1 Jamiyat taraqqiyotida ta’lim-tarbiyaning tutgan o‘rni nimada Jamiyat taraqqiyotida tarbiya jarayonining o’rni
Temuriylar davrida ta’lim-tarbiya va pedagogik fikrlarning taraqqiy etishi
Download 331.2 Kb.
|
1 Jamiyat taraqqiyotida ta’lim-tarbiyaning tutgan o‘rni nimada J
82 Temuriylar davrida ta’lim-tarbiya va pedagogik fikrlarning taraqqiy etishi.
Амир Темур одоб-аҳлоқ, иймон, эътиқод, таълим-тарбия соҳасида ўзи юксакликка, мутафаккирликка эришган сиймолардан биридир. Бунга ишонч ҳосил қилиш учун бобомизнинг ўзи томонидан яратилган одоб-аҳлоққа оид дастурлар, ўгитлар, панд-насиҳатларни, шунингдек, Соҳибқирон ҳақидаги тарихий асарларни кўздан кечириш кифоя. «Темур тузуклари» машҳур асарлардан бири бўлиб, бу асарда ибратли, ҳаётий панд-насиҳатлар ва ўгитлар мазмунлилиги, кучлилиги, теранлиги, таъсирчанлиги, умуминсоний қадриятлар асосида ёзилганлиги билан алоҳида аҳамият касб этади. Бу асарни қадрли хазина одоб-аҳлоққа оид дастур дея оламиз. Асардаги барча ўгитлар халқларни бир мақсад сари бирлаштирган, жипслаштирган, муваффақиятларга эриштирган, сеҳрли тарбиявий кучга эга бўлган дурдона-педагогикадир. Бу педагогика буюк Соҳибқироннинг давлатни бошқариш ва уни идора қилиш, ғолибона ҳарбий юришлар қилиш, мамлакатда осойишталик ўрнатиш, фан ва маданиятни ривожлантириш, халқлар ўртасидаги бузилмас дўстлик, меҳр-шафқат, одамийлик ва аҳлоқ-одобни тарбиялаш каби муаммоларни ҳал қилишга бағишлангандир. Темур замонасида ўғил болалар учун бошланғич маълумот берадиган диний мактаблар бўлиб, улар асосан масжидларда ва хусусий уйларда ўқимишли кишилар, домла-имомлар томонидан очилган эди. Мазкур мактабларда масжид имомлари ёки муаззинлар дарс ўтардилар. Аҳолиси кўп шаҳарларда мактабларни махсус мактабдорлар очган. Кўчманчи ва чорвадор аҳоли орасида мактаблар одатда баҳор ва ёз ойларида очилар, уларда асосан масжид имомлари ёки мадраса толиблари ўзларининг иқтисодий аҳволини яхшилаш мақсадида ўқитувчилик қиларди. Шаҳар мактабларидаги ўқувчилар 20-30 нафар, қишлоқ мактабларида эса 10-15 нафар, айрим ҳолларда ундан кўпроқ бўлган. Мактаб ўқувчиларининг ёшлари ҳар хил бўлган. Мактаб таълимининг сермазмунлиги ёки саёзлиги ўқитувчи-домланинг билими савиясига ва ўқитиш маҳоратига боғлиқ бўлган. Темур ва темурийлар даврида Мовароуннаҳрда ибтидоий диний мактаблардан ташқари, шаҳзодалар, хонзодалар, бекзодалар ва йирик амалдорларнинг болалари учун сарой ва хонадонларда алоҳида савод мактаблари ҳам ташкил этилган. Бундай мактабларда подшо хонадони учун махсус қиссахон дейилар эди. Аста-секин йирик давлат арбоблари, руҳонийлар, амалдорлар болалари учун хонадонларида махсус мактаблар очган эдилар. Шаҳзодалар, хонзодалар ва бекзодалар 4-5 ёшларидан бошлаб ўқиш ва ёзишни подшо қиссахонларидан ўрганиб олганлар. Шу билан бирга, болаларнинг зеҳнини ўстириш мақсадида уларга ўзлари эшитган ва кўрган нарсалар, дунёнинг ажойиб ва ғаройиб воқеалари ҳақида ҳикоялар қилиб берилган. Шаҳзодалар савод чиқарганларидан кейин уларга “Гўзалликни нақл этувчи” қаламдан фойдаланиш ўрнига “Нақшли ханжар ва ялтиллаб турган қилични ишлатиш, найзабозлик ва камон отиш санъати ўргатилган, чунки “чаққонлик билан бел боғлаб, олам очувчи шамшир ишга туширилмаса, билиш мумкинки, мамлакатни қалам билан муҳофаза этилмайди? Хонзода, бекзодалар отда чопиш ва чавгон ўйнашни ҳам ўрганишган. Шундан кейин “Сулукул мулук”ларда айтилишича, бўлажак ҳукмдор давлатни идора қилиш санъатини: турли лавозим эгаларини тайинлаш, солиқ тўплаш, мансабдорлар ҳамда бошқа юртлардан келган элчиларни қабул қилиш, хайру садақалар бериш тартиб-қоидалари бўйича кўникмаларни ҳам эгаллаган. Шаҳзодалар ва маликалар Темурнинг бой кутубхонасида мутолаа қилишган. У кутубхонада илоҳиёт, ҳадис, тарих, география, фалсафа, фиқҳ, тиббиёт, фалакиёт, риёзиёт каби фанларга оид китоблар бўлган. Жумладан, у ерда Хоразмий, Беруний, Саъдий ва Насриддин Тусийнинг китоблари сақланган. Амир Темурнинг неваралари тарбияси билан уларнинг оналари эмас, улуғ бибилари бувилари шуғулланган. Хусусан, Шохрух Мирзо, Муҳаммад Султон Мирзо, Халил Султон Мирзо, Улуғбек Мирзо сингари Темурий шахзодалар Сароймулкхоним қўлида тарбия топганлар. Амир Темур даврида мадрасалар олий ўқув юрти вазифасини ўтаган. Улар диний ва кейинчалик дунёвий билимлар ўчоғи, тафаккур гулшани, кадрлар тайёрлаш маскани бўлган. Мадрасаларда мамлакатнинг энг атоқли донишманд шайхлари, олиму уламолари мударрислик қилишган, маърузалар ўқишган. Шундай қилиб, темурийлар даврида Мовароуннаҳрда иқтисодий, ижтимоий, маданий юксалиш даври бўлди. Марказлашган давлатнинг асосчиси Амир Темур ўз даврида мамлакатда илм-фан ва таълим-тарбия масалаларига алоҳида эътибор берди. Натижада, давлатнинг иқтисодий ва маданий қудрати юксакликка кўтарилди. Download 331.2 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling