1. Жамият кишиларнинг тарихан ташкил топган ҳамкорлик фаолиятларининг маҳсули, мажмуаси сифатида тушунилади. Инсонлар фаолияти ва улар ўртасидаги ижтимоий муносабатлар жамиятнинг асосий мазмунини ташкил этади


Download 38 Kb.
bet2/2
Sana03.02.2023
Hajmi38 Kb.
#1155675
1   2
Bog'liq
ДҲН оралиқ(1)

Давлат типологиясини ўрганишда формациявий, цивилизациявий ва ноанъанавий ёндашувларни амалий мисоллар орқали назарий жиҳатдан таҳлил қилинг.

7. Баъзи олимлар мамлакатимизни унитар давлат ва Президентлик республикаси деб эътироф этишса. Бошқалари, федератив давлат, аралаш республика деб тавсиф беришади.


Ўзбекистон Республикасининг давлат бошқаруви ва тузилиш шаклини амалдаги қонунчилик асосида батафсил таҳлил қилинг. Фикрингизни мисоллар билан асослаб беринг.

8. Давлатнинг муҳим белгиларидан бири унинг суверенитетга эгалигидир. Суверенитет ­– мамлакат ичкарисида ва ундан ташқарида давлат ҳокимиятининг олийлиги, устунлигидир.


Ўзбекистон Республикасининг суверенитетини амалдаги қонунчилик асосида таҳлил қилинг ва фикрингизни мисоллар билан асослаб беринг.

9. Давлат ўз олдига қўйган мақсадга эришиши учун маълум бир вазифаларни ҳал қилиши лозим, бу эса ўз навбатида, ушбу вазифаларни бажаришга қаратилган тегишли функцияларни амалга оширишни тақозо этади. Сўнгги йилларда, Янги Ўзбекистон давлати ҳам ўз олдига қатор концептуал функцияларни қўйиб, амалга ошириб келмоқда.


Бугунги кундаги мамлакатимиз олдидаги муҳим вазифалар ва ушбу вазифаларни бажариш бўйича функцияларни амалий мисоллар билан таҳлил қилинг.

10. Ҳозир давлатнинг муайян вазифаларини марказдан жойларга бериш тўғрисидаги масалани ҳал этиш алоҳида муаммо бўлиб, унинг бир неча жиҳатлари мавжуд. Давлат функцияларининг ривожланиш тенденциялари бу вазифалар ҳам давлатнинг моҳияти ва расмий тавсифининг таъсири остидаги, ҳам ўзгариб бораётгган ташқи муҳит таъсири остидаги ривожланиши ва ўзгаришини ўз ичига олади.


Давлат функцияларини марказдан жойларга беришнинг асосий томонларини очиб берган ҳолда давлат функцияларининг ривожланишида ташқи ва ички таъсирларни муҳокама қилинг.
Download 38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling