ҳолда, ўқитишнинг инновацион шакллари, усуллари ва замонавий технологиялардан фойдаланиш асосида таълим соҳасида фаолият самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш; Олдинги таҳрирга қаранг. таълим жараёнини автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашга қўйиладиган давлат таълим талабларига, ўқув режаларига ва фанларнинг ўқув дастурларига мувофиқ ташкил этиш; (4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон) лицензия даъвогарида лицензияланаётган фаолиятни бажариш учун мўлжалланган, унга мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан тегишли бўлган, ҳар бири камида 40 m2 майдонга эга бўлган ва битта ҳудудда жойлашган икки ёки ундан ортиқ аудиторияларнинг мавжуд бўлиши; ҳар бир аудиторияда видеопроектор ёки диагонали 50 дюймдан кам бўлмаган интерактив монитор (телевизор), компьютер, аудио ва видеокузатув тизими, йўл ҳаракати қоидалари бўйича кўргазмали қўлланмалар, шунингдек, ўқув жараёни ва якуний тест синовларининг ошкоралигини таъминлаш учун ёзиб олиш тизимининг мавжуд бўлиши; Олдинги таҳрирга қаранг. ўқув гуруҳларини рўйхатга олишни, ҳисобини юритишни, ўқув гуруҳларидаги ҳайдовчиликка номзодларни идентификация қилиш орқали уларнинг таълим жараёнидаги иштирокини (давоматини) узлуксиз назорат қилишни, якуний имтиҳонларнинг шаффоф ўтказилиши ва натижаларининг холисоналигини назорат қилишни, ҳайдовчиликка номзодлар, уларга ҳайдовчиларни тайёрлаш (қайта тайёрлаш) ўқув дастури бўйича ўқишни тугатганлиги ҳақидаги бериладиган ягона намунадаги гувоҳномалар тўғрисида электрон маълумотлар базасини юритишни таъминловчи моддий-техник базанинг мавжудлиги ҳамда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда — ДЙҲХХ) автоматлаштирилган Ягона ахборот тизимига ушбу маълумотларни реал вақт режимида киритиб бориш имкониятининг яратилганлиги; (4-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон) ўқув жараёнига ўзлаштиришни оширишга йўналтирилган ўқитиш мониторингини олиб бориш ва режалаштиришнинг автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш; таълим жараёнининг белгиланган даражадаги натижадорлигига эришиш учун таълим жараёнининг иштирокчиларини зарур дарсликлар, ўқув-методик адабиётлар ва бошқа ахборот-кутубхона ресурслари билан таъминлаш; ҳар бир ўқитувчини ўқув дастурлари, турли педагогик технологиялардан фойдаланиш йўриқномаларини ўз ичига олган батафсил технологик хариталар билан таъминлаш; Олдинги таҳрирга қаранг. ҳар бир таълим олувчи (тингловчи)ни бутун ўқув жараёнини қамраб оладиган давлат таълим талабларига мувофиқ уч ўлчамли анимация эффектлари ва видеоконтентга эга электрон ўқув-услубий қўлланмалар билан таъминлаш; (4-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. таълим олувчи (тингловчи)ларнинг билимларини якуний тест синовларидан ўтказиш учун уларни идентификация қилиш, улардан назарий имтиҳонни инсон омилисиз, автоматлаштирилган ҳолда қабул қилиш, натижаларини баҳолаш, электрон баённомаларни шакллантириш ва узатиш тизимларига эга бўлган дастурий таъминот ўрнатилган компьютерлар билан жиҳозланган алоҳида аудиториянинг мавжуд бўлиши. (4-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон) 6. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчилари тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматлари фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларга қўйиладиган махсус лицензия талаблари ва шартларига қуйидагилар киради: Олдинги таҳрирга қаранг. йўл ҳаракати қоидалари, йўл ҳаракати хавфсизлиги асослари ва биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича ўқув аудиториясини автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашга қўйиладиган давлат таълим талабларида белгиланган мезонларга мувофиқ жиҳозлаш; (6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. автомототранспорт воситаларининг тузилиши, ишлатилиш асослари, уларга техник (сервис) хизмат кўрсатиш ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқув аудиториясини автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашга қўйиладиган давлат таълим талабларида белгиланган мезонларга мувофиқ жиҳозлаш; (6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича давлат таълим талабларига мувофиқ ўқитувчилар ва инструкторлар таркибининг мавжуд бўлиши; (6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон) лицензия даъвогарида лицензияланаётган фаолиятни амалга ошириш учун мўлжалланган, унга мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан тегишли бўлган, белгиланган тартибда қайта жиҳозланган ва рўйхатга олинган ўқув автомототранспорт воситалари ёки шаҳар электр транспорти воситаларининг мавжудлиги; Олдинги таҳрирга қаранг. ўқув автодромининг ҳажми, ҳайдовчиликка номзодларнинг сони ҳамда ушбу ўқув автодромидан фойдаланувчи бошқа шахслар сонидан келиб чиқиб унумдорлиги (сиғими) амалий машғулотларни ўтказиш учун етарли бўлган ҳамда Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда жиҳозланган ўзига мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан (ижара, фойдаланиш ёки бошқа ҳуқуқ асосида) тегишли бўлган ўқув автодромининг мавжудлиги; (6-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон) битирувчиларга ўқув курсларини тугатгани тўғрисида белгиланган тартибда гувоҳномалар бериш; Олдинги таҳрирга қаранг. Лицензия олишга даъвогар юридик шахс ушбу Низомнинг 4 ва 6-бандларида белгиланган лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиши лозим. (6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 61. Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларга қўйиладиган махсус лицензия талаблари ва шартларига қуйидагилар киради: ҳайдовчиликка номзодларни имтиҳондан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш учун электрон буюртма (мурожаат)ларни қабул қилиш тизимининг мавжудлиги; ҳайдовчиликка номзодларнинг электрон рўйхатини шакллантириш, имтиҳонларни ўтказиш муддатларини белгилаш ва ҳайдовчиликка номзодларни ҳамда ДЙҲХХ масъул ходимини олдиндан хабардор қилиш тизимининг шакллантирилганлиги; ҳайдовчиликка номзодларни назарий имтиҳондан ўтказиш учун ўқув дастурини қамраб олган электрон (анимацион) тест саволлари тўпламининг шакллантирилганлиги; назарий имтиҳонларни ўтказиш учун камида 72 м2 бўлган, алоҳида кабиналарга ажратилган (оператор ва номзодлар махсус ойна билан ажратилган) шунингдек, техник воситалар (камералар) билан махсус жиҳозланган зал (хоналар), автомототранспорт воситаларининг тоифа(лар) йўналиши бўйича амалий имтиҳонларни ўтказиш учун камида 10000 м2 ер майдонига эга бўлган, автоматлаштирилган автодром ва махсус жиҳозланган автомототранспорт воситаларининг мавжудлиги, уларнинг мазкур Низомга 2-иловада келтирилган талабларга мувофиқлиги; ҳайдовчиликка номзодларни идентификация қилиш, улардан назарий ва амалий имтиҳонларни инсон омилисиз, автоматлаштирилган ҳолда қабул қилиш, натижаларини баҳолаш, электрон баённомаларни шакллантириш ва узатиш тизимларининг мавжудлиги; имтиҳонларни ўтказиш тизимлари унумдорлигининг хизмат кўрсатиш ҳудуди (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри)да имтиҳон топширувчилар сонига мувофиқлиги; имтиҳонлар жараёнини ваколатли давлат органлари томонидан онлайн режимида назорат қилиш ҳамда жамоатчилик эътиборига видеотрансляция қилиш имкониятининг мавжудлиги; назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширган шахсларга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун асос бўладиган махсус ҳимояланган сертификатларни шакллантириш, сертификатлар реквизитларини давлат хизматлари маркази ҳамда ички ишлар органларига автоматлаштирилган ҳолда тақдим этиш имкониятининг мавжудлиги; ўтказилган имтиҳон натижалари бўйича электрон маълумотлар базасини шакллантириш, уларнинг таҳлилларига кўра Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан тузиладиган ўқув муассасалари рейтингини юритиш ва эълон қилиш механизмининг яратилганлиги; Олдинги таҳрирга қаранг. мазкур бандда назарда тутилган тизимларнинг ДЙҲХХ автоматлаштирилган Ягона ахборот тизимига интеграция қилинганлиги ва назорат қилиниши учун имконият яратилганлиги; (61-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон) тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан имтиҳонларни ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишга доир тартиб-таомиллар (мурожаатларни қабул қилиш, қайд этиш, кўриб чиқиш, имтиҳонларни ташкил этиш, ўтказиш, баҳолаш мезонлари, ахборот алмашинуви, иш юритиш ва бошқа маъмурий тартиб-таомиллар) ДЙҲХХ билан 15 иш куни мобайнида келишилган ҳолда тасдиқланганлиги (ДЙҲХХ келишиш жараёнида аввалги рад этиш сабабларидан бошқа сабабларни важ қилиши тақиқланади). (61-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон) 3-боб. Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар 7. Лицензия олиш учун лицензия даъвогари қуйидаги ҳужжатларни Давлат хизматлари марказларига тақдим этади ёки электрон шаклда Ягона интерактив давлат хизматлари порталига юборади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), нодавлат таълим фаолиятини амалга ошириш жойи манзиллари, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, фаолиятнинг лицензияланаётган тури, таълим фаолияти йўналишлари рўйхати кўрсатилган лицензия бериш тўғрисидаги ариза. Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия даъвогарининг лицензия талаблари ва шартларига розилиги ва электрон манзили кўрсатилади; Олдинги таҳрирга қаранг. ёнғин ва санитария-эпидемиология хизмати органларининг мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига ва санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалари; (7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 694-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон) ўзлаштиришни кўтаришга йўналтирилган, ўқитишни мониторинг қилиш ва режалаштириш имконини берувчи автоматлаштирилган ахборот тизимини мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан юридик шахсга тегишлилиги ҳақидаги ҳужжат; Олдинги таҳрирга қаранг. Олдинги таҳрирга қаранг. бутун ўқув жараёнини қамраб оладиган давлат таълим талабларига мувофиқ уч ўлчамли анимация эффектлари ва видеоконтентга эга автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун ишлаб чиқилган электрон ўқув-услубий қўлланмалар билан аккредитация муддатига мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан таъминланганлиги ҳақидаги ҳужжат; (7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (7-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон) ўқитувчи ва амалий бошқарув инструкторлари ҳақида маълумот; ўқув режаси ва дастурларининг электрон шаклда; Олдинги таҳрирга қаранг. ҳайдовчиликка номзодларни назарий имтиҳондан ўтказиш учун ўқув дастурини қамраб олган электрон (анимацион) тест саволлари тўпламининг мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан юридик шахсга тегишлилиги ҳақидаги ҳужжат (автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар учун); назарий имтиҳонларни ўтказиш учун техник ва технологик воситалар билан махсус жиҳозланган зал (хоналар), автомототранспорт воситаларининг барча тоифалари бўйича амалий имтиҳонларни ўтказиш учун автоматлаштирилган автодром ва махсус жиҳозланган автомототранспорт воситаларининг мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан юридик шахсга тегишлилиги ҳақидаги ҳужжат (автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар учун); автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказишда фойдаланиладиган автоматлаштирилган тизимларнинг қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги тўғрисида ваколатли органнинг экспертиза хулосаси нусхаси (автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар учун); (7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарорига асосан тўққизинчи — ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон) лицензия даъвогари томонидан аризани кўриб чиққанлик учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат. Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия даъвогарининг электрон манзили кўрсатилгани унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақидаги электрон шаклда хабарнома олишга бўлган розилиги ҳисобланади. 8. Ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия даъвогари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради. 4-боб. Аризаларни кўриб чиқиш, лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш тартиби Олдинги таҳрирга қаранг. Олдинги таҳрирга қаранг. 9. Лицензия даъвогарининг аризасини кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади. (9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон) Лицензия олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади: а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда: 20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади; қолган маблағлар тўлиқ миқдорда лицензияловчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади; б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда: 10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади; Олдинги таҳрирга қаранг. 11,25 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУКнинг ҳисоб рақамига; (9-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 январдаги 24-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2020 й., 09/20/24/0053-сон) қолган маблағлар тўлиқ миқдорда лицензияловчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади. Лицензия даъвогари берилган аризадан воз кечган тақдирда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди. (9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 10. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади. (10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон) Ариза Давлат хизматлари марказлари орқали топширилганда, масъул ходим лицензия бериш учун ариза ва бошқа зарур ҳужжатларни рўйхат асосида қабул қилади. Давлат хизматлари марказларининг масъул ходими лицензия даъвогарининг аризасини зарур ҳужжатлар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига ариза қабул қилинган куни юборади. Ариза Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юборилганда, лицензия даъвогарининг аризаси қабул қилинганлиги ҳақидаги электрон хабар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг масъул ходими томонидан лицензия даъвогарининг электрон манзилига юборилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ариза қабул қилгандан сўнг 9 иш куни ичида ҳужжатларнинг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлигини ўрганади. Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (унинг ҳудудий бўлимлари) Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларидан малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда лицензия талабгорининг давлат таълим талабларида назарда тутилган моддий-техник ва ўқув-методик базага эга эканлиги тўғрисидаги экспертиза хулосаларини тайёрлаш жараёнини ташкил этади. (10-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон) Ижобий қарор қабул қилинганда электрон лицензия расмийлаштирилади, электрон рақамли имзо билан тасдиқлаб, давлат божи тўлангандан кейин Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали лицензия даъвогарига юборилади. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, 1 иш куни мобайнида лицензия даъвогарига рад этиш сабаблари ва лицензия даъвогари уларни бартараф этган ҳолда қайта кўриб чиқиш учун ариза бериши мумкин бўлган муддат кўрсатилган билдиришномани Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юборади. Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия даъвогарининг аризаси олинган кундан бошлаб 9 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади. 11. Лицензиялар қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилади. Берилган, тўхтатиб турилган, янгиланган, қайта расмийлаштирилган ва бекор қилинган лицензиялар «Лицензия» ахборот тизимлари комплекси реестрига киритилади. Олдинги таҳрирга қаранг. 12. Лицензия бериш «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган сабаблар бўйича рад этилиши мумкин. (12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон) Лицензия даъвогари лицензия беришнинг рад этилиши тўғрисидаги қарор, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ходимларининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга. 13. Лицензия беришнинг рад этилишига асос бўлган сабаблар лицензия даъвогари томонидан бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия даъвогарининг аризаси олинган кундан бошлаб 10 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилади. Лицензия даъвогарининг аризасини қайта кўриб чиқишда лицензия беришни рад этиш тўғрисида аввалги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди. Лицензия даъвогарларининг аризаларини такроран кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди. Лицензия бериш рад этилгани тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади. 5-боб. Лицензияларни қайта расмийлаштириш тартиби 14. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили), ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтганидан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга, кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт. 15. Лицензиат таълим фаолиятини олиб бориш манзили ўзгарса, қўшимча манзилда фаолият олиб борса, қўшимча таълим йўналишлари бўйича фаолият олиб бормоқчи бўлса, қайта рўйхатдан ўтганидан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга, кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза бериши шарт. 16. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни аввал берилган лицензия асосида амалга оширади. 17. Лицензия Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза олинган кундан бошлаб 10 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда қайта расмийлаштирилади. Олдинги таҳрирга қаранг. 18. Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Лицензияни қайта расмийлаштириш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади. Йиғим суммаси ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган тартибда тақсимланади. (18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон) 19. Лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақида билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб икки ой мобайнида, лицензияловчи органга лицензия берилгани учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли. 6-боб. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш тартиби 20. Лицензия даъвогарининг нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш мақсадида лицензия олиш учун ариза топширгани лицензия шартлари ва талабларига риоя этишига бўлган розилиги ҳисобланади. 21. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, таълимни бошқариш тизими органлари ва бошқа ваколатли органлар лицензия шартлари ва талабларига лицензиат томонидан риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат қилади. Олдинги таҳрирга қаранг. ДЙҲХХ автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимида даврий равишда ўқув ҳамда назарий ва амалий имтиҳонлар жараёнининг мониторингини олиб боради. (21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон) 22. Лицензияловчи орган лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилишда ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга: лицензия талаблари ва шартларига лицензиат томонидан риоя этилишини режали текшириш; лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текшириш; лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар бўйича зарур ахборотни лицензиатдан сўраш ва олиш; текширишлар натижалари асосида лицензия талаблари ва шартларининг лицензиат томонидан бузилишларини аниқ кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) расмийлаштириш; лицензиатга лицензия талаблари ва шартларининг бузилишларини бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, уларни бартараф этиш муддатларини белгилаш; идоравий мансублиги ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, лицензиатларни аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказиш; қонун бузилишининг қўпол ҳолатлари аниқланганда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш ёхуд лицензияни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор чиқариш. Олдинги таҳрирга қаранг. 23. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш учун қўшимча лицензия талаблари ва шартларига лицензиат томонидан риоя этилишини режали текшириш таълимни бошқариш тизими органлари ва бошқа ваколатли органларнинг тажрибали вакиллари иштирокида амалга оширилади. (23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон) 24. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишда лицензияловчи орган ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, уларнинг биттаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида қолади. 7-боб. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва лицензияни бекор қилиш тартиби 25. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси қарорига мувофиқ амалга оширилади. 26. Лицензиат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарор юзасидан судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга. 8-боб. Лицензиялар реестрини юритиш тартиби 27. Лицензияловчи орган таълим турлари бўйича «Лицензия» ахборот тизимлари комплексида лицензиялар реестрини юритади. Лицензиялар реестрида қуйидагилар кўрсатилиши зарур: лицензиатлар тўғрисидаги асосий маълумотлар, шу жумладан, юридик шахснинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, ташкилот раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми, почта манзили, телефон, факс; нодавлат таълим фаолиятининг тури, лицензияланаётган таълим йўналиши, фаолият амалга ошириладиган манзил, хизмат телефони, факс; лицензиянинг берилган сана ва тартиб рақами; Олдинги таҳрирга қаранг. лицензияни қайта расмийлаштириш, амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш асослари ва саналари; (27-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон) лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш асоси ва санаси; лицензияни бекор қилишнинг асоси ва санаси. 28. Лицензиялар реестридаги маълумотлар «Лицензия» ахборот тизимлари комплексидаги веб-сайтда жойлаштирилади ва танишиш учун очиқ ҳисобланади. 9-боб. Давлат божини ундириш тартиби Олдинги таҳрирга қаранг. Олдинги таҳрирга қаранг. 29. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича нодавлат таълим хизматини кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади. (29-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон) Лицензия олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган давлат божининг 90 фоизи ундирилади. (29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 30. Давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади: а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда: 20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади; 20 фоизи ахборот-коммуникация хизматларидан фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатиш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун лицензияловчи органнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади; давлат божи суммасининг қолган қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилади; б) Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этилганда: 10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади; Олдинги таҳрирга қаранг. 11,25 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУКнинг ҳисоб рақамига; (30-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 январдаги 24-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2020 й., 09/20/24/0053-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 28,125 фоизи ахборот-коммуникация хизматларидан фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатиш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун лицензияловчи органнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади; (30-банд «б» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 январдаги 24-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2020 й., 09/20/24/0053-сон) давлат божи суммасининг қолган қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилади. (30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон) 10-боб. Якунловчи қоида 31. Мазкур Низом қоидалари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради. Олдинги таҳрирга қаранг. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА (илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш схемаси (илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Олдинги таҳрирга қаранг. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА (илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон) Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказишда фойдаланиладиган объектларнинг жиҳозланишига қўйиладиган талаблар I. Автоматлаштирилган автодромга қўйиладиган талаблар 1. Автоматлаштирилган автодром қуйидаги асосий элементлардан иборат бўлиши керак: ҳайдовчиликка номзоднинг автотранспорт воситасини амалий бошқариш бўйича кўникмаларини автоматлаштирилган ҳолда синовдан ўтказишга мўлжалланган, йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситалари билан жиҳозланган, умумий фойдаланишдаги йўллардан ажратилган ёпиқ ҳудуддаги махсус майдонча; диспетчерлик (назорат) пункти; махсус жиҳозланган автомототранспорт воситалари ҳамда йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларини ўзаро боғловчи марказий дастурий мажмуа; ҳайдовчиликка номзодлар томонидан амалга оширилган ҳар бир синов машқлари натижаларини инсон омилисиз баҳолаш учун автоматлаштирилган назорат тизими. 2. Автоматлаштирилган автодром махсус майдончасининг лойиҳа параметрлари ва элементлари ваколатли давлат органлари томонидан белгиланадиган талабларга мувофиқ бўлиши керак. Бунда автоматлаштирилган автодром махсус майдончасида: а) «А» тоифаси учун «Ҳаракатни бошлаш (старт)», «Илон изи», «Тор йўлак», «Тезлашиш-секинлашиш», «Габаритли ярим айлана», «Габаритли коридор», «Паст тезликда ҳаракатланиш», «Габаритли саккиз», «Ҳаракатни якунлаш (Финиш); б) «B», «C», «D» тоифалари учун «Ҳаракатни бошлаш (Старт)», «Пиёдалар ўтиш жойи», «Тўхташ ва тик баландликка кўтарилиш (эстакада)», «90 градус бурчак остида бурилишлар», «Тор жойда қайрилиб олиш учун боксга кириш», «Ҳаракат тартибга солинган чорраҳа», «Илон изи», «Орқага ҳаракатланиб параллель тўхташ (парковка)», «Темир йўл кесишмаси» (тартибга солинмаган), «Тезлашиш бўлаги», «Авария ҳолатда тўхташ», «Ҳаракатни якунлаш (Финиш)»; в) «BЕ», «CЕ», «DЕ» тоифалари учун «Ҳаракатни бошлаш (Старт)», «Орқа бортни платформага қўйиш», «Платформадан йўлга чиқиш», «Габаритли коридорда орқа томонга тўғри чизиқда ҳаракатланиш», «Ҳаракатни якунлаш (Финиш)» элементларининг мавжудлиги мажбурийдир. 3. Автоматлаштирилган автодром тизими орқали назорат қилинадиган синов машқларининг жойлари ва элементларини белгилаш учун махсус йўл чизиқларидан фойдаланилиши мумкин. 4. Автоматлаштирилган автодром ундаги йўл-кўча тармоғи элементларининг автоматлаштирилган автодром тизими элементи сифатида фаолият кўрсатишини таъминлаш учун қўшимча равишда сезгир датчиклар (узатгичлар), электр таъминоти ва алоқа линияларига эга бўлиши керак. 5. Датчиклар (узатгичлар) стационар ўрнатилган бўлиши, механик ёки об-ҳаво омиллари таъсирида ўз жойини ёки техник хусусиятини ўзгартирмаслиги ва транспорт воситалари ҳаракатига халақит бермаслиги керак. 6. Диспетчерлик (назорат) пунктининг жойлашуви автоматлаштирилган автодромдаги вазиятни бевосита кузатиш имконини бериши лозим. 7. Диспетчерлик (назорат) пункти ҳайдовчиликка номзодларнинг ҳаракатларини кўрсатиб турадиган компьютер ва мониторлар, автоматлаштирилган автодром тизимининг элементи сифатида ишлайдиган ахборотни доимий қабул қилиш, узатиш ва қайта ишлаш ускуналари, овозли алоқа воситалари билан жиҳозланган бўлиши лозим. 8. Диспетчерлик (назорат) пунктининг электр таъминоти ускуналари ҳимояланган ва барқарор ишлашини таъминловчи тизим билан жиҳозланади. 9. Автоматлаштирилган автодром тизими қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: ҳайдовчиликка номзоднинг амалий бошқариш кўникмаларини инсон омилисиз баҳолаш; ўтказилган амалий имтиҳон натижаларини автоматик тарзда шакллантириш; ўрнатилган дастурий таъминот ва маълумотларга рухсатсиз киришдан ҳимояланиш; имтиҳон жараёнида олинган маълумотларга ҳамда имтиҳон натижаларига ўзгартириш киритиш имкониятини чеклаш; ўтказилган амалий имтиҳон натижаларини автоматлаштирилган имтиҳон тизимига автоматик тарзда узатиш учун интеграциялаш; автоматлаштирилган автодром ва унинг таркибий тизимларининг созлигини автоматик тарзда узлуксиз назорат қилиш, носозликлар юзага келганда бу ҳақидаги маълумот (ахборот, ишора)ни автодром диспетчерлик пунктидаги мониторга чиқариш, амалий имтиҳонларни носозлик бартараф этилгунга қадар тўхтатиш, якунланмаган синов машқлари натижаларини бекор қилиш. Олдинги таҳрирга қаранг. 10. Автоматлаштирилган автодромда ўтказиладиган амалий имтиҳонлар жараёнида автомототранспорт воситаларининг ҳаракатланиш схемаси (синов машқларининг бажарилиш кетма-кетлиги) ҳақидаги маълумотлар тадбиркорлик субъектининг веб-сайтида ва бевосита объект ҳудудидаги ахборот стендларида жойлаштирилади. (10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон) II. Амалий имтиҳонларни ўтказиш учун фойдаланиладиган автомототранспорт воситаларига қўйиладиган талаблар 11. Автоматлаштирилган автодромда амалий имтиҳонларни ўтказиш учун етарли миқдорда «А», «B», «C», «D», «BЕ», «CЕ» ва «DE» тоифадаги махсус транспорт воситалари мавжуд бўлиши керак. Олдинги таҳрирга қаранг. Амалий имтиҳонлар трансмиссияси (узатмалар қутиси) механик узатмали бўлган транспорт воситаларида ўтказилади. (11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон) 12. Амалий имтиҳонлар: «А» тоифа учун — икки ғилдиракли мотоциклларда; «B» тоифа учун рухсат этилган тўла вазни 3 500 kg дан ошмайдиган ҳамда ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони саккизтадан ортиқ бўлмаган, узунлиги 3,8 m дан, кенглиги 1,6 m дан, ғилдираклар базаси 2,2 m дан, бурилиш радиуси 4,2 m дан кам бўлмаган автомобилларда; «C» тоифа учун — рухсат этилган тўла вазни 3 500 kg дан ортиқ бўлган, узунлиги 6,0 m дан, кенглиги 2,0 m дан, ғилдираклар базаси 3,3 m дан ва минимал бурилиш радиуси 5,8 m дан кам бўлмаган юк автомобилларида; «D» тоифа учун — ўриндиқлар сони ёки йўловчилар сиғими 28 тадан, узунлиги 6,9 m дан, кенглиги 2,0 m дан, ғилдираклар базаси 3,5 m дан, минимал бурилиш радиуси 7,8 m кам бўлмаган автобусларда; «BЕ» тоифа учун — тиркамасининг рухсат этилган тўла вазни 750 kg дан ортиқ бўлган «B» тоифадаги автотранспорт воситаларида; «CЕ» тоифа учун — тиркамасининг рухсат этилган тўла вазни 750 kg дан ортиқ бўлган «C» тоифадаги автотранспорт воситаларида; «DЕ» — тиркамасининг рухсат этилган тўла вазни 750 kg дан ортиқ бўлган «D» тоифадаги автотранспорт воситалари ёки бўғимли автобусларда ўтказилади. 13. Ногиронлиги бўлган шахслардан амалий имтиҳонларни қабул қилиш тиббий жиҳатдан тегишли тоифадаги транспорт воситаларини чекловлар билан бошқаришга рухсат берилганлар учун махсус жиҳозланиши мазкур тиббий талабларга жавоб берадиган тегишли тоифадаги транспорт воситаларида амалга оширилади. 14. Амалий имтиҳонларни ўтказишда фойдаланиладиган махсус транспорт воситалари: а) Йўл ҳаракати қоидалари талаблари асосида таниқли белгилар ҳамда қўшимча ускуналар билан жиҳозланади; б) автоматлаштирилган автодром тизимининг таркибий элементи сифатида қўлланилишини таъминлайдиган қуйидаги ускуналар билан жиҳозланади: ахборотларни қабул қилиш-узатиш тизимлари; ёруғлик ва/ёки овозли авария тўхташ ишораси датчиклари; ҳайдовчиликка номзод томонидан бажариладиган синов машқларини қайд этиш воситалари; ҳар бир машқнинг ҳамда имтиҳоннинг якуний натижаси бўйича ахборот берувчи дисплей. 15. Амалий имтиҳон ўтказишда фойдаланиладиган махсус транспорт воситаларининг конструкцияларига қўшимча ускуналарни ўрнатиш билан боғлиқ ўзгартиришларнинг киритилиши қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар асосида амалга оширилади. 16. Амалий имтиҳон ўтказишда фойдаланиладиган махсус транспорт воситасининг салони имтиҳон олиш жараёнида 360 градус кўринишда узлуксиз ишлайдиган, маълумотларни диспетчерлик (назорат) пунктига узатиб турадиган ва сақлаш имконини берадиган видеокузатув тизими мосламаси билан жиҳозланади. III. Автоматлаштирилган имтиҳон тизимига қўйиладиган талаблар 17. Автоматлаштирилган имтиҳон тизими (кейинги ўринларда — АИТ) компьютер жамланмаси (клавиатура ва монитор), марказий бошқарув пульти (кейинги ўринларда — МБП), махсус ускуналар ва интеграциялашган дастурий таъминотдан иборат. 18. АИТ қуйидаги функционал талабларга жавоб бериши керак: ҳайдовчиликка номзодларни имтиҳондан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш учун электрон буюртма (мурожаат)ларни қабул қилиш тизимининг мавжудлиги; ҳайдовчиликка номзодларнинг электрон рўйхатини шакллантириш, имтиҳонларни ўтказиш муддатларини белгилаш ва ҳайдовчиликка номзодларни олдиндан хабардор қилиш тизимининг шакллантирилганлиги; ҳайдовчиликка номзодларни назарий имтиҳондан ўтказиш учун ўқув дастурини қамраб олган электрон (анимацион) тест саволлари тўпламининг шакллантирилганлиги; ҳайдовчиликка номзодларни идентификация қилиш, назарий ва амалий имтиҳонларни автоматлаштирилган ҳолда қабул қилиш, имтиҳон натижаларини инсон омилисиз баҳолаш, ўтказилган имтиҳон натижалари бўйича электрон баённомаларни шакллантириш ва узатиш тизимларининг мавжудлиги; имтиҳонлар жараёнини ДЙҲХХ органлари томонидан онлайн режимида назорат қилиш ҳамда жамоатчилик эътиборига видеотрансляция қилиш имкониятининг мавжудлиги; назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширган шахсларга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун асос бўладиган махсус ҳимояланган сертификатларни шакллантириш, сертификатлар реквизитларини давлат хизматлари маркази ҳамда ДЙҲХХ органларига автоматлаштирилган ҳолда тақдим этиш имкониятларининг мавжудлиги; амалий имтиҳон ўтказишда фойдаланиладиган автоматлаштирилган махсус транспорт воситалари дастури натижаларининг автоматлаштирилган автодром тизими билан интеграция қилинганлиги; онлайн тўлов тизимлари билан интеграция қилинганлиги; ўрнатилган дастурий таъминот ва маълумотларнинг ҳимояланганлиги; имтиҳонлар жараёнида олинган маълумотларга ҳамда имтиҳон натижаларига ўзгартириш киритиш имкониятининг чекланганлиги; ўтказилган имтиҳон натижалари бўйича электрон маълумотлар базасини шакллантириш, сақлаш, уларнинг таҳлилларига кўра ўқув муассасалари рейтингини юритиш механизмининг яратилганлиги; Олдинги таҳрирга қаранг. мазкур бандда назарда тутилган тизимларнинг ДЙҲХХ автоматлаштирилган Ягона ахборот тизимига интеграция ва назорат қилиниши учун имконият яратилганлиги. (18-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон) 19. АИТ мурожаат қабул қилинган кундан бошлаб етти иш куни давомида талабгорларга хизмат кўрсатилишини таъминлаши лозим. (2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон) Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорига 2-ИЛОВА Давлат таълим муассасалари ва автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи бошқа юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, шунингдек имтиҳонларни ўтказиш ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида НИЗОМ 1-боб. Умумий қоидалар 1. Мазкур Низом давлат таълим муассасалари ва автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолият билан шуғулланувчи бошқа юридик шахсларнинг (кейинги ўринларда ўқув ташкилотлари деб аталади) ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда ДЙҲХХ деб аталади) ва унинг ҳудудий бўлинмаларида автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш ҳуқуқини беришга доир имтиҳонларни ўтказиш ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартибини белгилайди. Олдинги таҳрирга қаранг. Мазкур Низомнинг автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини беришга доир имтиҳонларни ўтказишга тааллуқли нормалари фақат ушбу турдаги фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар мавжуд бўлмаган ҳудудлар (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар)да амал қилади. (1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарорига асосан иккинчи хатбошиси билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон) 2. Барча автомототранспорт воситалари ўз тури, вазифаси ва бошқариш хусусиятларига кўра «А», «B», «C», «D», «BE», «CE» ва «DE» тоифаларга ҳамда трамвай ва троллейбусларга бўлинади. Уларни бошқариш учун берилган ҳайдовчилик гувоҳномасининг тегишли позициясида шу тоифали транспорт воситасини бошқариш учун рухсат берилган сана ва муддати кўрсатилади. 3. Ҳайдовчилик гувоҳномасининг «А», «B», «C», «D», «BE», «CE» ва «DE» позициясининг тегишли графаларида рухсат берувчи белги (сана ва муддат кўрсатилган) бўлган шахслар қуйидаги автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга: «А» — мотоцикллар ва уларга тенглаштирилган мототранспорт воситалари; «B» — рухсат этилган тўла вазни 3 500 kg дан ошмайдиган ёки ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони саккизтадан ортиқ бўлмаган, шунингдек, улар базасида ишлаб чиқарилган қўл билан бошқариладиган автотранспорт воситалари, тиркамасининг рухсат этилган тўла вазни 750 kg дан ортиқ бўлмаган «B» тоифадаги автотранспорт воситалари, тиркамасининг рухсат этилган тўла вазни 750 kg дан ортиқ бўлган лекин «B» тоифадаги автотранспорт воситасининг аслаҳаланган вазнидан ортиқ бўлмаган ва автотранспорт воситалари таркибининг рухсат этилган тўла вазни 3 500 kg дан ортиқ бўлмаган тиркамали «B» тоифадаги автотранспорт воситалари; «C» — рухсат этилган тўла вазни 3 500 kg дан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари, тиркамасининг рухсат этилган тўла вазни 750 kg дан ортиқ бўлмаган «C» тоифадаги автотранспорт воситалари; «D» — йўловчи ташишга мўлжалланган, ҳайдовчи ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони саккизтадан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари, тиркамасининг рухсат этилган тўла вазни 750 kg дан ортиқ бўлмаган «D» тоифадаги автотранспорт воситалари; «BЕ» — тиркамасининг рухсат этилган тўла вазни 750 kg дан ортиқ ёки тиркамасининг рухсат этилган тўла вазни аслаҳаланган автотранспорт воситасининг вазнидан ортиқ бўлган «B» тоифадаги автотранспорт воситалари, тиркамасининг рухсат этилган тўла вазни 750 kg дан ортиқ лекин транспорт воситалари таркибининг рухсат этилган тўла вазни 3 500 kg дан ортиқ бўлмаган «B» тоифадаги автотранспорт воситалари; «CЕ» — тиркамасининг рухсат этилган тўла вазни 750 kg дан ортиқ бўлган «C» тоифадаги автотранспорт воситалари; «DЕ» — тиркамасининг рухсат этилган тўла вазни 750 kg дан ортиқ бўлган «D» тоифадаги автотранспорт воситалари ҳамда бўғимли автобуслар. Трамвай ҳайдовчисига фақат трамвай, троллейбус ҳайдовчисига фақат троллейбус бошқаришга рухсат этилади. 2-боб. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув ташкилотларини рўйхатга олиш тартиби Олдинги таҳрирга қаранг. 4. Давлат таълим муассасалари автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш хизматлари кўрсатиш бўйича ўз фаолиятини бошлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг (кейинги ўринларда — ЙҲХХ) хулосасини олади. Давлат таълим муассасалари ЙҲХХга юқори турувчи ташкилот орқали белгиланган тартибда мурожаат қилади. Хулоса чиқарилгунга қадар ЙҲХХ қарори асосида, текширув комиссияси томонидан ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи давлат таълим муассасасининг моддий-техника ва ўқув-методик базаси ҳар томонлама кўрикдан ўтказилади. (4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 5. Текширув комиссияси таркибига ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (кейинги ўринларда ЙҲХБ деб аталади), ҳокимликлар қошидаги ҳаракат хавфсизлиги комиссияси, Касб-ҳунар таълими маркази ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари вакиллари киради. (5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон) Комиссия ишига ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш соҳасидаги мутахассислар, шу жумладан давлат таълим муассасалари ва автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар (кейинги ўринларда ўқув ташкилотлари деб аталади), шунингдек, тасарруфида давлат таълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идоралар вакиллари жалб этилиши мумкин. Олдинги таҳрирга қаранг. 6. Комиссия давлат таълим муассасасида ҳайдовчиларни тайёрлаш (қайта тайёрлаш, малакасини ошириш) фаолиятини амалга ошириш учун яратилган шарт-шароитларнинг Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом талабларга мувофиқлигини ўрганиб чиқади. (6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (6-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (6-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (6-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (6-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (6-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (6-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (6-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (6-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (6-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (6-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (6-банднинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (6-банднинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (6-банднинг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон) Давлат бюджети ҳисобидан таъминланган ўқув хоналари, ўқув-машқ автомобиллари ва ўқув дастурларини нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларга ижарага ва (ёки) субижарага бериш тақиқланади. Олдинги таҳрирга қаранг. 7. Давлат таълим муассасасининг белгиланган талабларга мувофиқлиги текширув комиссияси (5-бандда кўрсатилган) томонидан ўрганиб чиқилиб, якунлари бўйича уч нусхада далолатнома тузилади. Далолатнома ҳудудий ЙҲХБ бошлиғи томонидан тасдиқланиб, хулоса тайёрлаш учун ЙҲХХга юборилади, бир нусхаси ҳудудий ЙҲХБда ва бир нусхаси давлат таълим муассасасининг ўзида сақланади. (7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 8. Комиссия томонидан тақдим этилган далолатнома ЙҲХХ томонидан ўрганиб чиқилиб, натижалари бўйича қарор қабул қилади ва ижро учун ҳудудий ЙҲХБларга тегишли кўрсатма беради. (8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон) Давлат таълим муассасаларини ҳудудий ЙҲХБларда ҳисобга қўйиш таълим муассасасининг номи, манзили, банк реквизитлари, уставни тасдиқлаш (рўйхатдан ўтказиш) тўғрисида маълумот, маҳаллий давлат органларининг қарори рақами, тайёрланадиган ҳайдовчиларнинг тоифалари кўрсатилган ҳолда алоҳида журналда юритилади. Давлат таълим муассасаларини ҳисобга олиш журнали Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади ва ҳудудий ЙҲХБда сақланади. Олдинги таҳрирга қаранг. 9. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи юридик шахснинг ўқув гуруҳлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан тегишли тоифадаги автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти учун берилган лицензия асосида ЙҲХБлар томонидан рўйхатга олинади. Белгиланган тартибда автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш хизматлари кўрсатиш ваколати берилган давлат таълим муассасалари ўқув гуруҳлари ЙҲХХ кўрсатмасига асосан ЙҲХБ томонидан рўйхатга олинади. Ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш учун барча тегишли ҳужжатлар фақат Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим этилади. Ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 271-сон қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида белгиланган тартибда рўйхатга олинади. Рўйхатга олинган ўқув гуруҳлари ДЙҲХХ автоматлаштирилган Ягона ахборот тизимига киритилади. Ягона ахборот тизимида ҳайдовчиликка номзодларнинг электрон ҳисоби (рўйхати) юритилади. (9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 10. Ўқув ташкилотларининг раҳбарлари ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув гуруҳларини уларда ўқиш бошланишидан олдин ЙҲХБда рўйхатдан ўтказиши лозим. Тақдим этилаётган ўқув гуруҳи маълумотларида ўқишнинг бошланиши ва тугаши муддатлари ҳамда ўқитиладиган ўқувчилар рўйхати қайд этилади. (10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон) 11. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш гуруҳларидаги номзодлар сони 25 кишидан ошмаслиги лозим. 12. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув гуруҳларининг рўйхати машғулотлар бошланишидан аввал ҳудудий ЙҲХБга тақдим этилади. Ўқув гуруҳининг рўйхати ҳудудий ЙҲХБнинг рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлинмалари (кейинги ўринларда РваИОБ деб аталади) томонидан ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш китобида қайд этилади. 13. Ҳудудий ЙҲХБда белгиланган тартибда ҳисобга олинган барча ўқув ташкилотларининг ўқув моддий-техника базаси ва фаолияти ҳар йили камида бир маротаба атрофлича, ҳар бир ўқув гуруҳларининг ўқув жараёни эса ҳар ойда камида бир маротаба ҳудудий ЙҲХБлар томонидан ўрганиб борилади. Ўрганиш натижалари юзасидан далолатнома тузилиб, иш фаолиятида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этмасдан келаётган Давлат таълим муассасасининг юқори турувчи ташкилотига тақдимнома юборилади. 14. Ўқув ташкилотлари томонидан белгиланган муддатларда кўрсатилган камчиликлар бартараф этилмаса, ушбу ўқув ташкилотларининг янги ўқув гуруҳларини ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБларида рўйхатдан ўтказиш тўхтатилади. Янги ўқув гуруҳларини рўйхатдан ўтказиш кўрсатмадаги камчиликлар ўқув ташкилотлари томонидан бартараф этилгандан кейин тикланади. Олдинги таҳрирга қаранг. 15. Нодавлат таълим хизматлари фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахснинг автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан боғлиқ йўналишлар бўйича фаолиятида лицензия шартлари ва талабларига лицензиат томонидан риоя этмаслик ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлимлари тегишли ҳудудий ЙҲХБлар томонидан хабардор қилинади. Аниқланган ҳолатлар юзасидан ЙҲХХ томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда қарор қабул қилинади. (15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон) 16. Ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБларида автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи барча ўқув ташкилотлари бўйича назорат-кузатув йиғмажилди юритилади. Унга ўқув ташкилотига автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун Давлат инспекцияси томонидан берилган лицензиядан нусха, ўқув автомототранспорт воситаларининг рўйхати, амалий машғулотлар ўтказиладиган йўналишлар харитасининг нусхаси ва бошқа маълумотлар тикиб борилади. 3-боб. Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлинмаларида имтиҳонларга қўйиш ҳамда автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқаришга рухсат бериш тартиби 17. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олишни истаган шахслар махсус ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган ўқув режа ва дастурларига мувофиқ таълим олишлари шарт. Олдинги таҳрирга қаранг. 18. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун фуқаролар доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган ҳудудидан қатъи назар, мажбурий хизматга чақирилган ҳарбий хизматчилар хизмат жойларидаги ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБларида имтиҳонлар топширади. (18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 181. Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини беришга доир имтиҳонларни ўтказиш учун лицензияга эга бўлган тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар фаолият кўрсатувчи ҳудудларда имтиҳонлар фақат тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан ўтказилади. Тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан имтиҳонларни ўтказиш Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади. (181-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон) 19. Алоҳида ҳолатларда (фавқулодда ҳолатлар юз берган вақтда, ўқув ташкилотлари имтиҳон олиш жойларидан узоқ масофада жойлашган ҳудудларда ва ҳоказо), истисно тариқасида, имтиҳонлар қабул қилиш жойи ёки муддати ҳудудий ЙҲХБ раҳбарияти томонидан кўриб чиқилиши мумкин. 20. «А», «B», «C» ва «D» тоифаларидаги автомототранспорт воситаларини ва трамвай, троллейбусларни бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБларида назарий ва амалий имтиҳонларни топширган шахсларга берилади. Трамвай ва троллейбус ҳайдовчилигига ўқиётган шахслардан амалий имтиҳонлар олишда ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБлари ходими қатнашиши шарт. Олдинги таҳрирга қаранг. Трамвай ёки троллейбусни бошқариш ҳуқуқини олиш учун ўқиш истагида бўлган, аммо доимий яшаш жойи бўйича рўйхатда турган ҳудудида бундай ўқув ташкилоти мавжуд бўлмаган ҳамда бошқа ҳудудда жойлашган ўқув ташкилотида вақтинча турган жойи бўйича рўйхатда турган ҳолда шаҳар электр транспортини бошқариш ҳуқуқини олиш учун таълим олган шахсларга тегишли тоифадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштиришда ўқув ташкилоти жойлашган ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБ ходими иштирокида расмийлаштирилган амалий имтиҳон натижалари асос қилиб олинади. (20-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон) 21. «B» ва (ёки) «D» тоифали автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлган шахслардан «C» тоифадаги автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини қайта тайёрлашда, «B» ва (ёки) «C» тоифали автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлган шахслардан «D» тоифадаги автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини қайта тайёрлашда назарий ва амалий имтиҳонлар топширилади. «BЕ», «CЕ» ва «DE» тоифалардаги автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини қайта тайёрлашда фақат амалий имтиҳонлар топширилади. Шахс, агар автотранспорт воситасини камида уч йил мобайнида бошқарган бўлса, «D» тоифасига қайта тайёрлашга ва имтиҳонлар топширишга қўйилади. 22. Амалий имтиҳонларда қайси тоифадаги автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини бериш учун олинаётган бўлса, топширувчининг фақат шу тоифадаги автомототранспорт воситасини бошқариш бўйича малакаси текширилади. 23. Амалий имтиҳонлар ўқув ташкилоти томонидан тақдим этилган тегишли тоифадаги бошқаришни ўргатиш автомототранспорт воситасида олинади. Бунда «D» тоифадаги автотранспорт воситасини бошқариш бўйича миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонлар ҳайдовчи ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 16 тадан ортиқ бўлган бошқаришни ўргатиш автобусида ўтказилади. Амалий имтиҳон олинадиган транспорт воситаларининг техник ҳолати ҳудудий ЙҲХБнинг имтиҳон олувчи ходими томонидан кўздан кечирилиб, белгиланган талабга жавоб бериши текширилиши керак. Олдинги таҳрирга қаранг. 24. Олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежларини автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш бўйича тасдиқланган ягона ўқув дастурига киритилган фанлар тўлиқ ўзлаштирилишини тақозо этган ихтисосликлар бўйича тугатган ҳамда транспорт воситаларини амалий бошқариш дарсларини ўзлаштирган шахсларга (мазкур таълим муассасаларининг талаба, ўқувчи ёки курсантлар сирасидан бўлган тақдирда) «B» ёки «B» ва «C» тоифадаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонларни топширишга рухсат этилади. (24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 25. Ўқув муддати якунида «А» тоифадаги мототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиш учун 16 ёшга; «B» ва (ёки) «C» тоифадаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиш учун 18 ёшга; «D» тоифадаги автотранспорт воситаларини, трамвай ва троллейбусларни бошқариш ҳуқуқига эга бўлиш учун 21 ёшга тўлган шахсларга имтиҳонлар топширишга рухсат этилади. (25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон) Ушбу Низомнинг 54-бандида кўрсатилган ҳолат бундан мустасно. 26. Махсус товушли ва ёруғлик ишоралари билан жиҳозланган ёки хавфли юкларни ташийдиган автотранспорт воситаларини бошқариш учун охирги уч йил, шунингдек, шаҳар, шаҳар атрофидаги, шаҳарлараро ва халқаро йўналишда қатнайдиган автобусларни ва микроавтобусларни бошқариш учун охирги беш йил мобайнида тегишли тоифадаги автотранспорт воситаларида ҳайдовчи бўлиб ишлаган шахсларга рухсат этилади. Тижорат асосида йўловчиларга автотранспорт хизмати кўрсатиш учун енгил автомобилларни бошқаришга рухсат автотранспорт воситаларини охирги уч йил мобайнида бошқарган шахсларга берилади. Ҳайдовчилик фаолияти муддатини белгилашда меҳнат дафтарчасидан кўчирма, автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома, ижара шартномаси ёки ишончнома асос бўлади. 27. «C» ёки «D» тоифаларига оид автотранспорт воситаларини бошқариш учун аёлларга юк автомобилларини ёки автобусларни бошқариш Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан белгиланган муайян чеклашлар (автомобилларнинг юк кўтариши 2,5 t дан, автобусда йўловчиларнинг сони 14 кишидан ошмаслиги керак) асосида рухсат этилади. Олдинги таҳрирга қаранг. 28. «BЕ», «CЕ» ва «DЕ» тоифаларидаги автотранспорт воситалари таркибларини бошқариш ҳуқуқи охирги ўн икки ой мобайнида тегишли тоифалардаги автотранспорт воситаларини бошқариш бўйича ҳайдовчилик стажига эга бўлган ва ўқув ташкилотида қайта тайёргарликдан ўтган ҳамда амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширган шахсларга берилади. (28-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон) «DЕ» тоифасидаги автотранспорт воситалари таркибини бошқариш ҳуқуқини олиш учун «D» тоифасига эга бўлган ҳайдовчилардан амалий имтиҳонлар бўғимли автобусларда олинади. Олдинги таҳрирга қаранг. 29. «D» тоифадаги автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи камида уч йил мобайнида «B» ёки «C» тоифасидаги автотранспорт воситаларини бошқариш бўйича ҳайдовчилик стажига эга бўлган, ўқув ташкилотида қайта тайёргарликдан ўтган ҳамда назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширган шахсларга берилади. (29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон) 30. Тижорат асосида йўловчилар ташиш бўйича автотранспорт хизматлари кўрсатадиган, ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари тўрттадан ортиқ ўриндиқларга эга бўлган, бироқ «D» тоифасига тегишли бўлмаган енгил автомобилларни бошқаришга камида беш йил мобайнида тегишли тоифадаги автотранспорт воситаларини бошқарган ҳайдовчиларга рухсат этилади. Олдинги таҳрирга қаранг. 31. Ҳар қандай автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлган шахслар, ўн икки ойдан кўп вақт автомототранспорт воситасини бошқармаган бўлсалар, иш берувчи томонидан улар назарий ва амалий имтиҳонларни топшириш учун юборилади. Имтиҳонларни ижобий топширган шахслар ташкилотларда камида 30 соатлик амалий бошқариш бўйича кўникма (стажировка)дан ўтганидан кейин, уларга автомототранспорт воситаларини мустақил бошқаришига рухсат этилади. (31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон) 32. Агар трамвай ёки троллейбус ҳайдовчилари ўн икки ойдан кўп вақт шу тоифадаги транспорт воситаларида ҳайдовчи сифатида ишламаган бўлсалар, ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБларида назарий имтиҳонлар, ташкилот аттестация комиссияси томонидан уларнинг касбий билими ва бошқариш тажрибаси текширилиб, амалий имтиҳонлар олингандан сўнг, белгиланган йўналишларда 70 — 140 соат) амалий бошқариш бўйича кўникма (стажировка)дан ўтганларидан кейингина трамвай ёки троллейбусни мустақил бошқаришларига рухсат этилади. 33. Автомобиль транспортида шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро, халқаро йўналишларда йўловчилар ташиш фаолиятини амалга ошириш истагини билдирган ҳайдовчилар юридик шахсларда белгиланган муддат ва йўналишларда («D» тоифадаги автотранспорт воситаларида ҳайдовчилик тажрибасига эга бўлган ҳайдовчилар учун — 60 соат, ҳайдовчилик тажрибасига эга бўлмаган ҳайдовчилар учун — 224 соат) амалий бошқариш бўйича кўникма (стажировка)дан ўтганларидан кейингина тегишли тоифадаги автомобилларни мустақил бошқаришларига рухсат этилади. 34. Барча автомототранспорт воситаларининг ҳайдовчилари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган муддатда, тижорат асосида йўловчиларга хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи ҳайдовчилар эса бир йилда бир марта мажбурий равишда тиббий кўрикдан ўтишлари шарт. 35. Агар ДЙҲХХ органлари ёки автотранспорт ташкилотларидаги мансабдор шахсларда ҳайдовчининг соғлиғига нисбатан шубҳа туғилган бўлса, унга белгиланган муддатдан олдин касбига лаёқати бўйича тиббий кўрикдан қайта ўтиш учун йўлланма берилиши мумкин. 36. Агар ҳайдовчи касбига лаёқати бўйича тиббий кўрикдан қайта ўтишдан бўйин товласа ёки у тиббий комиссия томонидан автомототранспорт воситаларини бошқаришга нолойиқ деб топилса унга доир ҳужжатлар ҳудудий ДЙҲХХ ходими томонидан, белгиланган тартибда автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш масаласини кўриб чиқиш учун суд идораларига юборилади. Ҳайдовчини тиббий кўрикдан қайта ўтказиш ҳақидаги қарор ҳудудий ЙҲХБ бўлинмаларининг бошлиғи ёки гуруҳларининг катта инспектори, улар бўлмаганда эса ички ишлар бўлими бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан қабул қилинади. 37. Ҳайдовчиларни автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги қарор қонунчиликда белгиланган тартибда қабул қилинади. Автомототранспорт воситаларини маст ҳолда бошқарганлиги учун бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслар, миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини қайтариб олиш учун, маҳрум қилиш муддатидан қатъи назар, маъмурий жазо муддати ниҳоясига етгач, мажбурий тиббий кўрикдан ўтишлари, назарий ҳамда амалий имтиҳонлар топширгунигача малака оширишлари шарт. Бу ҳолда имтиҳон комиссиясининг қарорига мувофиқ бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган бирор тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқариш бўйича, «D» тоифаси мавжуд бўлган ҳолатларда «D» тоифадаги автотранспорт воситаларини бошқариш бўйича амалий имтиҳонлар олинади. 38. Биринчи маротаба ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун мурожаат қилган барча хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш ушбу Низомда назарда тутилган умумий қоидалар асосида амалга оширилади. 4-боб. Имтиҳонларни ўтказиш, миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби Олдинги таҳрирга қаранг. 39. Имтиҳонларни қабул қилиш ва «А», «B», «C», «D», «BЕ», «CЕ», «DЕ» тоифадаги автомототранспорт воситаларини, шунингдек, трамвай, троллейбусларни бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларни бериш ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБлари томонидан амалга оширилади, мазкур Низомнинг 181-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. (39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 40. Барча тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш учун назарий ва амалий (трамвай, троллейбусларни бошқариш ҳуқуқини беришдан ташқари) имтиҳонларни ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБларида имтиҳон олиш комиссиялари қабул қилади. Мазкур Низомнинг 181-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. (40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон) 41. Ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБда имтиҳон олиш комиссияси таркиби камида уч кишидан иборат бўлиши керак. Имтиҳон олиш комиссияси таркибига: ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБ бошлиғи (комиссия раиси); ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБ инспектори, ўқув ташкилотларининг (имтиҳон топшираётган ўқув гуруҳи ўқитувчиси, шунингдек, ўқув ташкилотидан бир нафардан ортиқ ўқитувчи жалб этилмаслиги керак), автотранспорт корхонаси, мудофаа ишлари бўлими ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари киритилади. 42. Имтиҳонлар ДЙҲХХ бўлинмаларининг лавозим йўриқномаларида имтиҳонларни қабул қилиш хизмат вазифасига киритилган, ваколатли масъул шахслари томонидан қабул қилинади. Имтиҳон олувчининг лавозим йўриқномаси ва унга қўйиладиган талаблар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. 43. Ўқув гуруҳидаги машғулотлар тугагандан сўнг, ўқув ташкилотида ўтказилган битирув имтиҳонларининг баённомаси ва номзодга берилган ягона намунадаги гувоҳнома ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБ ходими томонидан текширилади ва олдин тақдим этилган рўйхатдаги маълумотлар билан солиштирилади, шундан кейин номзоднинг имтиҳон варақаси ўша ходимнинг имзоси билан тасдиқланади. 44. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ҳайдовчиликка номзодлар ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим: а) тегишли тоифадаги автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш (қайта тайёрлаш) ўқув дастури бўйича ўқишни тугатганлиги ҳақидаги ягона намунадаги гувоҳномани (ушбу Низомнинг 24-бандида назарда тутилган шахслардан ташқари); б) автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш бўйича тасдиқланган ягона ўқув дастурига киритилган фанларнинг тўлиқ ўзлаштирилишини тақозо этган ихтисосликлар бўйича олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тугатганлиги тўғрисидаги диплом ва ўқув дастуридаги фанларни ўзлаштирганлиги тўғрисидаги диплом иловасининг нусхалари (ушбу Низомнинг 24-бандида назарда тутилган шахслар учун); в) соғлиғи ва тегишли тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқаришга яроқлилиги тўғрисидаги тиббий маълумотнома; г) миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун тўловлар тўланганлиги ҳақидаги банк муассасасининг тўлов қоғози (тўловлар миқдори Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади); д) ўқув ташкилоти томонидан тўлдирилиб тасдиқланган ҳайдовчининг имтиҳон варақаси (ушбу Низомнинг 24-бандида назарда тутилган шахслардан ташқари) ва фуқаронинг паспорти ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат. 45. Имтиҳонлар қуйидаги тартибда ўтказилади: аввал — назарий, кейин — амалий. Назарий имтиҳонларни топшира олмаган шахслар амалий имтиҳонларга қўйилмайди. 46. Ҳайдовчиликка номзодлар, шунингдек, миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш ва автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш муддати тугагандан сўнг миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси дубликатини олиш учун имтиҳонларга юборилган ҳайдовчилар учун такрорий имтиҳонлар олдинги имтиҳонлардан сўнг камида етти кун ўтгандан кейин ўтказилади. Назарий имтиҳонларда имтиҳон топширувчининг йўл ҳаракати қоидалари ва ўқув дастурида назарда тутилган бошқа фанлар бўйича билимлари текширилади. Назарий имтиҳонлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган имтиҳон саволлари орқали қабул қилинади. Амалий имтиҳонлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган «Амалий бошқарув имтиҳонларини қабул қилиш методикаси» асосида қабул қилинади. Эшитиш қобилияти чекланган ҳайдовчиликка номзоднинг хоҳишига кўра имтиҳонларни ўтказишда сурдотаржимон иштирок этиши мумкин. 47. Назарий имтиҳонларда олинган ижобий баҳо икки ой давомида ҳақиқий деб ҳисобланади. Агар ҳайдовчиликка номзод ушбу муддатда амалий имтиҳонларни топшира олмаса, у яна қайта назарий имтиҳонларга юборилади. 48. Назарий ва амалий имтиҳонлар натижалари ҳайдовчининг имтиҳон варақасига киритилади ҳамда имтиҳон олиш комиссиясининг баённомаси билан расмийлаштирилади. Баённома имтиҳонда қатнашган комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБлари бошлиқлари томонидан тасдиқланади. Олдинги таҳрирга қаранг. 49. Назарий ва амалий имтиҳонларни топширган шахсларга мазкур баённома ёки тегишли лицензияга эга бўлган тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан берилган махсус сертификат асосида миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси берилади. (49-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон) 50. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси берилишининг асослилиги ва тўғри тўлдирилганлиги имтиҳон олиш комиссиясининг раиси томонидан текширилади. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг серияси, рақами, қачон ва ким томонидан берилганлиги шахснинг ўқув ташкилотида ўқишни тугатганлиги тўғрисидаги ягона намунадаги гувоҳномасига киритилади, имзо ва муҳр билан тасдиқланади. 51. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасидаги бошқарилишига рухсат берилган автомототранспорт воситалари тоифаси кўрсатилган позициянинг (9-графа) блокларида ушбу тоифадаги транспорт воситасини бошқариш учун рухсат берилган санаси (10-графа) ва муддати (11-графа) кўрсатилади, бошқарилишига рухсат берилмаган автомототранспорт воситалари тоифаси кўрсатилган позициясидаги блоклар бўш қолдирилади. 52. Трамвай ва троллейбусларни бошқариш ҳуқуқига рухсат берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олишда «Алоҳида белгилар учун» жойида транспорт воситаларининг тегишли тоифаси кўрсатилган ёзув (тегишли равишда «TRAMVAY» ёки «TROLLEYBUS») киритилади. 53. Тиббий комиссия томонидан қайта текширувдан ўтиш муддати белгиланган шахсларга миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини беришда «Алоҳида белгилар учун» жойида «Tibbiy ma`lumotnoma majburiy» деган ёзув киритилади. Олдинги таҳрирга қаранг. 54. «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи ўқувчиларига ва Мудофаа вазирлиги томонидан автомототранспорт воситалари ҳайдовчилари мутахассислиги бўйича ўқишга жалб этилган чақирилувчиларга ўқишни тугатганларидан сўнг, 18 ёшга тўлмаган бўлсалар-да, имтиҳонларни топширишларига рухсат берилади. (54-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон) Уларга, назарий ва амалий имтиҳонларни топширганларидан сўнг, тегишли тоифадаги («B» ва (ёки) «C») автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси берилади. Бунда «Алоҳида белгилар учун» жойида унинг эгаси қайси муддатдан (18 ёшга тўлганидан кейин) автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилади. 55. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси фақат унинг эгасига берилади. Мазкур шахс паспортини ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатни кўрсатиб, миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси бериладиган китобга шахсан имзо қўяди. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси ваколатнома (ишончнома) билан берилмайди. 56. Озодликдан маҳрум қилиниб жазо муддатини ўтаётган, лекин автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинмаган шахсларнинг миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси жазони ижро этиш муассасаси раҳбариятининг илтимосномасига асосан (миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси сақланаётган) ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБ томонидан ушбу муассасага юборилиши мумкин. 5-боб. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш ва йўқолгани ўрнига янгисини бериш тартиби Олдинги таҳрирга қаранг. 57. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси эгасининг белгиланган тартибдаги аризаси, унинг олдинги ҳайдовчилик гувоҳномаси (эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари учун — унинг талони ҳам) ҳамда эгасининг фуқаролик паспорти ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат тақдим этилганидан сўнг алмаштирилади. (57-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 319-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2020 й., 09/20/319/0658-сон) 58. Автомототранспорт воситаларини охирги ўн икки ой давомида бошқарган шахсларнинг миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари тегишли имтиҳонларсиз алмаштирилади. Олдинги таҳрирга қаранг. (581-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 319-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2020 й., 09/20/319/0658-сон) 59. Қуйидагилар автомототранспорт воситаларини ўн икки ой мобайнида бошқарганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади: а) ишлаётган ҳайдовчилар учун меҳнат дафтарчасидан кўчирма ёки ишлаётган жойида унга бириктирилган автомототранспорт тури кўрсатилган маълумотнома (буйруқдан кўчирма); б) шахсий автомототранспорт воситалари ҳайдовчилари учун уларга тегишли бўлган автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги қайд этиш гувоҳномаси; в) ишончнома ёки ижара шартномаси билан автомототранспорт воситасини бошқарган шахслар учун автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва уни бошқариш учун нотариал идора томонидан тасдиқланган ишончнома ёки ижара шартномаси; Олдинги таҳрирга қаранг. г) транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари учун автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси. (59-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 319-сонли қарорига асосан «г» кичик банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2020 й., 09/20/319/0658-сон) 60. Автомототранспорт воситасини охирги ўн икки ой давомида бошқармаган шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари назарий ва амалий имтиҳонларни топширганларидан сўнг миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштирилади. Бунда бир неча тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи берилган бўлса, имтиҳон олиш комиссиясининг қарорига кўра «B» ёки «C» тоифадаги автотранспорт воситасида, «D» тоифадаги автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи берилган бўлса, фақат «D» тоифадаги автотранспорт воситасида амалий имтиҳонлар олинади. Олдинги таҳрирга қаранг. 61. «B», «C», «D», «BE», «CЕ» ва (ёки) «DE» тоифадаги автотранспорт воситаларидан бирини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига эга бўлган ва охирги ўн икки ой мобайнида автотранспорт воситасини бошқармаган, қўшимча «А» ёки «B» тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун мурожаат қилган шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришда, улардан назарий имтиҳон ҳамда миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига мувофиқ бошқариш ҳуқуқи берилган тоифалардан биттаси бўйича («D» тоифадаги автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи бўлган шахслардан эса айнан «D» тоифасидаги автотранспорт воситасини бошқариш бўйича), шунингдек, сўралаётган «А» ёки «B» тоифадаги автомототранспорт воситасини бошқариш бўйича амалий имтиҳон олинади. Олинган барча имтиҳонлар натижаси имтиҳон олиш комиссияси баённомасига киритилади. «B», «C», «D», «BE», «CЕ» ва (ёки) «DE» тоифадаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига эга бўлган ва охирги ўн икки ой мобайнида автотранспорт воситасини бошқарган, қўшимча «А» ёки «B» тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун мурожаат қилган шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришда, улардан фақат сўралаётган «А» ёки «B» тоифадаги автомототранспорт воситасини бошқариш бўйича амалий имтиҳон олинади. (61-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон) 62. Бир неча тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлган шахс миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришда ўз хоҳишига кўра мавжуд тоифалардан бирортасини ёки тиббий кўрик хулосасига кўра белгиланган тоифалардан рухсат этилганини қолдириши мумкин. Бунда амалий имтиҳон ўз хоҳиши билан қолдирган (ёки тиббий кўрик хулосасига кўра рухсат этилган) тоифадаги автомототранспорт воситасини бошқариш бўйича олинади ва берилаётган миллий ҳайдовчилик гувоҳномасида фақат ушбу тоифага рухсат белгиси қўйилади. Ҳайдовчининг бошқариш ҳуқуқига аввал эга бўлган тоифаларини қайта тиклаш ушбу Низомнинг 57 — 61-бандлари талабларига мувофиқ, унинг аризаси асосида амалга оширилади. 63. Яроқсиз ҳолга келган миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси ушбу Низомнинг 57 — 62-бандларига мувофиқ алмаштирилади. 64. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси алмаштирилганда янги берилаётган миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг «Алоҳида белгилар учун» жойида биринчи маротаба олган эски ҳайдовчилик гувоҳномасининг серияси, тартиб рақами ва берилган санаси ёзиб қўйилади. 65. Тиббий кўрик маълумотномаси ва ҳайдовчининг имтиҳон варақаси барча маълумотлар билан тўлдирилганидан сўнг янги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси билан бирга эгасига қайтариб берилади. 66. Йўқолган (ўғирланган, ёнғин, табиий офат оқибатида ва бошқа ҳолларда) миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси дубликати ҳайдовчининг аризаси, имтиҳон варақаси, тегишли тоифалардаги автомототранспорт воситаларини бошқаришга яроқлилиги тўғрисидаги тиббий маълумотнома, имтиҳон варақаси мавжуд бўлмаган ҳолларда ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБларининг тасдиқномаси асосида берилади. 67. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг дубликатини расмийлаштириш давомида бир ой муддатга вақтинчалик рухсатнома берилади. Тасдиқловчи ҳужжатлар олингунга қадар вақтинчалик рухсатнома муддатини яна бир ойгача узайтириш мумкин. 68. Истисно тариқасида, ҳудудий ЙҲХБ бошлиғининг рухсати билан, яшаш жойи ўзгариши, хизмат сафари, даволаниш ва бошқа сабабларга кўра Ўзбекистон ҳудудидан ташқарига чиқиб кетаётган фуқароларга миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларининг дубликатлари, ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБлари маълумотлар базасидан текширилгандан сўнг, мазкур Низомнинг 67-бандида кўрсатилган муддатдан олдин берилиши ҳам мумкин. Олдинги таҳрирга қаранг. 69. Йўқолган миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси (эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки унинг талони)нинг дубликати транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳайдовчилик гувоҳномалари маълумотлар базасидан текширилганидан сўнг имтиҳонларсиз берилади. (69-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон) 70. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг дубликати расмийлаштирилаётган вақтда берилган вақтинчалик рухсатнома алоҳида китобда қайд этилади ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси дубликати берилгандан кейин ушбу рухсатнома асос бўлган ҳужжатларга тикилади. 71. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси ўрнига миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг дубликати берилганидан кейин, йўқолган миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси топилган тақдирда, у ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ва ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБларига топширилади ва белгиланган тартибда йўқ қилинади. 72. Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига умумий асосларда алмаштирилади. 73. Узлуксиз ҳайдовчилик меҳнат фаолияти 10 йилдан ортиқ бўлган «B» ва «C» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлган шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномасини «BЕ» ва «CЕ» тоифага алмаштириш ҳайдовчининг меҳнат дафтарчасидан кўчирма асосида назарий ва амалий имтиҳон топширганларидан сўнг амалга оширилади. 74. Халқаро ҳайдовчилик гувоҳномалари ва Йўл ҳаракати тўғрисидаги Конвенция (Вена, 1968 йил 8 ноябрь) талабларига жавоб берадиган миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида автомототранспорт воситаларини бошқариш учун ҳақиқий ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фақат Ўзбекистон Республикасининг миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари автомототранспорт воситаларини бошқариш учун ҳақиқий ҳисобланади. 75. Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ҳамда халқаро, ҳукуматлараро ташкилотлар ваколатхоналари ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари бошлиқлари ва бошқа ходимларининг (дипломатик ва маъмурий-техник ходимларнинг), шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларининг Йўл ҳаракати тўғрисидаги Конвенция (Вена, 1968 йил 8 ноябрь) талабларига жавоб бермайдиган миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали ЙҲХББга мурожаат қилиш шарти билан Ўзбекистон Республикасининг миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштирилади. Хорижий фуқароларнинг ушбу тоифаси учун ҳайдовчилик гувоҳномалари имтиҳонлар топширилмасдан алмаштирилади. Тегишли битим мавжуд бўлган тақдирда нодавлат нотижорат ташкилотларининг хорижий ходимларига миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ЙҲХББга мурожаат қилиш ва тиббий кўрикдан ўтиш шарти билан Ўзбекистон Республикасининг миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштирилиши мумкин. Хорижий фуқароларнинг ушбу тоифаси учун ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш имтиҳонлар топширилгандан кейин амалга оширилади. 76. Бошқа хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий давлатларда олган ҳайдовчилик гувоҳномаларини Ўзбекистон Республикасининг миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштиришдан олдин улар ЙҲХББ орқали Ташқи ишлар вазирлигида текширилади. Текшириш натижасида ҳайдовчилик гувоҳномалари тасдиқланган шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси, улар тиббий кўрикдан ўтиб, назарий ва амалий имтиҳонларни топширганларидан сўнг, Ўзбекистон Республикасининг миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштирилади. 6-боб. Ҳайдовчилик гувоҳномалари ва бошқа бланкаларни тайёрлаш, улар билан таъминлаш ва ҳужжатларни сақлаш (ҳисобини юритиш) тартиби Олдинги таҳрирга қаранг. 77. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари бланкалари пластик шаклда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган намунага мувофиқ ЙҲХХ буюртмасига асосан тайёрланади. Буюртма 6 ойлик доимий захира бўлишини инобатга олиб берилади. (77-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон) 78. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларининг пластик шаклдаги карточкалари жойлардан тушган буюртмаларга асосан ЙҲХББ томонидан тарқатилади. 79. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳамда қатъий ҳисобот бланкаларининг кирим ва чиқимлари ҳисобот китобида қайд этилади. 80. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларининг тўлдирилмаган пластик карталари қатъий ҳисобот ҳужжатлари тариқасида сақланади. Олдинги таҳрирга қаранг. 81. Тўлдириш (ёки чоп этиш) жараёнида бузилган миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларининг пластик карталари бўйича далолатнома расмийлаштирилиб ҳудудий ЙҲХБда комиссион тартибда йўқ қилинади. Далолатноманинг бир нусхаси ЙҲХХга юборилади. (81-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон) 82. Тиббий кўрик хулосаси асосида транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан четлатилган, йўқолгани ўрнига дубликати берилгандан сўнг топиб олинган, маҳрум этилган муддатдан кейин икки йил давомида талаб қилиб олинмаган, вафот этган фуқароларнинг миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларининг талонлари навбатдаги тафтишда белгиланган тартибда йўқ қилинади. 83. Мазкур Низомда назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш тартиби учун кўзда тутилган бланкалар Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг ЙҲХБлари томонидан тайёрланади. Олдинги таҳрирга қаранг. 84. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш учун асос бўлган ҳужжатлар (ариза, эски ҳайдовчилик гувоҳномаси, тадбиркорлик субъекти томонидан расмийлаштириб берилган махсус сертификат тўлов қоғозлари ва бошқалар) ҳамда ўқув гуруҳларидаги ўқувчиларнинг рўйхати алоҳида иш ҳужжатлари сифатида тикилади ва белгиланган тартибда икки йил сақланади. (84-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон) Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ўрнига янгиси берилганда эски миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси бошқа асос бўлувчи ҳужжатлар билан бирга тикилади. Имтиҳон олиш комиссияси баённомалари — ўн йил, миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш китоби — олтмиш йил ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБларида белгиланган тартибда сақланади. Автомоторанспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, улардан имтиҳон олиш, миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш билан боғлиқ бўлган барча иш юритиш ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган намуналар асосида олиб борилади. Олдинги таҳрирга қаранг. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорига 21-ИЛОВА Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан ўтказиш тартиби тўғрисида НИЗОМ 1-боб. Умумий қоидалар 1. Мазкур Низом автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонлар (кейинги ўринларда — имтиҳонлар) ўтказиш билан боғлиқ давлат хизматларининг тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар (кейинги ўринларда — тадбиркорлик субъектлари) томонидан кўрсатилиши тартибини белгилайди. 2. Имтиҳонларни ўтказиш ушбу давлат хизматларини кўрсатиш учун лицензияга эга бўлган тадбиркорлик субъектлари томонидан тўлов асосида амалга оширилади. 3. Тадбиркорлик субъектларида «А», «B», «C», «D», «BЕ», «CЕ» ва «DE» тоифали транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини олиш учун имтиҳонлар ўтказилади. 4. Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан ўтказиш ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади. 2-боб. Мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби 5. Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини олиш истагида бўлган шахс (кейинги ўринларда — ариза берувчи шахс) имтиҳонларни ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш учун лицензияга эга бўлган тадбиркорлик субъектига бевосита ёки онлайн мурожаат (кейинги ўринларда — ариза) қилади. 6. Ариза берувчи шахс «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27-моддасида белгиланган ёшга тўлган бўлиши ва қуйидаги ҳужжатларни қоғоз ёки электрон шаклда тақдим этиши керак: а) ариза (шакли тадбиркорлик субъекти томонидан белгиланади ва у ахборот стендида ёки веб сайтда жойлаштирилади); б) фуқаролик паспорти ёки унинг ўрнини босувчи (шахсини тасдиқловчи) бошқа расмий ҳужжат нусхаси; в) соғлиғи ва тегишли тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқаришга яроқлилиги тўғрисидаги тиббий маълумотнома нусхаси; г) тегишли тоифадаги автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш (қайта тайёрлаш) ўқув дастури бўйича ўқишни тугатганлиги ҳақида ягона намунадаги гувоҳнома нусхаси (ушбу банднинг «д» кичик бандида назарда тутилган шахслардан ташқари); д) автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш бўйича тасдиқланган ягона ўқув дастурига киритилган фанларнинг тўлиқ ўзлаштирилишини тақозо этган ихтисосликлар бўйича олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тугатганлиги тўғрисидаги диплом ва ўқув дастуридаги фанларни ўзлаштирганлиги тўғрисидаги диплом иловасининг нусхалари (ушбу банднинг «г» кичик бандида назарда тутилган шахслардан ташқари); е) ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган шахслар ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш, қўшимча тоифа олиш ва мавжуд тоифа бўйича малакасини тасдиқлаш учун имтиҳондан ўтказилиши қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда мазкур банднинг «а», «б» ва «в» кичик бандларида белгиланган ҳужжатлар билан бирга ҳайдовчилик гувоҳномаси нусхаси; ж) транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиладиган ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда мазкур банднинг «а», «б» ва «в» кичик бандларида белгиланган ҳужжатлар билан бирга ваколатли ички ишлар органининг имтиҳонга йўлланмаси нусхаси. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ариза берувчи шахс «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27-моддасида белгиланган ёшга тўлган бўлишига доир талабдан четга чиқилиши мумкин. 7. Ариза тушган вақтдан бошлаб 24 соат ичида (иш куни бўлмаган кунлар бундан мустасно) тадбиркорлик субъектининг масъул ходими томонидан кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш натижалари бўйича ариза берувчи шахснинг электрон манзили (ёки телефон рақами)га имтиҳонларни ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш вақти, шартлари ва тўлов миқдори тўғрисида электрон хабар юборилади. 8. Ариза берувчи шахс томонидан имтиҳонларни ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш учун белгиланган тўловнинг амалга оширилиши унинг давлат хизматларини кўрсатиш шартларига розилигини ифодалайди. Тўлов тасдиқлангач, имтиҳонларни топшириш вақти резерв қилинади. 9. Имтиҳонлар учун резерв қилинган вақтга ўзгартириш киритиш (фақат бошқа кунга кечиктириш) ариза берувчи шахс томонидан давлат хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектининг веб сайтида амалга оширилиши мумкин. Имтиҳонлар учун резерв қилинган вақтга 24 соатдан кам вақт қолган ҳолатлар бундан мустасно. 10. Форс-мажор ҳолатларда давлат хизматлари кўрсатилишининг кечиктирилиши ҳақида ариза берувчи шахсга 24 соат ичида электрон хабар берилади. Форс-мажор ҳолатлар бартараф этилгандан сўнг ариза берувчи шахсга имтиҳонлар учун резерв қилинган вақт тўғрисида икки иш куни ичида электрон хабар берилади. 11. Давлат хизматларини кўрсатиш рад этилганида ариза берувчи шахсга рад этиш сабаблари асосланган ва қонунчилик ҳужжатлари нормаларига ҳаволалар қилинган ҳолда электрон хабар берилади. 3-боб. Имтиҳонларни ўтказиш тартиби 12. Тадбиркорлик субъектининг веб сайти орқали мурожаат этган ва давлат хизматини кўрсатиш шартлари асосида белгиланган тўловни амалга оширган ариза берувчилар (кейинги ўринларда — ҳайдовчиликка номзодлар) имтиҳонларга киритилади. 13. Имтиҳон топшириш учун белгиланган (резерв қилинган) вақтда белгиланган манзилга келган ҳайдовчиликка номзодлар мазкур Низомнинг 6-банди «б» — «ж» кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатларнинг асл нусхаларини тақдим этади. Ушбу ҳужжатлар имтиҳон ўтказишга доир иш юритиш ҳужжатларидаги маълумотлар билан таққосланиб, сўнгра эгасига қайтарилади. 14. Имтиҳонлар автоматлаштирилган имтиҳон тизими (кейинги ўринларда — АИТ)да аввал назарий, сўнг амалий кетма-кетликда ўтказилади. 15. Назарий имтиҳонда ҳайдовчиликка номзоднинг йўл ҳаракати қоидалари ва ўқув дастурида назарда тутилган бошқа фанлар бўйича билимлари, амалий имтиҳонда эса автомототранспорт воситасини бошқариш кўникмалари синовдан ўтказилади ва баҳоланади. 16. Назарий имтиҳонни топшира олмаган шахс амалий имтиҳонга қўйилмайди, назарий имтиҳон ўтказилиши назарда тутилмаган ҳолатлар бундан мустасно. Такрорий имтиҳонлар олдингисидан камида етти кундан кейин ўтказилиши мумкин. 17. Назарий имтиҳонларда олинган ижобий баҳо икки ой давомида ҳақиқий ҳисобланади. Агар ҳайдовчиликка номзод ушбу муддатда амалий имтиҳонларни топшира олмаса, унинг назарий имтиҳонда олган ижобий баҳоси ҳам бекор қилинади. 18. Ҳайдовчиликка номзоднинг назарий ва амалий имтиҳонлари натижалари бўйича ҳайдовчининг имтиҳон варақаси ва имтиҳон натижалари баённомаси автоматик тарзда электрон кўринишда шакллантирилади. Ҳайдовчининг имтиҳон варақаси ва имтиҳон натижалари баённомаси ушбу Низомга 2-3-иловаларга мувофиқ шаклда расмийлаштирилади. 19. Назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширган ҳайдовчиликка номзодларга ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ махсус сертификат расмийлаштириб берилади. Махсус сертификатнинг барча реквизитлари ички ишлар органлари ва давлат хизматлари марказларига автоматлаштирилган ҳолда тақдим этилади. Махсус сертификат берилган кундан бошлаб бир йил давомида ваколатли давлат органида миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш учун асос ҳисобланади. 1-§. Назарий имтиҳонни ўтказиш тартиби 20. Назарий имтиҳон АИТнинг назарий имтиҳон олиш зали (хонаси)да жойлаштириладиган автоматлаштирилган иш жойи (имтиҳон кабинаси)дан фойдаланган ҳолда ўтказилади. Олдинги таҳрирга қаранг. 201. Назарий имтиҳон саволлари Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланади. (201-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон) 21. Назарий имтиҳон тест шаклида ўтказилади. 22. Назарий имтиҳонни ўтказишда имтиҳон топширувчи ҳайдовчиликка номзод АИТ томонидан белгиланадиган автоматлаштирилган иш жойи (кейинги ўринларда — АИЖ)ни эгаллайди. 23. Назарий имтиҳон бошланишидан олдин АИЖ мониторида: ушбу АИЖнинг рақами; имтиҳон қайси тоифадаги автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини бериш учун топширилаётганлиги; ҳайдовчиликка номзоднинг фамилияси, исми ва отасининг исми (бор бўлса), туғилган йили кўрсатилади. 24. Назарий имтиҳон 20 та электрон (анимацион) тест саволларидан тузилган, ҳар бир саволга 2 — 5 та жавоб вариантлари келтирилган, жавоблардан 1 таси тўғри бўлиши керак. 25. Ҳайдовчиликка номзоднинг хоҳишига кўра назарий имтиҳон ўзбек, рус ва қорақалпоқ (Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида) тилларидан бирида топширилиши мумкин. Агар бошқа хорижий тилда назарий имтиҳон топшириш зарурати пайдо бўлса, таржимон ёллашга рухсат этилади. 26. Имтиҳон саволлари АИТда шакллантирилади ҳамда ҳайдовчиликка номзод томонидан АИЖ клавиатурасидаги тегишли клавиш босилгач, монитор экранига чиқади. 27. Имтиҳон саволларига жавоб бериш (тўғри жавоб вариантини танлаш) учун ҳайдовчиликка номзодга 25 дақиқа вақт берилади. Имтиҳон хронометражи АИТ томонидан юритилади, ушбу вақт тугагач, имтиҳон автоматик тарзда тўхтатилади. 28. Имтиҳон саволларига жавоб бериш кетма-кетлиги ҳайдовчиликка номзод томонидан ихтиёрий равишда танланади. 29. Имтиҳон жараёнида клавишни бехосдан босиб юбориш оқибатида юз бериши мумкин бўлган мунозарали ҳолатларнинг олдини олиш учун имтиҳон топшираётган ҳайдовчиликка номзод клавишни такрорий босиш орқали ўзи танлаган жавоб вариантларини тасдиқлайди. 30. Имтиҳон топширувчи ҳайдовчиликка номзод томонидан барча имтиҳон саволларига жавоб бериб бўлинганда ёки имтиҳонга ажратилган вақт якунига етганида назарий имтиҳон натижаси, барча саволларга берилган жавобларнинг тўғри/нотўғрилиги ва сарфланган вақтга доир маълумот монитор экранига чиқарилади. Экранга, шунингдек, ўтказилган имтиҳон натижалари бўйича АИТда шакллантирилган имтиҳон варақасининг электрон шакли ҳам чиқарилади. 31. Назарий имтиҳон натижалари АИТ томонидан автоматик тарзда баҳоланади. Бунда ҳайдовчиликка номзод имтиҳон учун ажратилган вақтда имтиҳон саволларининг: 18 та ва ундан кўпига тўғри жавоб берса — «топширди»; 18 тадан камига тўғри жавоб берса — «топширмади» якуний баҳоси АИТ томонидан автоматик тарзда қўйилади. 32. Имтиҳон топшириш жараёнида ҳайдовчиликка номзодларга бирор-бир адабиёт, мобил алоқа, техник ёки бошқа ахборот воситасидан фойдаланишга, имтиҳон ўтказиш жараёнига дахлдор бўлмаган шахслар ҳамда бошқа ҳайдовчиликка номзодлар билан мулоқотга киришишга рухсат этилмайди. Бундай ҳолатлар аниқланган тақдирда, имтиҳон АИТ (ДЙҲХХ масъул ходими, кузатувчи, оператор) томонидан тўхтатилади (агар имтиҳонлар якуни бўйича электрон баённома чоп этилган тақдирда, ДЙҲХХ масъул ходими томонидан мазкур баённома ҳақиқий эмас деб топилиб бекор қилинади), уни содир этган имтиҳон топширувчи ҳайдовчиликка номзод имтиҳондан четлаштирилиб, «топширмади» якуний баҳоси қўйилади. 33. Назарий имтиҳон жараёнида АИТда носозликлар мавжудлиги аниқланганда (ёки юзага келганда) ҳайдовчиликка номзодларга қўйилган якуний баҳо бекор қилиниб, имтиҳон носозлик бартараф этилгандан сўнг такроран (янгидан) ўтказилади. 34. Назарий имтиҳон натижаси бўйича ҳайдовчининг имтиҳон варақаси ва имтиҳон натижалари баённомаси автоматик тарзда электрон кўринишда шакллантирилади, QR код билан тасдиқланади, ҳайдовчининг имтиҳон варақаси қоғозга чоп этилиб, имтиҳон топширган ҳайдовчиликка номзодга тақдим этилади. Назарий имтиҳонни муваффақиятли топширган ҳайдовчиликка номзодларнинг амалий имтиҳонни топшириш муддати (навбати) ва вақти АИТда автоматик тарзда белгиланади. 2-§. Амалий имтиҳонни ўтказиш тартиби 35. Амалий имтиҳон тегишли (имтиҳон қайси тоифали автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини олиш учун топширилаётган бўлса) тоифага мансуб бўлган ҳамда бажарилган амалий бошқарув машқлари натижаларини автоматик тарзда қайд этиб борувчи қурилмалар билан жиҳозланган махсус автомототранспорт воситасида (кейинги ўринларда — автоматлаштирилган махсус транспорт воситаси) ўтказилади. 36. Барча тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи учун амалий имтиҳон автоматлаштирилган автодром шароитида синовдан ўтказилади ва баҳоланади. 37. Амалий имтиҳон ўтказиладиган транспорт воситаларининг жиҳозланиши ҳамда автоматлаштирилган автодром Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ тасдиқланган Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказишда фойдаланиладиган объектларнинг жиҳозланишига қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлиши керак. Олдинги таҳрирга қаранг. 38. Автомототранспорт воситалари тоифалари бўйича амалий имтиҳонда бажариладиган синов машқлари рўйхати Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланади. (38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон) 39. Амалий имтиҳон олиш жараёнида бажарилган ҳар бир синов машқи ҳамда якуний натижаларнинг инсон омилисиз баҳоланиши, уларга ўзгартириш киритиш имкониятининг тўлиқ чекланганлиги АИТда автоматик назорат қилинади. Олдинги таҳрирга қаранг. 40. Амалий имтиҳонлар йўл ҳаракати қоидалари талабларига мувофиқ бўлган, бошқаришни ўргатиш учун мўлжалланган трансмиссияси (узатмалар қутиси) механик узатмали бўлган автотранспорт воситаларида ўтказилади. (40-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон) Амалий имтиҳон олинадиган транспорт воситасининг техник ҳолати имтиҳон бошланишидан олдин тадбиркорлик субъектининг масъул ходими томонидан назоратдан ўтказилади, бу ҳақида транспорт воситасининг йўл варақасига тегишли белги қўйилади. 41. Автоматлаштирилган автодромда юзага келган техник носозликлар сабабли узоқ (етти кундан кўп) муддат автоматлаштирилган автодром тизимида имтиҳон олиш имкони бўлмаган тақдирда, амалий имтиҳонлар Давлат таълим муассасалари ва автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи бошқа юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, шунингдек, имтиҳонларни ўтказиш ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида низомда белгиланган тартибда ўтказилади. Бундай имтиҳонлар тадбиркорлик субъектининг объектларида (автодромида) ўтказилган тақдирда, имтиҳон комиссияси таркибига автоматлаштирилган автодромнинг ходими (ҳайдовчи инструктор, уста) киритилади. 42. Амалий имтиҳонларни бошлашдан олдин автоматлаштирилган автодромнинг созлиги, йўл ҳаракатини ташкил этиш техник воситаларининг тўлиқ ва тўғри ўрнатилганлиги, созлиги АИТдаги тегишли тест дастурлари ёрдамида текширилади. 43. Автоматлаштирилган автодромда бажариладиган синов машқларини ўтказиш (бажариш кетма-кетлиги, натижаларини баҳолаш мезонлари) тартиби тадбиркорлик субъекти томонидан ишлаб чиқилиб, ДЙҲХХ билан келишилади ва тадбиркорлик субъекти раҳбари томонидан тасдиқланади. (ДЙҲХХ билан келишиш жараёнида аввалги рад этиш сабабларидан бошқа сабабларни важ қилиш тақиқланади). 44. Транспорт воситасини амалий бошқариш бўйича кўникмаларни автоматлаштирилган автодром шароитида баҳолаш ҳайдовчиликка номзоднинг синов машқларини бажариши натижаларига кўра АИТ томонидан инсон омилисиз амалга оширилади. 45. Автоматлаштирилган автодром ва тизимларининг созлиги автоматик тарзда узлуксиз назорат қилиниши, носозликлар юзага келганда бу ҳақидаги маълумот (ахборот, ишора) автодром диспетчерлик пункти ишчи ўрнидаги мониторга чиқарилиши, амалий имтиҳонлар носозлик бартараф этилгунга қадар тўхтатилиши, якунланмаган синов машқлари натижалари бекор қилиниши керак. 46. Ўтказилган амалий имтиҳонларнинг якуний натижасига кўра ҳайдовчиликка номзоднинг транспорт воситасини бошқариш кўникмаси АИТ томонидан автоматик тарзда қуйидагича баҳоланади: ижобий натижа бўйича «топширди», салбий натижага эса «топширмади». 47. Ҳайдовчиликка номзоднинг ўтказилган амалий имтиҳон бўйича баҳоси АИТда бир йил муддат сақланади, ҳайдовчининг имтиҳон варақаси ва имтиҳон натижалари баённомаси автоматик тарзда электрон кўринишда шакллантирилади, QR код билан тасдиқланади, ҳайдовчининг имтиҳон варақаси қоғозга чоп этилиб, имтиҳон топширган ҳайдовчиликка номзодга тақдим этилади. 4-боб. Якунловчи қоидалар 48. Тадбиркорлик субъекти томонидан автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича хизматлар тўловлар асосида кўрсатилади. 49. Имтиҳон ўтказиш учун ундириладиган тўлов миқдори тадбиркорлик субъекти томонидан мустақил равишда белгиланади. 50. Мазкур Низомнинг 41-бандига мувофиқ тадбиркорлик субъектининг объектларида ўтказиладиган имтиҳонлар учун тўлов миқдори Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланади. 51. Тўлов ҳар бир имтиҳон учун алоҳида олдиндан амалга оширилади. Ҳайдовчиликка номзоднинг тўловни амалга оширгани ахборот тизимлари орқали текширилиб, тасдиқлангач у имтиҳонга киритилади. 52. Ўтказилган имтиҳон натижаларидан қатъи назар, тўловлар қайтарилмайди. Ҳайдовчиликка номзод имтиҳон учун белгиланган (резерв қилинган) вақтда имтиҳонга узрли сабабларсиз (касаллик ёки ҳужжатлар билан тасдиқланган бошқа ҳолатларда) келмаса ёки кеч қолса, давлат хизмати кўрсатилган ҳисобланади. Узрли сабабларни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда тўлов тўланган ҳисобланади ҳамда имтиҳонни қайта топширишга рухсат этилади. 53. Кўрсатилган хизматлар учун тўловлардан тушган маблағлар тўлиқ ҳажмда тадбиркорлик субъекти ихтиёрида қолади. 54. Тадбиркорлик субъектлари томонидан имтиҳонларни ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишга доир тартиб-таомиллар (мурожаатларни қабул қилиш, қайд этиш, кўриб чиқиш, имтиҳонларни ташкил этиш, ўтқазиш, баҳолаш мезонлари, ахборот алмашинуви, иш юритиш ва бошқа маъмурий таомиллар) мустақил ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Мазкур Низомнинг 18, 38 ва 43-бандларида белгиланган нормалар ваколатли ички ишлар органи билан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда келишилади. 55. Мазкур Низом қоидалари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар. Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан ўтказиш ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш Download 456.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling