Депутат ва ёшлар учрашуви
Download 15.38 Kb.
|
ДЕПУТАТ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Умидали Хайдаров, O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши бўлим мудири ДЕПУТАТ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ
- БАТАФСИЛ
ДЕПУТАТ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Виктор Николаевич Пак ҳар гал ўзи сайланган ҳудуд – Тошкент вилоятига ташриф буюраркан, бу ердаги ёшлар вакиллари билан учрашишни сира канда қилмайди. Нурафшон шаҳридаги муҳташам Ёшлар марказида ташкил этилган учрашувда ҳам депутат пойтахт вилояти ёшлари билан учрашиб, уларни қийнаб турган муаммолар, давлат ва жамият бошқарувига доир таклиф ва ташаббуслари билан яқиндан танишиш мақсадида бевосита мулоқотда бўлди. Ўзаро очиқ, самимий кечган мулоқотда ёшларнинг ютуқ ва муваффақиятлари билан яқиндан танишилиб, уларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги масалалар билан бир қаторда, ёшларни қувонтирадиган қонунчиликдаги кўплаб янгиликларга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, халқимизнинг эркин ва фаровон, қудратли Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича хоҳиш-иродасини рўёбга чиқариш, ҳар бир фуқарога ўз салоҳиятини ривожлантириш учун барча имкониятларни яратиш, соғлом, билимли ва маънавий баркамол авлодни тарбиялаш, глобал ишлаб чиқаришнинг муҳим бўғинига айланган кучли иқтисодиётни шакллантириш, адолат, қонун устуворлиги, хавфсизлик ва барқарорликни кафолатли таъминлаш мақсадида қабул қилинаётган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берилди. Унда кўрсатилган давлат ва жамиятни тубдан ислоҳ этишни давом эттириш масалалари, ёшлар ўқиб-ўрганиши, замонавий билим ва кўникмаларни эгаллаши, ҳунарли бўлиши учун кўплаб ташаббуслар илгари сурилгани атрофлича ёритиб берилди. Депутатнинг қонунчиликдаги янгиликлар, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги амалий тавсиялари ва “Ўзбекистон – 2030” стратегиясидаги алоҳида катта бир бандни айнан ёшларга оид давлат сиёсати ва спорт йўналишидаги ислоҳотлар қамраб олгани тўғрисидаги қизиқарли ва қувончли маълумотларини барча учрашув иштирокчилари катта хурсандчилик билан олқишлашди. Айниқса, унда ёшларни замонавий касблар ва чет тилларига ўқитиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, илмий фаолиятини рағбатлантириш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва ишсизлик даражасини камайтириш, ёшлар ўртасида IT соҳасини оммалаштириш, юртимизда спорт билан профессионал шуғулланадиган ёшлар улушини ошириш борасида аниқ мақсадлар белгилаб берилганидан тадбир иштирокчиларининг кайфияти, шашти ва иштиёқи кўтарилгани яққол сезилди. Учрашув сўнггида депутат ёшларга қарата, “Янги Ўзбекистон бунёдкори” бўлишдек, ўта масъулиятли вазифани адо этишларида куч-қувват тиларкан, халқ вакили сифатида уларни ҳар доим эшитишга, таклиф ва ташаббусларини рўёбга чиқаришда камарбаста бўлишга тайёр эканини билдирди. Умидали Хайдаров, O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши бўлим мудири ДЕПУТАТ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Виктор Николаевич Пак ҳар гал ўзи сайланган ҳудуд – Тошкент вилоятига ташриф буюраркан, бу ердаги ёшлар вакиллари билан учрашишни сира канда қилмайди. Нурафшон шаҳридаги муҳташам Ёшлар марказида ташкил этилган учрашувда ҳам депутат пойтахт вилояти ёшлари билан учрашиб, уларни қийнаб турган муаммолар, давлат ва жамият бошқарувига доир таклиф ва ташаббуслари билан яқиндан танишиш мақсадида бевосита мулоқотда бўлди. 👉БАТАФСИЛ (https://telegra.ph/DEPUTAT-VA-YOSHLAR-UCHRASHUVI-09-18) ➖O'zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши расмий канали ➖ (https://t.me/UzlidepToshvil) Download 15.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling