1-жадвал Қашқадарё вилояти маҳаллий бюджетининг даромадлари кўрсаткичлари


Download 67.5 Kb.
bet1/4
Sana24.04.2023
Hajmi67.5 Kb.
#1395305
  1   2   3   4
Bog'liq
o1k4V5O6Fhh7q-r-nTofILpHpZ2eWI N


1-жадвал
Қашқадарё вилояти
маҳаллий бюджетининг даромадлари кўрсаткичлари



Кўрсаткичлар (даромад турлари бўйича)

2020 йил

2021 йил

2022 йил







Млрд. сўм

2019 йилга нисбатан тутган улуши (%)

Млрд. сўм

2020 йилга нисбатан тутган улуши (%)

Млрд. сўм

2021 йилга нисбатан тутган улуши (%)

1

Ялпи худудий маҳсулот



34,618.1



102.1



43 833,3

107,6%

49 520,8

105,6%

2

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш



14,574.8



100.5



18 741,1

115,3%

22 814,7

110,5%

3

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари



21,069.6



103.2



29352,8

102,2%

33 384,6

103,7%

Хулоса: Ялпи ҳудудий маҳсулот. 2021 йил якунлари бўйича Қашқадарё вилоятида ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) ҳажми 43 833,3 млрд сўм, ўсиш кўрсаткичи 2020 йилга нисбатан 107,6%ни ташкил қилган. Вилоятда яратилган ЯҲМнинг Республика ялпи ички маҳсулотдаги улуши 6,0% (2020 йилда 5,9%)ни ташкил қилган ҳолда Тошкент шаҳри, Тошкент, Навоий, Самарқанд, Фарғона вилоятларидан кейинги 6-ўрин (2020 йилда 7-ўрин)ни эгаллаган. ЯҲМ таркибида саноат улуши (қурилишни қўшган ҳолда) 24,2% (2020 йилда 23,3%), қишлоқ хўжалигининг улуши 41,4% (2020 йилда 42,2%) ва хизмат кўрсатишнинг улуши 34,4% (2020 йилда 34,5%) ни ташкил қилган. ЯҲМда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улуши 69% (2020 йилда 71,5%) ни ташкил қилган.
Саноат. 2021 йилда вилоятда 18 741,1 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, 2020 йилга нисбатан 115,3 фоиз (ўсиш кўрсаткичи бўйича Республика ҳудудлари орасида 4-ўрин) ошган. Вилоят саноат маҳсулотларининг республика саноатидаги улуши 4,1 фоиз (2020 йилда 4,0%)ни ташкил қилган ва ҳудудлар орасида 8-ўрин (2020 йилда 8-ўрин)ни эгалланган. Саноат маҳсулотларининг 26,3%и (2020 йилда 34,6%) кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан яратилган. Шунингдек, вилоят саноати таркибида тоғ-кон саноатининг улуши -10,8%, ишлаб чиқариладиган саноатнинг улуши -64,9%, электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш саноатининг улуши -23,5%, сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш саноатининг улуши -0,8%ни ташкил қилган.
Жон бошига тўғри келадиган саноат маҳсулотлари ҳажми 5558,1 минг сўмни (Республика ҳудудлари орасида 12-ўрин) ташкил қилган ҳолда 2020 йилга нисбатан 113,1 фоизга ошган.

Download 67.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling