1. Жамият тушунчаси ва маданий тарихий типлар назарияси


глобаллашув (лот. globus – ер курраси) деб номланди. Глобаллашув жамият


Download 174.51 Kb.
bet6/9
Sana19.04.2023
Hajmi174.51 Kb.
#1361975
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
5. Жамият ва глоболлашув (1)

глобаллашув
(лот. globus – ер курраси) деб номланди. Глобаллашув жамият
ҳаётининг турли жабҳаларида бутун Ер сайёраси учун
ягона бўлган тузилмалар, алоқалар ва муносабатларнинг
шаклланиши, универсаллашув жараёнидир. Шунингдек
глобаллашув глобал маконнинг туташлиги, ягона жаҳон
хўжалиги, умумий экологик ўзаро алоқадорлик, глобал
коммуникациялар ва шу кабилар билан тавсифланади.
Глобал жараёнларнинг
шаклланиш тарихи
Ҳозирги глобаллашув жараёнларининг илк нишоналарига XV аср
охирларидан бошлаб дуч келиш мумкин, XIX аср бошига келиб эса у
амалда реал шакл-шамойил касб этди. Бу пировардида
ягона географик, маълум даражада иқтисодий ва сиёсий
жаҳон майдони шаклланишига олиб келган Буюк географик
кашфиётлар юз берган давр эди. Айни шу даврда
дунёни тушунишга нисбатан геоцентрик ёндашувлар
гелиоцентрик ёндашувларга ўрин бўшатди, инсоният эса,
ниҳоят, кун ва туннинг алмашишини тўғри талқин қилишга
муваффақ бўлди. Фан фалсафадан ажралиб чиқиб, билимлар тўпланиши
ва техниканинг
ривожланишига кучли туртки берди, фан-техника тараққиёти ва саноат
инқилоби юз беришига сабаб бўлди. Сўнгги зикр этилган воқеалар
пировард натижада инсоннинг табиатни ўзгартирувчи
имкониятлари ва унинг атроф муҳит билан муносабатини
бутунлай ўзгартирди.
Глобаллашувнинг
серқирралиги
1970-йиллардан глобаллашув ўз ривожланишининг янги босқичига
кўтарилди ва серқирра тус олди. Дунё миқёсидаги таҳдидлар ва
глобаллашув жараёнларини аҳолининг кенг қатламлари англаб
етиши, шунингдек жаҳон ҳамжамияти ва унга мос келувчи қадрият-
ларга муносабат, маданият, турмуш тарзининг шаклланиши мазкур
босқичга хос хусусият ҳисобланади.
Глобаллашувнинг серқирралиги жаҳон бозорини сезиларли даражада
ўзгартирди,жаҳон хўжалиги ўзига хос хусусиятларини намоён этиб,
миллий хўжаликлардан кучлироқ ва муҳимроқ тус олишига имконият яратди.
Глобаллашув серқирралигининг хусусиятлари

Download 174.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling