1. Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]


Download 456.18 Kb.
bet2/2
Sana12.03.2023
Hajmi456.18 Kb.
#1263606
1   2
Bog'liq
408 31.05.2018

СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ариза берувчи

1. Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун тадбиркорлик субъектига бевосита ёки онлайн мурожаат қилади.
2. Тегишли ҳужжатларни қоғоз ёки электрон шаклда тақдим этади.

Зарурат бўлганда

2-босқич

Тадбиркорлик субъекти

1. Ариза тадбиркорлик субъектининг масъул ходими томонидан кўриб чиқилади.
2. Кўриб чиқиш натижалари бўйича ариза берувчи шахснинг электрон манзили (ёки телефон рақами)га имтиҳонларни ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш вақти, шартлари ва тўлов миқдори тўғрисида электрон хабар юборади.

Ариза тушган вақтдан бошлаб 24 соат ичида

3-босқич

Ариза берувчи

Имтиҳонларни топшириш учун белгиланган миқдордаги тўлов амалга оширилади.

1 кун ичида

4-босқич

Тадбиркорлик субъекти

Тўлов тасдиқлангач, имтиҳонларни топшириш вақти резерв қилинади ва бу ҳақда тизим орқали хабарнома юборади.

24 соат ичида

5-босқич

Ариза берувчи

Хабарномада кўрсатилган жойга белгиланган сана ва вақтда бориб, назарий ва амалий имтиҳонларни топширади.

Хабарномада белгиланган сана ва вақтда

6-босқич

Тадбиркорлик субъекти

1. Имтиҳонлардан ижобий ўтган тақдирда, миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун махсус сертификат беради.
2. Берилган сертификат тўғрисида ДЙҲХХ ва Давлат хизматлари марказига электрон тарзда маълумот жўнатади.

Шу куннинг ўзида

7-босқич

Ариза берувчи

1. Махсус сертификат ва тегишли ҳужжатлар билан ДЙҲХХ ёки Давлат хизматлари марказига мурожаат қилади.
2. Белгиланган тўловни амалга оширади.

Шу куннинг ўзида

8-босқич

ДЙҲХХ ёки Давлат хизматлари маркази

1. Махсус сертификатни ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ҳайдовчиликка номзодлар тақдим этиши белгиланган ҳужжатларни қабул қилади.
2. Тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини маълумотлар базасидан текширади.
3. Ариза берувчини фотосуратга туширади.
4. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириб, ариза берувчига тақдим этади.

Шу куннинг ўзида

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

(2-илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

Имтиҳон натижалари баённомаси

_______________

(сана, вақт)

Имтиҳон ўтказилган АИТ _____________________________________________________________________________

ДЙҲХХ масъул ходими _______________________________________________________________________________

АИТ видеокузатувчиси _______________________________________________________________________________

АИТ оператори ______________________________________________________________________________________

Автоматлаштирилган автодром диспетчери_____________________________________________________________




Т/р

Ҳайдовчиликка номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми

Қайси тоифага имтиҳон топширган

Ҳайдовчиликка номзод ўқиган ўқув ташкилоти

Назарий имтиҳон

Амалий имтиҳон

Махсус сертификат реквизитлари

Нечанчи марта

баҳоси

Нечанчи марта

баҳоси

1.

2.

3.

...

25.


QR код


(3-илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширганлик тўғрисида махсус сертификат
НАМУНАСИ

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширганлик ҳақида махсус сертификатнинг
тавсифи
Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширганлиги ҳақида махсус сертификат (кейинги ўринларда — сертификат) 148х210 мм (А6) ўлчамда электрон шаклда тайёрланиб, оддий қоғозда чоп этилади.
Лотин ёзувидаги давлат тилидан ҳамда рус ва инглиз тилларидан фойдаланилади. Серия ва рақами ўн тўрт сондан иборат.
Сертификат махсус воситалар (дастурлар) ёрдамида ўқиш мумкин бўлган QR код билан ҳимояланади.
Сертификатнинг олд томонида «Milliy haydovchilik guvohnomasini olish uchun nazariy va amaliy imtihonlarni muvaffaqiyatli topshirganlik haqida maxsus «SERTIFIKAT» сўзлари, шунингдек, сертификат берилган шахс тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили/куни/ойи), имтиҳон қайси тоифадаги транспорт воситасини бошқариш учун топширилганлиги, уни расмийлаштирган тадбиркорлик субъекти-юридик шахснинг номи, берилган жойи, вақти ва амал қилиш муддати мажбурий тартибда кўрсатилади, имтиҳон топширган шахснинг имзоси учун жой мавжуд.
(4-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорига
3-ИЛОВА
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартибини белгилайди.
Ушбу Низом талаблари автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан шуғулланувчи барча (янги очилаётган) давлат таълим муассасалари ва нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар (кейинги ўринларда ўқув ташкилотлари деб аталади) учун ягона ва риоя этилиши мажбурий ҳисобланади.
2-боб. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил қилиш
2. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш қуйидаги таълим тизимидан иборат:
а) ўқув ташкилотларида «А», «B», «C» тоифаларидаги автомототранспорт воситаларини ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш учун шахсларни тайёрлаш, «C», «D», «BЕ», «CЕ», «DE» тоифалардаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш учун шахсларни қайта тайёрлаш белгиланган тартибда ишлаб чиқилган ва тасдиқлаган ўқув режасига ва фанларнинг ўқув дастурларига мувофиқ олиб борилади.
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш:
соғлиғи ва тегишли тоифадаги автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқаришга яроқли бўлган;
маълумоти умумий ўрта ёки ўрта махсус маълумотдан кам бўлмаган;
ўқув муддати якунида «А» тоифадаги мототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиш учун — 16 ёшга; «B», «C» тоифадаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиш учун — 18 ёшга; «D» тоифадаги автотранспорт воситаларини ҳамда трамвай ва троллейбусларни бошқариш ҳуқуқига эга бўлиш учун — 21 ёшга тўлган шахслар билан олиб борилади;
б) ўқув ташкилотларида «B» ва (ёки) «C» ва (ёки) «D» тоифасидаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлган ҳайдовчиларни бошқа тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш учун қайта тайёрлаш белгиланган тартибда ишлаб чиқилган ва тасдиқлаган ўқув режаси ва фанларнинг ўқув дастурларига мувофиқ ташкил қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Белгиланган тартибда автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш хизматлари кўрсатиш ваколати берилган давлат таълим муассасаларида фақат ушбу таълим муассасасида таълим олувчиларни ҳайдовчиликка тайёрлаш ва қайта тайёрлашга рухсат этилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан енгил автомобилларни бошқаришга лаёқатли деб топилган ногиронлиги бўлган шахсларни ҳайдовчиликка тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда — ЙҲХХ) билан келишилган, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотлар иштирокида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ўқув режаси ва фанларнинг ўқув дастурлари асосида амалга оширилади. Кар ва кар-соқов шахсларни ҳайдовчиликка тайёрлаш умумий ўқув дастурлари асосида сурдо таржимон ёрдамида амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Трамвай, троллейбус ва бўғимли троллейбусларни бошқариш ҳуқуқини бериш учун ҳайдовчиларни тайёрлаш ЙҲХХ билан келишилган, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамияти билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ўқув режа ва фанларнинг ўқув дастурлари асосида амалга оширилади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш муддатлари давлат таълим талабларига ҳамда тасдиқланган ўқув режа ва дастурларига мувофиқ белгиланади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
5. Аёлларни «BC» ва «D» тоифаларига тайёрлашни ташкил қилишда юк автомобилларининг юк кўтариши 2,5 t дан ва автобусларнинг йўловчилар ташиш учун рухсат этилган сони 14 кишидан ошмаслиги керак.
6. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув ташкилотида олиб борилаётган ишлар ушбу ташкилот раҳбари томонидан назорат қилиб борилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Тегишли тоифадаги автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича давлат таълим муассасалари ва ушбу таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда Давлат инспекцияси деб аталади) томонидан берилган лицензияга эга бўлган нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар ҳудудий Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари (кейинги ўринларда ЙҲХБ деб аталади) рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлими ёки бўлинмаларида (кейинги ўринларда РваИОБ деб аталади) ҳисобга олинган бўлишлари шарт.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
8. «А», «B», «C» тоифадаги автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш учун шахсларни тайёрлаш, «C», «D», «BЕ», «CЕ», «DЕ» тоифалардаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш учун ҳайдовчиларини қайта тайёрлаш учун номзодларни ўқув ташкилотига қабул қилиш қуйидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади:
а) жисмоний шахс аризаси ёки буюртмачи — ташкилот йўлланмаси (улар томонидан ўқишга юборилган шахслар учун);
б) соғлиғи ва тегишли тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқаришга яроқлилиги тўғрисидаги тиббий маълумотнома;
в) 3х4 сантиметр ҳажмдаги 3 дона фотосурат (фуқаро кийимида);
г) маълумоти тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси;
д) паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат.
9. Ҳайдовчиларни «C» тоифадаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш учун қайта тайёрлашда, улар томонидан ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари «B» ёки «D» тоифадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси, «BЕ», «CЕ» ёки «DЕ» тоифаларидаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш учун қайта тайёрлашда эса тегишли равишда «B», «C» ёки «D» тоифасидаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам тақдим этилади.
Ҳайдовчиларни «D» тоифасидаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиш учун қайта тайёрлашда ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари, «B» ва (ёки) «C» тоифаларидаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда камида уч йиллик ҳайдовчилик стажи мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳам тақдим этилади.
Номзодларни ўқишга қабул қилиш, гуруҳдан гуруҳга ўтказиш, рўйхатдан чиқариш ва ўқишни тугатганлиги тўғрисидаги маълумотлар ўқув ташкилоти раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Ўқув ташкилотидаги автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича йиғилган ўқув гуруҳларидаги номзодлар сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган ўқув хоналарининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник Регламент талабларидан келиб чиқиб аниқланади. Лекин мазкур йўналиш гуруҳларидаги номзодларнинг сони 25 кишидан ошмаслиги лозим. Ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув гуруҳлари уларда ўқиш бошланишидан олдин ДЙҲХХда рўйхатдан ўтказилиши лозим.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини малака ошириш бўйича йиғилган ўқув гуруҳларидаги номзодлар сони 30 кишидан ошмаслиги лозим.
11. Таълим жараёни назарий ҳамда амалий машғулотлардан, автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситаларини бошқариш бўйича амалий машғулотлардан иборат бўлади.
Таълим жараёнининг тузилиши ва мазмуни автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича ўқув режаси ва дастурлари билан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
111. Машғулотларнинг ташкил этилиши шаклларидан қатъи назар, автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсларида умумий ўқув юкламасининг ҳажми ҳафтасига 20 соатгача, ўқув юкламасининг бажарилишидан келиб чиққан ҳолда аудиторияда ўтказиладиган назарий ва амалий машғулотларнинг кундалик ҳажми 4 соатгача режалаштирилади.
Аудитория машғулотларининг барча турлари учун 80 дақиқа давом этадиган дарс жуфтлиги белгиланади.
Автомототранспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш учун ажратилган амалий машғулотларнинг кундалик ҳажми ҳар бир инструктор учун 8 соатдан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади
Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашда назарий ва амалий машғулотлар ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш бўйича амалий машғулотлар учун ўқув юкламасининг ҳажми ҳар бир тоифа бўйича алоҳида тузилиб, белгиланган тартибда тасдиқланган ўқув режаси ва фанларнинг ўқув дастурларидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги ҳажмларда белгиланади:
«А» тоифали мототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 9 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси — 180 соатдан, «А» тоифали мототранспорт воситаларини амалий бошқариш — 20 соатдан кам бўлмаслиги лозим;
«B» тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 18 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси — 216 соатдан, «B» тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқариш — 69 соатдан кам бўлмаслиги лозим;
«C» тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 22 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси — 264 соатдан, «C» тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқариш — 69 соатдан кам бўлмаслиги лозим;
«B» «C» тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 24 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси — 288 соатдан, «B» «C» тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқариш — 72 соатдан кам бўлмаслиги лозим;
автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини «C» тоифага қайта тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 7 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси — 140 соатдан, «C» тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқариш — 20 соатдан кам бўлмаслиги лозим;
автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини «D» тоифага қайта тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 10 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси — 200 соатдан, «D» тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқариш — 60 соатдан кам бўлмаслиги лозим;
«B» тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини «BE» тоифага қайта тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 7 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси — 140 соатдан, «BE» тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқариш — 20 соатдан кам бўлмаслиги лозим;
«C» ёки «B» ва «C» тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини «CE» тоифага қайта тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 7 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси — 140 соатдан, «CE» тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқариш — 20 соатдан кам бўлмаслиги лозим;
«D», «B» ва «D», «C» ва «D» ёки «B», «C» ва «D» тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини «DE» тоифага қайта тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 6 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси — 120 соатдан, «DE» тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқариш — 26 соатдан кам бўлмаслиги лозим.
(111-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
12. Ўқув режаси ва дастурларида назарда тутилган барча машғулотлар тасдиқланган дарс жадвалига асосан, автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш бўйича машғулотлари — тасдиқланган график бўйича ҳудудий ЙҲХБ билан келишилган йўналишларда ўтказилади.
13. Назарий машғулотлар ўқув журналлари ёки электрон ўқув журналларида қайд этилади, автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш бўйича амалий машғулотлар эса — йўл варақаларида қайд этилади. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш бўйича ўқув автомобилларида ҳамда автотренажёрларда ўтказилган амалий машғулотлар ҳайдовчиликка номзоднинг машғулотларни ҳисобга олиш шахсий китобчасида ҳам қайд этилади.
3-боб. Ўқув ташкилотларининг автомототранспорт ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ишларини ташкил этиш ва фаолиятини назорат қилиш
14. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан шуғулланувчи барча ўқув ташкилотларининг фаолиятини назорат қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
15. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан шуғулланувчи барча ўқув ташкилотлари, уларнинг тегишли мувофиқлаштирувчи ёки юқори ташкилотлари:
ҳайдовчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш сифатини яхшилаш ва таълим-тарбия тадбирларини амалга оширишни таъминлайди;
ўқув ташкилотларининг моддий-техника ва ўқув-методик базасини мустаҳкамлаш, автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини назорат қилади;
автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини такомиллаштириш учун илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилиш ва тавсияномалар тайёрлашда иштирок этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўқув ташкилотларида ходимларни, ўқитувчи, инструктор ва бошқа мутахассис ходимларнинг аттестациядан ўтказиш ишларини амалга оширади;
(15-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
бошқа ўқув ташкилотларининг эришган ютуқларини ўрганади ва тарғиб қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
151. Ўқитувчи ва инструкторларнинг малакасини ошириш ҳар уч йилда бир маротаба Ички ишлар вазирлиги Академияси томонидан тўлов — шартнома асосида амалга оширилади ва малака оширилганлиги тўғрисида махсус сертификат берилади.
(151-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
16. Раҳбар ходимлар, ўқитувчи ва инструкторларнинг асосий вазифалари малака тавсифномаларида акс эттирилиб, тасдиқланган қоида ва йўриқномаларда баён этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Автомототранспорт воситасини ёки шаҳар электр транспорти воситасини бошқариш бўйича амалий машғулотлар инструктори лавозимига автотранспорт соҳаси бўйича ўрта махсус ёки олий маълумотга эга бўлган, тегишли тоифадаги автомототранспорт воситалари ёки шаҳар электр транспорти воситасини бошқариш бўйича узлуксиз уч йил («D» тоифасидаги автотранспорт воситаси бўйича — узлуксиз беш йил) стажга, шунингдек, автомототранспорт воситаси ёки шаҳар электр транспорти воситасини бошқаришни ўргатиш услуби бўйича курсларни тугатганлиги ҳақидаги гувоҳномага эга бўлган шахслар тайинланади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Автомототранспорт воситаларининг ва шаҳар электр воситаларининг тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш фанидан дарс берувчилар автотранспорт соҳаси бўйича олий маълумотга эга бўлишлари керак. Йўл ҳаракати қоидалари, автомототранспорт воситаларини бошқариш асослари ва йўл ҳаракати хавфсизлиги фанларидан дарс берувчи ўқитувчилар, қўшимча равишда, автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлишлари шарт.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
181. Йўл-транспорт ҳодисасида биринчи ёрдам фанидан дарс берувчилар сифатида тиббиёт ихтисослиги бўйича олий ёки ўрта махсус маълумотга ёки «Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш» бўйича инструктор (парамедик) малака сертификатига эга бўлган шахслар қабул қилинади.
(181-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
19. Ўқув ташкилотларининг ходимлари, ўқитувчи, инструкторлари ҳамда бошқа мутахассис ходимлари ташкилотнинг мувофиқлаштирувчи ёки юқори ташкилотлари томонидан касбий яроқлилиги бўйича камида 3 йилда бир марта аттестация синовларидан ўтказилади. Хусусий мулк асосида ташкил этилган ва мувофиқлаштирувчи ёки юқори ташкилотлари мавжуд бўлмаган ўқув ташкилотлари тегишли мутахассис ходимларининг касбий яроқлилиги белгиланган муддатларда Давлат инспекцияси томонидан ўтказиладиган аттестацияда аниқланади.
20. Қуйидагилар:
юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошқараётган шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда қисқа муддатли ижара (прокат) ва лизинг асосида автотранспорт воситаларини бошқараётган жисмоний шахслар бундан мустасно) икки йилда бир марта;
автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслар маъмурий жазо ижро этилганидан кейин ва ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳон топширишидан олдин малака оширишлари шарт.
Малака ошириш якуни бўйича ҳайдовчига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган шаклда тегишли сертификат берилади.
Юридик шахсларни автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг малака оширишлари иш берувчининг, бошқа шахсларнинг эса — ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
4-боб. Ўқув ташкилотларининг моддий-техника ва ўқув-методик базаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Тегишли тоифадаги автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан шуғулланувчи ўқув ташкилотларининг моддий-техника ва ўқув-методик базаси давлат таълим талабларига мос бўлиши керак. Ўқув ташкилотининг унга мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ўқув хоналари, улардаги жиҳозлар ва ўқув автомототранспорт воситаларидан фойдаланишга йўл қўйилади. Ўқув автомототранспорт воситалари унинг мулкдори бўлган ўқув ташкилоти ёки ундан ижара шартномаси асосида фойдаланаётган шахслар томонидан давлат таълим талабларига мувофиқ сақланиши шарт.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
22. Ўқув ташкилотининг ҳамда ижара шартномаси асосида фойдаланилаётган автомототранспорт воситалари ёнилғи-мойлаш материаллари, эҳтиёт қисмлар ва бошқа асбоб-ускуналар билан ташкилот томонидан таъминланиши шарт.
23. Ўқув ташкилотига қарашли ва ижара шартномаси асосида фойдаланилаётган барча ўқув автомототранспорт воситалари белгиланган тартибда ЙҲХБнинг РваИОБда рўйхатдан ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
231. Ўқув ташкилотлари ўқув гуруҳларини рўйхатга олишни, ҳисобини юритишни, ўқув гуруҳларидаги ҳайдовчиликка номзодларни идентификация қилиш орқали уларнинг таълим жараёнидаги иштирокини (давоматини) узлуксиз назорат қилишни, якуний имтиҳонларнинг шаффоф ўтказилиши ва натижаларининг холисоналигини назорат қилишни, ҳайдовчиликка номзодлар, уларга ҳайдовчиларни тайёрлаш (қайта тайёрлаш) ўқув дастури бўйича ўқишни тамомлаганлиги ҳақидаги бериладиган ягона намунадаги гувоҳномалар тўғрисида электрон маълумотлар базасини юритишни таъминловчи моддий-техник базанинг мавжуд бўлиши ҳамда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда — ДЙҲХХ) автоматлаштирилган Ягона ахборот тизимига ушбу маълумотларни реал вақт режимида киритиб бориш имконияти яратилган бўлиши шарт.
(231-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
5-боб. Ўқув ташкилотларини битириш имтиҳонлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Ўқув ташкилотининг автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш якуни бўйича битириш имтиҳонларини ижобий топширган номзодлар миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонлар топширади.
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон)
Ҳайдовчиларнинг малака ошириш курсларида билимларни ўзлаштиришини аниқлаш учун ўқув ташкилотида якуний имтиҳонлар анимация эффектларига эга бўлган тест дастурида қабул қилинади.
25. Якуний назорат ва синовларни ташкил қилиш ва ўтказиш автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан шуғулланувчи ўқув ташкилотлари ёки уларнинг мувофиқлаштирувчи ва юқори ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган йўриқномаларда белгиланади.
Ўқув ташкилотида имтиҳонларни қабул қилиш учун раҳбар буйруғи билан раис ва икки кишидан иборат имтиҳон комиссияси тузилади. Қўшимча равишда комиссия аъзолари таркибига ўқитувчилар, инструкторлар, агар ҳайдовчилар ташкилот учун тайёрланаётган бўлса, шу ташкилотнинг вакили ҳам киритилиши мумкин.
26. Имтиҳонларга қўйиладиган номзодлар тасдиқланган ўқув режаси ва фанларнинг ўқув дастурларини тўлиқ тугатган ва барча фанлардан ижобий якунловчи баҳолар олган бўлишлари керак.
Номзодларнинг назарий фанлардан олган билими беш баллик баҳо мезони билан, амалий эгаллаган маҳорати ва тажрибаси «топширди» ёки «топширмади» мезони билан баҳоланади.
27. Барча тоифадаги автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув гуруҳларининг назарий имтиҳонлари тасдиқланган имтиҳон саволлари асосида ўтказилади.
28. Имтиҳонлар натижаси ҳақида имтиҳон комиссияси раиси ва аъзолари томонидан баённома тузилади, ўқув ташкилотининг раҳбари томонидан имзоланади ҳамда муҳр билан тасдиқланади.
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш имтиҳон комиссияси баённомаларининг сақланиш муддати — 5 йил.
29. Ўқув ташкилотини автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича таълимни тугатиб, имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган номзодларга имтиҳон комиссияси баённомасига асосан таълимни битирганлик ҳақидаги ягона намунадаги гувоҳнома берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ягона намунадаги гувоҳнома босмахона усулида тайёрланган бўлиши, ҳудудий кодга, серия ва тартиб рақамига эга бўлиши керак. Таълимни тугатганлик тўғрисидаги гувоҳномаларнинг бланкалари Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги томонидан ўқув ташкилотларининг буюртмаларига биноан тарқатилади ҳамда қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади.
(29-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Ўқув ташкилотини автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларининг малакасини ошириш дастури бўйича тугатиб, имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган номзодларга имтиҳон комиссияси баённомасига асосан таълимни битирганлик ҳақидаги Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги 139-сон қарори билан тасдиқланган намунадаги сертификат ўқув ташкилоти томонидан берилади. Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг малака оширгани тўғрисидаги сертификатларнинг бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади.
30. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш бўйича таълимни тугатганлик ҳақидаги гувоҳнома ва автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг малака оширгани тўғрисидаги сертификат автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш ҳуқуқини бермайди.
31. Ўқув гуруҳларининг ҳужжатлари ва имтиҳон комиссияси баённомаси белгиланган муддатгача ўқув ташкилотида сақланади. Гувоҳнома ёки сертификат йўқолиб қолган ҳолларда ўқув ташкилоти шахснинг аризаси ва имтиҳон комиссиясининг баённомасига асосан ягона намунадаги гувоҳнома ёки сертификатнинг дубликатини белгиланган тартиб асосида беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарорига асосан 2021 йил 2 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарорига асосан 2021 йил 2 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 23 февралдаги 139-сон қарорида:
а) 1-банддаги «1 июндан» сўзлари «1 августдан» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-иловада:
4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
8-банддаги «1 июндан» сўзлари «1 августдан» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорига
7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган баъзи қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситаларини ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш, ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2006 йил 2 августдаги 156-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2006 й., 31-32-сон, 317-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш, ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2006 йил 2 августдаги 156-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 19 августдаги ПҚ-1392-сон қарори)» 2010 йил 31 декабрдаги 325-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 12-сон, 76-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори)» 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сон қарорига илованинг 16-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 2 декабрдаги ПФ-4861-сон Фармони ҳамда Йўл ҳаракати тўғрисидаги конвенция (Вена, 1968 йил 8 ноябрь)» 2018 йил 19 январдаги 35-сон қарорига илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2018 й., 4-сон, 73-модда).


(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.06.2018 й., 09/18/408/1315-сон; 27.12.2018 й., 09/18/1053/2403-сон; 09.03.2019 й., 09/19/202/2732-сон, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон, 07.12.2019 й., 09/19/973/4123-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 15.01.2020 й., 09/20/24/0053-сон, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон, 23.05.2020 й., 09/20/319/0658-сон, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон; 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)

Download 456.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling