1. Жамоаларнинг сафда юриш тайёргарлиги; Пиёдалар вазифалари ва ҳаракатига оид синов; Ёш велосипедчилар мусобақаси


Download 50.5 Kb.
bet2/3
Sana07.05.2023
Hajmi50.5 Kb.
#1436538
1   2   3
Bog'liq
шартлар

. Гуруҳ сардорлари беллашуви шартида жамоалар сардорлари иштирок этади. Сардорларга навбати билан «Йўл ҳаракати қоидалари» асосида саволлар берилади. Мусобақанинг ушбу тури сардорлардан бири саволга жавоб бера олмай қолганда тўхтатилади. Ҳакамлар ҳайъати аъзоси томонидан ҳар бир савол ўқилади ва ушбу саволга жамоа сардори 10 сония ичида тўлиқ жавоб бериши талаб этилади.
«Тўлиқ» жавоб учун «2» балл, «тўлиқ бўлмаган» жавоб учун «1» балл, «нотўғри» жавоб учун «0» балл қўйиб борилади.
6. Чорраҳа макетини ясаш бўйича беллашув шартида жамоанинг икки нафар аъзоси иштирок этади. Улар ҳакамлар томонидан берилган топшириққа асосан 15 дақиқа ичида 40x40 ўлчамдаги қоғоз ёки картонга макет ясаб беришлари керак. Макет ясашда қалам, ручка, фломастерда чизиқлар чизиш тақиқланади ва тайёр қилиб олиб келинган деталлар инобатга олинмайди. Ҳар бир деталь «Йўл ҳаракати қоидалари» талабларига мос тушиши ва қоғоздан кесиб олиниб, елим билан ёпиштирилиши шарт. Шарт ҳакамлар ҳайъатининг барча аъзолари томонидан келишилган ҳолда «5» баллик тизимда баҳоланади.
7. Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш шартида жамоанинг икки нафар аъзоси иштирок этади. Улар йўл-транспорт ҳодисасида жароҳатланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича шифокорлар томонидан берилган саволларга жавоб қайтаришади. Жавоблар амалий тарзда кўрсатиб берилади. Шарт ҳакамлар ҳайъатининг барча аъзолари томонидан келишилган ҳолда «5» баллик тизимда баҳоланади.
8. Техника ижодиёти танлови шартида жамоанинг битта аъзоси иштирок этади. Танлов ўқувчилар томонидан тайёрланган, радио сигналлар орқали бошқариладиган транспортлар ҳаракати юзасидан ўтказилади. Ушбу транспортнинг кузови қўлда (картон ёки фанерадан) ясалган бўлиши шарт. Шартда транспорт воситасининг тўғрига, ўнгга, чапга, орқага ҳаракати намойиш этилади ва транспорт воситаси шартли равишда ясалган гаражга киритилади. Шарт ҳакамлар ҳайъатининг барча аъзолари томонидан келишилган ҳолда «5» баллик тизимда баҳоланади.
9. Автомобиллар билимдони шартида жамоанинг битта аъзоси иштирок этади. Иштирокчиларнинг ҳар бирига навбати билан 10 та «Автомобиллар русуми, техник тавсифи, махсус автомобиллар тури» асосида саволлар берилади. Ҳакамлар ҳайъати аъзоси томонидан ҳар бир савол ўқилади ва автомобиль фотосурати кўрсатилади ушбу саволга жамоа аъзоси 10 сония ичида тўлиқ жавоб бериши талаб этилади.
«Тўлиқ» жавоб учун «2» балл, «тўлиқ бўлмаган» жавоб учун «1» балл, «нотўғри» жавоб учун «0» балл қўйиб борилади.
10.
Download 50.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling